17.08.2018 йилдаги ПФ-5515-сон
Ҳужжат 28.12.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тошкент шаҳрида мазкур Фармоннинг 2-бандида кўрсатилган давлат бошқаруви органлари ишини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:
Тошкент шаҳар ҳокими ва туманлар ҳокимлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ намунавий тузилмаларга асосан тегишли ҳудудда ижро этувчи ҳокимиятга раҳбарлик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил26 декабрдаги ПФ-5607-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Идоралараро коллегиал органлар номи

Тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг ваколатлари топширилаётган давлат органи

1.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ёнғин хавфсизлиги комиссияси

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

2.

Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссияси

3.

Тошкент шаҳар оммавий тадбирлар ўтказишни назорат қилиш комиссияси

4.

Тошкент шаҳри ҳуқуқбузарликлар профиликтикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияси

5.

Тошкент шаҳар назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш

Тошкент шаҳар Прокуратураси

6.

Тошкент шаҳар қора ва рангли металл парчалари, чиқиндиларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш комиссияси

Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси

7.

Тошкент шаҳар кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича мувофиқлаштириш кенгаши

8.

Тошкент шаҳар тикланадиган энергия манбаларининг энергия самарадорлиги ва уларни ривожлантириш масалалари комиссияси

9.

Мукаммал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш комиссияси

10.

Тошкент шаҳар тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш комиссияси

11.

Тошкент саноат корхоналарининг иқтисодий ўсишини таъминлаш бўйича доимий комиссия

12.

Тошкент шаҳар ОИВ-инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш тадбирларини мувофиқлаштириш комиссияси

Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси

13.

2014 — 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини сақлаш бўйича давлат дастурини амалга ошириш комиссияси

14.

Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана савдосини лицензиялаш комиссияси

15.

Тошкент шаҳрида никоҳларни тиббий текширишни мувофиқлаштириш комиссияси

16.

Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик объектларини жойлаштириш бўйича ер участкаларини ажратиш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш комиссияси

Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси

Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси

17.

Тошкент шаҳрида янги иш ўринларини яратиш ва бандлик бўйича дастурнинг мақсадли кўрсаткичларини сўзсиз бажариш юзасидан мувофиқлаштирилган ишларни ташкиллаштириш бўйича шаҳар доимий ишчи комиссияси

Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси

18.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-3706-сонли Фармонини амалга ошириш бўйича Тошкент шаҳар комиссияси

19.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш соҳасида нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссияси

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси (мактабдан ташқари таълим соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатларни топширган ҳолда)

20.

Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтказилган ерларни ишлаш ва текшириш бўйича комиссия

Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси

21.

Тошкент шаҳар ҳудудида қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш масалалари бўйича комиссия

Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси

22.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссияси

Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси

23.

Тошкент шаҳар ер участкаларини қайта кўриб чиқиш ва комплекс иқтисодий баҳолаш бўйича комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси

24.

Тошкент шаҳар лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш комиссияси

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши

25.

Тўйларни, оилавий тадбирларни, маросимларни ва хотира тадбирларига бағишланган масалаларни тартибга солиш комиссияси

26.

Тошкент шаҳар алкогол маҳсулотларининг чакана савдосига лицензия бериш комиссияси

Тошкент шаҳар туманлари ҳокимларининг аппарати

27.

Тошкент шаҳри компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Ҳудудий мувофиқлаштириш кенгаши

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси

28.

2016 ― 2020 йилларда болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолиятини янада такомиллаштириш давлат дастурини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар ҳудудий комиссияси

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси

29.

Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаши

Ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаши

30.

Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хўжалигида тариф ва ислоҳотлар дастурини бажариш мониторинги бўйича комиссияси

Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ПОЙТАХТНИНГ КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ
РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

1.

