18.09.2018 йилдаги 739-сон

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Бажариш учун масъуллар

I. Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини (кейинги ўринларда махсус ахборот-кутубхона муассасалари деб аталади) жиҳозлаш, адабиётлар ва замонавий технологиялар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил
ноябрь

Маданият вазирлиги,
Матбуот ва ахборот агентлиги,

Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

Республикадаги барча турдаги ахборот-кутубхона муассасаларида, шу жумладан, кўзи ожизлар кутубхоналарида ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил
декабрь

­­­—

Маданият вазирлиги,
Матбуот ва ахборот агентлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.

Кўзи ожизлар кутубхоналари тўғрисида янгиланган намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил
декабрь

Маданият вазирлиги,
Матбуот ва ахборот агентлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Республикадаги барча турдаги ахборот-кутубхона муассасалари, шу жумладан, кўзи ожизлар кутубхоналари биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бунда, «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини, ногиронлар эҳтиёжини ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш» талабларига риоя этиш.

2019 йил
март

­­­—

Матбуот ва ахборот агентлиги,

Маданият вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги,
Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

5.

Махсус ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил
ноябрь

­­­—

Маданият вазирлиги,
Матбуот ва ахборот агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

II. Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

6.

Республикадаги барча турдаги ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш сифатини янада яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш.

Бунда, ахборот-кутубхона муассасаларида ногиронлиги бўлган шахсларга зарур шароитлар ва қулайликлар яратиш, уларнинг ахборотга бўлган талабини тўлақонли қондириш ҳамда бўш вақтлари мазмунли ўтишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш.

режа ишлаб чиқиш — бир
ой муддатда, амалга ошириш — режа асосида

Ижрочилар маблағлари

Матбуот ва ахборот агентлиги,

Маданият вазирлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

Махсус ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш учун ногиронлиги бўлган шахслар тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида республикадаги 1, 2 ва 3-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш, рўйхатни ҳар уч йилда янгилаб бориш.

Шакллантирилган рўйхат асосида 250 нафар кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар яшайдиган туман (шаҳар)ларда янги кўзи ожизлар кутубхонаси филиалларини ташкил этиш чораларини кўриш.

2018 йилдан
бошлаб ҳар
уч йилда

ҳар йил якунида

­­­Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Маданият вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Маданият вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

8.

Кўзи ожизлар кутубхоналарида ногиронлиги бўлган шахслар учун компьютер саводхонлиги бўйича махсус тўгараклар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

2018 — 2022 йиллар мобайнида

Ижрочилар маблағлари, грантлар,
ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

9.

Ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида «Энг фаол китобхон», «Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон», «Энг яхши китобхон оила» каби кўрик-танловларни ташкил этиш учун танлов низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Мазкур кўрик-танловларни тасдиқланган низом асосида мунтазам ва босқичма-босқич ўтказиб бориш.

2019 йил

март

белгиланган муддатларда

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

III. Махсус ахборот-кутубхона муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, моддий-техника базасини яхшилаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, китоб фондларини бойитиш ва янгилаб бориш

10.

Кўзи ожизлар кутубхоналари ва уларнинг филиаллари фондининг сақланиши, уларни ҳарорат, намлик ва ёруғликнинг таъсирини мунтазам назорат қилиб борадиган жиҳозлар билан таъминлаш.

Кўзи ожизлар кутубхоналари ва уларнинг филиалларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув мосламалари, сигнализация тизимларини ўрнатиш.

2018 — 2022 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Ахборот-кутубхона муассасаларига келишга имконияти бўлмаган фойдаланувчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментидаги электрон кутубхона веб-ресурсларини ташкил этиш.

2018 — 2022 йилларда режа асосида

Ижрочилар маблағлари, грантлар,
хайрия маблағлари

Матбуот ва ахборот агентлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Маданият вазирлиги,
манфаатдор вазирликларва идоралар

12.

Марказий кўзи ожизлар кутубхонасида Брайль ёзувида адабиётлар чоп этиш учун типография ҳамда аудио китоблар яратиш мақсадида овоз ёзиш студиясини ташкил этиш.

2019 йил
март

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Матбуот ва ахборот агентлиги

13.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кўзи ожизлар кутубхоналари томонидан туман (шаҳар) кутубхоналарини китоблар билан ўз вақтида таъминлаш ҳамда кўчма кутубхоналар ташкил этиш мақсадида улардаги мавжуд автотранспорт воситаларини белгиланган тартибда сотиш ва сотишдан тушган тушумнинг етмаган қисмини қоплаш ҳисобига уларни15 та янги «Дамас» автомашинаси билан таъминлаш.

2019 йил июль

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси

Матбуот ва ахборот агентлиги,

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Маданият вазирлиги

14.

Кўзи ожизлар кутубхоналари фондининг махсус электрон каталогини яратиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш учун замонавий компьютер техникаси, юқори аниқликдаги махсус сканер ва бошқа техник жиҳозлар билан таъминлаш.

2020 йил июль

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Матбуот ва ахборот агентлиги,

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси,

Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

15.

Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхонасида қорақалпоқ тилига ихтисослаштирилган Брайль ёзувида адабиётлар чоп этиш учун мини типография ҳамда аудио китоблар яратиш мақсадида овоз ёзиш студиясини ташкил этиш.

2020 йил
сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Матбуот ва ахборот агентлиги

IV. Махсус ахборот-кутубхона муассасаларининг кадрлар ва касбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва рағбатлантириш

16.

Махсус ахборот-кутубхона муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ёш мутахассисларни қўллаб- қувватлаш, уларнинг шарт-шароитларини яхшилаш мақсадида жойларда имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига уй-жойлар ажратиш.

2018 — 2022 йиллар мобайнида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Матбуот ва ахборот агентлиги,

Маданият вазирлиги

17.

Махсус ахборот-кутубхона муассасаларининг кадрлар билан таъминланганлиги ҳолатини чуқур ўрганиш, шунингдек, уларнинг истиқболли талаб-эҳтиёжидан келиб чиқиб тегишли олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва олий таълим муассасаларида кутубхоначилик соҳаси бўйича сиртқи бўлим очиш юзасидан таклиф киритиш.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили

Маданият вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

18.

Махсус ахборот-кутубхона муассасалари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этиш. Шу жумладан, ходимларни аттестациядан ўтказиш, уларнинг малака ва билимини баҳолаш.

2019 йил
июль

Маданият вазирлиги,
Матбуот ва ахборот агентлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

19.

Махсус ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларини замонавий фан ютуқларидан, хорижий тажрибадан хабардор қилиб бориш мақсадида:

жаҳондаги мавжуд ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатувчи кутубхоналар билан ҳамкорликда республикада халқаро илмий-амалий конференциялар, форумлар, семинарлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш;

хорижда тажриба алмашиш ва малака ошириш тизимини йўлга қўйиш, халқаро миқёсдаги илмий-амалий семинарлар, конференцияларда соҳанинг етук мутахассислари иштирокини таъминлаш;

халқаро алоқаларни кучайтириш.

мунтазам равишда

Ижрочилар маблағлари, грантлар,
ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,
Матбуот ва ахборот агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

20.

Махсус ахборот-кутубхона муассасалари ходимлари ўртасида «Йилнинг энг яхши кутубхоначиси» республика кўрик-танловларини ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш ҳамда ғолибларни муносиб тақдирлаш.

ҳар йили

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги,
Матбуот ва ахборот агентлиги