20.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3057
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг буйруғи, 20.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3057
Кучга кириш санаси
20.08.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 11.10.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдони янада эркинлаштириш ва савдо операцияларининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 24 мартдаги ПҚ-3624-сон қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 мартдаги ПҚ-3624-сон «Ташқи савдони янада эркинлаштириш ва савдо операцияларининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотларга қўйиладиган талабларни белгилайди.
6. Мазкур Низомнинг 5-банди талабларига жавоб берадиган ихтисослашган ташкилот, давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органнинг Интернет тармоғидаги веб-сайтида эълон қилинадиган ихтисослашган ташкилотлар рўйхатига киритиш юзасидан мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган шаклига мувофиқ ариза билан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органга мурожаат этишга ҳақли. Бунда давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан мурожаатлар 5 календарь куни давомида кўриб чиқилади.
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талаблари асосида харид тартиб-таомилларини ташкил этиши шарт.

Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органнинг Интернет тармоғидаги
веб-сайтида эълон қилинадиган ихтисослашган ташкилотлар
рўйхатига киритиш тўғрисидаги аризада кўрсатиладиган
МАЪЛУМОТЛАР

1. Ихтисослашган ташкилотлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.

2. Аризачи тўғрисида маълумотлар:

а) Юридик шахснинг тўлиқ номи;
б) Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
в) Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи;
г) Банк коди (МФО);
д) Ҳисоб рақами;
е) Аризачининг корпоратив веб-сайти ва лицензияси (агар мавжуд бўлса).
3. Аризачининг жойлашган жойи ( почта манзили)
4. Аризачи устав жамғармаси ва таъсисчилари тўғрисида маълумот.
Аризачининг умумий таъсисчилар сони:______
Аризачининг таъсисчилари тўғрисида:

Т/р

Таъсисчилар номи (юридик шахслар тўлиқ номи, жисмоний шахслар Ф.И.О.)

СТИР

Юридик шахсларнинг юрисдикцияси, жисмоний шахсларнинг фуқаролиги

Устав жамғармасига киритилган улуш миқдори (сўмда, АҚШ доллари, еврода)

Улуш (фоизда)

1.

2.

...

5. Аризачининг талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш тўғрисида:
талаблар билан танишдим;
талабларга мувофиқлигини ва уларга риоя этишни тасдиқлайман;
мазкур аризадаги мавжуд маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман;

______________________________________________
(ташкилот раҳбари)

___________________________________________
(имзо, Ф.И.О.)