Тошкент шаҳар бош режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилади:

шаҳарнинг ноёб архитектура-шаҳарсозлик қиёфасини яратиш;

пойтахтнинг маъмурий чегарасини кенгайтириш истиқболлари;

пойтахтнинг архитектура жиҳатдан ривожланиши йўналишларини аниқ белгилаш ва шаҳар ҳудудидан самарали фойдаланиш;

«яшил шаҳар», пиёда юришга мўлжалланган кўчалар, парклар ва хиёбонлар кўп бўлган экологик тоза муҳитни шакллантириш;

пойтахтнинг марказий қисмини бўшатиш учун шаҳар даражасидаги йирик периферияда (четда) марказ тизимини яратиш;

уй-жой, ижтимоий, маданий ва туристик аҳамиятидаги объектларни, ишлаб чиқариш инфратузилмасини комплекс жойлаштириш, шунингдек муҳандислик ва йўл-транспорт коммуникацияларини ва бошқаларни илдам ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил
1 декабргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
Қурилиш вазирлиги,

«Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

2019 ― 2025 йилларда Тошкент шаҳрини ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унда қуйидагилар назарда тутилган:

шаҳар ривожланишининг устувор йўналишларини белгилаш;

«ақлли шаҳар» ва «яшил шаҳар» тизимларини жорий этиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларинингаҳоли ва бизнес билан ўзаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш;

фаолиятнинг юқори самарали ва инновацион турларини ривожлантириш;

шаҳарнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш,

коммунал хўжалиги, йўл-транспорт инфратузилмасини ободонлаштириш ва яхшилашга инвестицияларни жалб қилиш;

тадбиркорлик ва туризмни ҳамда аҳолининг бўш вақти учун инфратузилмани ривожлантириш;

шаҳарнинг архитектура қиёфасини янгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
1 декабргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.

«Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

пойтахтнинг алоҳида ҳуқуқий мақомини белгилаш;

пойтахтнинг ҳудудий органлари билан республика органларининг асосий ўзаро ҳамкорлик принципларини ўрнатиш;

Тошкент шаҳрида унинг пойтахт мақомига эгалиги ва бошқа муносабати билан бу ерда фаолият кўрсатаётган давлат бошқаруви органлари зиммасига юкланаётган қўшимча вазифа ва функциялар.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2018 йил
1 декабргача

Адлия вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокими аппарати, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Республика ва муниципал мулкнинг аниқ рўйхатини тасдиқлаш билан бирга оммавий мулкни республика ва муниципал мулкка аниқ ажратиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2018 йил
15 ноябргача

Адлия вазирлиги,
Давлат рақобат қўмитаси,
Молия вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокими

5.

Қуйидагиларни тегишлича Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари бўйсунувига ҳамда Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари девонлари тузилмасига ўтказиш:

Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси ҳамда туманларнинг иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси ва туман ҳокимликларининг молия бўлимлари;

Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ва туманлар қурилиш бўлимлари;

Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва туманлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари;

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий бошқармаси ва инвестициялар бўйича туман бўлимлари.

Комплекс тадбирлар

2018 йил
10 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ўтказиладиган ҳуқуқий эксперимент талабларини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган бош бошқармалар тўғрисида янги таҳрирдаги низомларни тасдиқлаш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
30 сентябргача

6.

Тошкент шаҳар ва туманлари халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятининг самарадорлигини қуйидагича ошириш:

тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, давлат муассасаси шаклидаги доимий асосда фаолият юритувчи

Тошкент шаҳар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашлари котибиятини ташкил этиш;

халқ депутатлари Кенгашлари котибиятининг тузилмасини тасдиқлаш;

котибиятга раҳбарлик қилишни халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари орасидан бирига юклаш;

котибият таркибини халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари орасидан жамлаш;

халқ депутатлари тегишли Кенгашларининг жорий фаолиятини таъминлаш мажбуриятларини котибият зиммасига юклаш.

Тошкент шаҳри ва Тошкент шаҳар туманлари халқ депутатлари Кенгашларининг қарори

2018 йил
10 сентябргача

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши

7.

