28.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3060
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи, 28.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3060
Кучга кириш санаси
29.08.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 13.01.2020
Ҳужжат 29.08.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартибини белгилаш мақсадида буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (бундан буён матнда Миллий гвардия деб юритилади) бўлинмаларига фуқаролар ва муддатли ҳарбий хизматчилар орасидан контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва ҳарбий хизматга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган махсус талаблар қуйидаги номзодларга нисбатан татбиқ этилмайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссияси котиби номзод ҳақидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш журналига қайд этади ҳамда номзоднинг якка тартибдаги суҳбатга киришини таъминлайди.
10. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш комиссиясининг тегишли аъзоси томонидан номзод мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида унинг бўйи ўлчанади.
11. Мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган талабга жавоб берган номзодга мазкур Низом талаблари, ҳарбий хизматчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар ва имтиёзлар тушунтирилади ва номзоднинг якка тартибдаги суҳбатни давом эттириш истаги бор ёки йўқлиги аниқланади.
12. Номзод якка тартибдаги суҳбатни давом эттириш истагини билдирганда, у билан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Якка тартибда суҳбат ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида суҳбат ўтказилади.
21. Ҳарбий-профессионал танлаш якуни бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ баённома расмийлаштирилиб, Комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тадбирини ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
26. Умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида Доимий комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш тадбирини ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Тест синовлари мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Психологик тест синовларини қабул қилиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади.
41. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.