LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари (бундан буён матнда ФҲДЁ бўлимлари деб юритилади) фаолиятини молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ташкил қилинадиган шахсий ғазна ҳисобварағи (бундан буён матнда махсус ҳисобварақ деб юритилади) маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
1. Махсус ҳисобварақ маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
16. Моддий рағбатлантиришнинг аниқ миқдорлари мазкур Низомнинг 11 — 15-бандлари билан белгиланган доирада, махсус ҳисобварақ тушумлари ҳажмидан келиб чиқиб, ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан белгиланади.