Реал вақтдаги қуйидаги имкониятларни тақдим этувчи Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимлари девонининг интерфаол порталларини яратиш орқали маҳаллий бюджет даромади ва сарфларининг шаффофлигини таъминлаш:

фуқаролардан маҳаллий бюджетнинг муайян қисми маблағларини энг кўп овоз олган мақсадларга йўналтириш бўйича таклифлар олиш;

маҳаллий бюджетга тушумларни кузатиш, шунингдек, амалга оширилаётган тадбирларни ва уларга сарфланган маблағларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаган ҳолда қайд этиш орқали уларнинг сарфланишини мониторинг қилиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
1 октябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Молия вазирлиги

8.

Жойларда келиб чиқадиган муаммоларни ечишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масаласини қуйидагилар орқали ишлаб чиқиш:

мулк ва ер солиғини йиғиш бўйича вазифани фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юклаш;

туман ҳокимликлари ҳар бир маҳалла бўйича мулк ва ер солиғи йиғишдан тушадиган маблағларнинг муайян қисмини уларга йўналтирган ҳолда алоҳида ҳисоб рақамларини очиш;

тўпланган маблағларни маҳалла аҳолиси таклифига биноан ишлатиш (йўлларни таъмирлаш, электр тармоқларини модернизация қилиш ва ҳоказо);

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини солиқ тўловларини қабул қилиш учун электрон терминаллар билан таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил
1 октябргача

Адлия вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокими,
Молия вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси,
«Маҳалла» жамғармаси,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

9.

Янги давлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини қуйидагича йўл билан ошириш:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда давлат-хусусий шериклик шартларида тадбиркорлик субъектларига кўп қаватли уйлар қуриши учун ер майдонларини бериш, кейинчалик мазкур уйларда тадбиркорлик субъектлари томонидан биринчи қаватларда намунавий лойиҳалар бўйича мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун хоналарни беғараз бериш;

мактабгача таълим муассасаларига аутсорсинг шартларида тўғри овқатланишни таъминлашни ташкиллаштириш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

доимий асосда

Тошкент шаҳар ҳокими,
Мактабгача таълим вазирлиги,
Молия вазирлиги

10.

Тошкент шаҳрида каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси фаолиятини ташкил этиб, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилсин:

Бошқарманинг ташкилий тузилмаси ва Низомини тасдиқлаш;

Бошқарманинг моддий-техник базасини такомиллаштириш;

каналларга туташ ҳудудларда сув йиғувчи машина ва механизмларни ўрнатиш, шунингдек, вақтинча, доимий иншоотлар ва иморатлар барпо этиш ишларини Бошқарма билан келишиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
15 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими

II. ТОШКЕНТ ШАҲАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ТУМАНЛАР
ҲОКИМЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

11.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солиш соҳасида уларга хос бўлмаган ва бир-бирини такрорловчи вазифа ва функцияларни тизимлаштириш ва чиқариб ташлаш мақсадида қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси

2018 йил
15 октябргача

Адлия вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

12.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари раҳбарларини Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тегишли вазир билан келишилган ҳолда, уларнинг туман бўлинмалари раҳбарларини эса Тошкент шаҳрининг тегишли ҳудудий давлат бошқаруви органи раҳбари билан келишилган ҳолда туман ҳокими томонидан лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишни назарда тутувчи тартибини киритиш.

Ички идоравий ҳужжатлари

2018 йил
30 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

13.

Маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобига халқ депутатлари Кенгашлари котибияти, Тошкент шаҳар ҳокими ва туманлар ҳокимлари девони, шунингдек, давлат бошқаруви ҳудудий тузилмалари ходимларининг фаолиятини баҳолаш натижасига кўра уларнинг лавозим маошларига лавозим маошининг 200 фоизига қадар миқдорда устама белгилашни назарда тутувчи тартибни тасдиқлаш.

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши қарори

2018 йил
15 октябргача

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши,
манфаат?ор вазирликлар ва идоралар

14.

Тошкент шаҳар ҳокими девони ва унинг таркибига кирувчи туманларнинг таркибий бўлинмалари (ҳоким девони, ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси, ташкилий-кадрлар бўлими, ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар бўлими ва бошқалар ) тўғрисида низомларни тасдиқлаш.

Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимларининг қарори

2018 йил
15 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими

15.

Тошкент шаҳар ва туманлари ҳокимларининг девонлари, ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлилий ишларининг самарадорлигини қуйидаги йўл билан ошириш:

ҳокимлар девонларининг ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлилий ишларининг аниқ шакли ва усулларини ўрнатиш;

Тошкент шаҳар ҳокими девони ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлилий бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар туманларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳар хафтада комплекс ўрганиш;

Тошкент шаҳрининг ҳар бир тумани бўйича ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожланиши, шу жумладан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш, арзон уй-жойлар ва бошқа объектлар қуриш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи «Йўл харитасини» ҳар чоракда тайёрлаш;

ички текширувлар, биринчи навбатда ижро интизомининг бузилишини аниқлашга қаратилган механизмларини жорий этиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
15 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими

16.

Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбоарларининг иш самарадорлигини ошириш чораларини қуйидаги йўл билан амалга ошириш:

ҳар бир ҳоким ва унинг ўринбосарларининг аниқ кун тартиби ҳамда ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар ҳафталик иш режасини тасдиқлаш тартибини жорий этиш;

ҳоким девонининг ташкилий-назорат ва таҳлилий бошқармаси томонидан хокимлар ва ўринбосарлари иш режаларини ҳар ҳафтада йиғиб бориш ва бажарилиши ҳолатини таҳлил қилиш;

ҳоким девонининг ташкилий-назорат ва таҳлилий бошқармаси томонидан тегишли ҳокимга таҳлилий ҳисоботни аниқланган муаммолари ва уларнинг ечими бўйича таклифлари билан бирга ҳамда кейинги ҳафтанинг иш режаси лойиҳасини киритиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
15 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими

17.

Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари реал вақт режимида ҳокимлар девони тегишли ҳудудлар аҳолиси билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишдақуйидаги имкониятларни тақдим этувчи интерфаол порталларини яратиш:

пойтахт аҳолисининг уй-жой коммунал, транспорт ва бошқа инфратузилма, ҳудудларни ободонлаштириш масалалари бўйича таклифлари ва мулоҳазаларини қабул қилиш;

хокимлар ва хоким девонлари ходимларининг пойтахт аҳолиси таклиф ва мулоҳазаларига оператив тарзда ҳаракат қилиш;

пойтахт аҳолиси таклиф ва мулоҳазалари ижросини назорат қилиш;

Тошкент шаҳрида арзон уй-жойга талабгорларнинг навбати ва шахслар рўйхатини очиқ шакллантириш;

ҳудудларни ривожлантириш дастурларини жойлаштириш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, тадбиркорлик субъектларининг таклифларини қабул қилиш;

пойтахт аҳолисининг овоз бериш якунларига кўра туман ҳокимлари ва давлат бошқарувининг ҳудудий органлари раҳбарлари рейтингини аниқлаш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
1 октябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Молия вазирлиги

18.

Ҳокимликлар ҳузуридаги унитар корхоналарни қуйидагича оптималлаштириш:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги 12 та унитар корхоналарни («Ягона буюртмачи хизмати ИК» ДУК, «Капитал қурилиш бошқармаси» ДУК, «Тошкент уй-жой қурилиш» ДУК, «Моддий-техник таъминот бошқармаси» ДК, «Тошкент шаҳар ҳокимияти инвестициялар, инновациялар, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бошқармаси» ДУК, «Тошкент шахар ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУК, «Ўзбекистон — Корея ахборот технологиялари ўқув маркази» ДК, «Тошкент технотранс логистик» ДУК, «Тошкент Халқаро бизнес маркази» ДУК, «Ландшафт дизайн маркази» ДУК, «Ташкент тендер консалтинг» ДУК, «Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурий бинолардан фойдаланиш дирекцияси» ДУК) тугатиш;

ташкил этиладиган Муниципал мулкни бошқариш марказига 6 та унитар корхоналарни топшириш («Пойтахт қурилиш ва хизмат» ДУК, «Бинолардан фойдаланиш департаменти» ДК, «Оромгоҳ» ДУК, «Тошкент агро захира хизмат» ДУК, «Тошкент шаҳар ҳокимияти хўжалик ҳисобидаги махсус корхона» ДУК);

Тошкент шаҳар туманлари ҳокимликлари ҳузуридаги 17 та давлат унитар корхоналарини тугатиш;

тугатилаётган унитар корхоналарнинг фойдаланилмаётган бино ва иншоотларини кейинчалик улардан самарали фойдаланиш учун Муниципал активларни бошқариш марказига топшириш;

Тошкент шаҳар туманлари ҳокимликлари девони ҳузурида давлат унитар корхоналарини ташкил қилишни тақиқлаш.

Муниципал мулк бўлган фойдаланилмаётган бино ва иншоотларни кейинчалик Муниципал активларни бошқариш марказига бериш учун уларни хатловдан ўтказиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
1 октябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

III. ИҚТИСОДИЁТНИ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

19.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан маъқулланган ёки ишлаб чиқилган рентабелли инвестиция лойиҳаларига аҳолининг бўш маблағларини Тошкент шаҳрининг облигациялари ёки янги ташкил этилаётган хўжалик жамиятлари акциялари шаклида қимматли қоғозларни чиқариш орқали жалб этиш.

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши қарори

заруратга қараб

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши,
Молия вазирлиги,
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази

20.

Деҳқон бозорлари, савдо комплекслари, умумий овқатланиш объектлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда маблағлар тўлиқ келиб тушишини қуйидагича таъминлаш:

а) деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида савдо жойлари учун шаффоф электрон тақсимлаш ва тўлов тизимини жорий қилиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

савдо учун жой олувчи шахснинг танлови ва навбати бўйича электрон каталогдан электрон талон-рухсатнома олиши учун махсус банкоматлар ўрнатиш;

жой олувчи шахснинг танловига кўра бир кун ёки ундан кўпроқ кунга талон-рухсатномани олиш учун олдиндан тўлов қилиш;

б) деҳқон бозорларива савдо комплекслари ҳудудларида (ёнида)ги автотураргоҳларга киришда (чиқишда) ҳисобга олиш ва тўловни қабул қилишда одам иштирокисиз автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш;

в) Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахсни ташкил қилмасдан якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида товарлар ташиш хизматини киритиш, хизматлар кўрсатиш учун аравачаларни ижарага бериш имконини тақдим этиш ва ташиш билан шуғулланувчи шахсларга энг кам иш ҳақи миқдорининг 1 баравари ҳажмида қатъий белгиланган солиқ ставкасини ўрнатиш;

г) умумий овқатланиш пунктлари ва савдо шаҳобчаларига соат 23-00 дан кейин фаолият олиб боришлари учун алоҳида ойлик тўлови эвазига рухсат бериш тартибини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
15 октябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

21.

Тошкент шаҳар деҳқон бозорлари ва савдо комплексларининг рентабеллигини қуйидаги йўллар билан ошириш:

Тошкент шаҳрининг деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари томонидан «Тошбозорсавдо» ассоциациясини тугатишда ташаббус кўрсатиш;

деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав жамғармасидаги Тошкент шаҳар ҳокими девони улушларини бошқариш функцияларини Муниципал активларни бошқариш марказига топшириш;

2-3 та норентабел деҳқон бозорларининг улушини бошқарувчи компанияларнинг ишончли бошқарувига синов тариқасида топшириш, олинган соф фойдадан келиб чиқиб уларга мукофот ҳақи тўлаш шарти билан бериш;

деҳқон бозорлари ва савдо комплекси ҳудудларида (ёнида) жойлашган автотураргоҳларни тадбиркорлик субъектларига давлат-шериклик шартларида ишончли бошқарувга бериш.

Ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

2018 йил
1 октябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
тадбиркорлик субъектлари,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

22.

Пойтахт фаввораларини қуйидаги йўл билан қуриш ва ҳолатини яхшилаш:

а) «Тошкент фаввораси» ДУКни Муниципал активларни бошқариш маркази бошқарувига бериш;

б) фаввораларга туташ ҳудудларни ёки уларни қуриш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига уч йилдан ўн йилгача муддатга беғараз фойдаланиш учун давлат-хусусий шериклик шартларида бериш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

фавворани тадбиркорлик субъекти маблағлари ҳисобига қуриш ва мукаммал таъмирлаш;

фавворага туташ ҳудудлардан савдо ёки кўнгилочар жой сифатида фойдаланиш;

фавворанинг бекаму кўст ишлашини ҳамда туташ ҳудудларни унда кўчмас мулк объекти қуришни тақиқлаган ҳолда ободонлаштириш ишларини таъминлаш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
1 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
тадбиркорлик субъектлари,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

23.

Ташқи реклама объектлари қурилмаларини жойлаштиришга рухсатнома бериш ва реклама фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросини назорат қилиш тизимини қуйидагича такомиллаштириш:

ташқи реклама объектларининг қурилмаларини жойлаштириш учун тақдим этиладиган ҳудудлар рўйхатларини шакллантириш Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси томонидан ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда амалга ошириш тартибини ўрнатиш;

ташқи реклама объектлари қурилмаларини жойлаштиришга рухсатнома беришдан келиб тушадиган барча маблағларни маҳаллий бюджетларга йўналтириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
1 октябргача

Қурилиш вазирлиги, ИИВ,
Давлат рақобат қўмитаси,
Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

24.

Ер участкаларини кўп хонадонли уйлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик шартларида бериш, унда тадбиркорлик субъектлари томонидан кейинчалик аҳолининг муҳтож қатламларига тақдим этиш учун квартираларнинг маълум қисмини муниципал уй-жой фондига берилиши назарда тутилган.

Ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

доимий асосда

Тошкент шаҳар ҳокими,
тадбиркорлик субъектлари,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

IV. КАПИТАЛ ҚУРИЛИШ, КОММУНИКАЦИЯЛАР ВА КОММУНАЛ
ХЎЖАЛИК СОҲАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

25.

Нотурар объектлар қурилиши учун ажратилган ер участкаларини ўзлаштириш самарадорлигини қуйидаги йўл билан ошириш:

нотурар объектлар қурилиши учун ажратилган ер участкаларини ўзлаштириш муддатини 3 йилдан 2 йилга қисқартириш;

нотурар объектлар қурилиши учун ажратилган ер участкаларини ўзлаштиришнинг аниқ мезонларини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2018 йил
1 октябргача

Адлия вазирлиги,
Давергеодезкадастр,
Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

26.

Жисмоний ва юридик шахсларга ажратилган ер участкаларидан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш, унда:

жисмоний ва юридик шахсларга нотурар объектлар қуриш учун ажратилган Тошкент шаҳридаги ер участкаларини ўзлаштириш зарурлиги тўғрисида ёзма талабнома юбориш;

нотурар объектлар қуриш учун ажратилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ўзлаштирилмаган ерларини олиб қўйиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
1 сентябргача

кейинчалик — доимий

Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

27.

Тугатилаётган «Ягона буюртмачи хизмати» ИК, «Капитал қурилиш бошқармаси», «Тошкент уй-жой қурилиш бошқармаси» ва «Моддий-техник таъминот бошқармаси» давлат унитар корхоналари негизида Тошкент шаҳри ҳудудида объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни ташкиллаштириш бўйича ягона буюртмачи сифатидадавлат унитар корхонаси шаклидаги «Тошкент қурилиш инвест» инжиниринг компаниясини ташкил этиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
15 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

28.

Тошкент шаҳри ҳудудида бўлган ер участкалари ва биноларидан оқилона фойдаланиш ва фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини эски ва авария ҳолатидаги уй-жойларни босқичма-босқич бузиш тадбирларини олиб бориш, ундаги фуқароларни бошқа жойга кўчириш орқали ҳимоясини таъминлаш, бўшаётган ҳудудларда кейинчалик майдони 20 гектардан кам бўлмаган, кўп қаватли уйлардан ва бошқа «Local City» (шаҳар ичида шаҳар) принципи бўйича зарур инфратузилмадан иборат турар-жой комплексларини қуриш.

Ҳуқуқий ва ташкилий-техник тадбирлар

2018 ― 2020 йиллар давомида

Тошкент шаҳар ҳокими,

тадбиркорлик субъектлари,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

29.

Турар-жой объектларини нотурар жой объектлари тоифасига ўтказаётганда шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя қилишни таъминлаш бўйича чоралар кўриш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

турар-жой объектлари нотурар жой объектлари тоифасига ўтказилган кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватлари шаҳарсозлик норма ва қоидаларига қатъий мослиги нуқтаи назаридан, қоида бузилишларини бартараф этиш чораларини кўрган ҳолда уларни хатловдан ўтказиш;

хатловдан ўтказиш даврида кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларида турар-жой объектларини нотурар-жой объектлари тоифасига қайта ўзгартириш ва ўтказишни тақиқлаш;

аҳоли ўртасида турар-жой ва нотурар-жой объектларини ўзбошимчалик билан қайта қуриш ва планини ўзгартиришнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини ўтказиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2018 йил
1 ноябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
Бош прокуратура,
Қурилиш вазирлиги,
Давергеодезкадастр,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Хатлов якунига кўра турар-жой объектларини нотурар-жой объектлари тоифасига ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
1 декабргача

30.

Давлат-шериклик шартларида Тошкент шаҳар ҳокими девонининг муваққат уй-жой фондида биринчи галда авария ҳолатидаги ва эскирган уй-жойларни бузиш зоналарида бир нечта кўп қаватли уйлар қуриш, ижара шартномасига кўра бу уйларда фуқароларнинг вақтинча яшашлари учун квартира тақдим этилади.

Ташкилий тадбирлар

2018-2019 йиллар давомида

Тошкент шаҳар ҳокими,
тадбиркорлик субъектлари,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

31.

Маиший ва қурилиш чиқиндиларини йиғиш ва ташиш бўйича хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш ҳамда уларни қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни тузиш, унда:

Тошкент шаҳар «Махсустранс» ДУК ва унинг филиалларини ҳамда «Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация килиш» ДУКни («Махсустранс» ДУКга бирлаштирган ҳолда) тегишли равишда Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари девонлари тасарруфига ўтказиш;

ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига маиший ва қурилиш чиқиндиларини қабул қилиш, утилизация қилиш ва иккимламчи хом ашёга қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун кейинчалик даромаднинг бир қисмини маҳаллий бюджетга йўналтириш мажбурияти билан давлат-шериклик шартларида топшириш.

Ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

2018 йил
1 ноябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
Давлат экология қўмитаси,
тадбиркорлик субъектлари,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

32.

Тошкент шаҳрининг эскирган муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуйидаги йўл билан алмаштиришни таъминлаш:

Тошкент шаҳрининг муҳандислик-коммуникация тармоқлари эскирганлигини аниқлаш нуқтаи назаридан уларни хатловдан ўтказиш;

Тошкент шаҳрининг эскирган муҳандислик-коммуникация тармоқларини алмаштириш учун маблағлар, биринчи галда халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

2019 йил
1 октябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Кейинги таҳрирга қаранг.