Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 13.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига мувофиқ, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларига риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг вазифалари ва функциялари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
а) 3-бандга «Ташқи ишлар вазирлиги,» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари қўшилсин;
б) 3-иловага изоҳнинг 1-бандига «Ташқи ишлар вазирлиги,» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-иловага изоҳдаги «(грек ёнғоғи, писта, нок, олма, шунингдек, қарағай, арчанинг барча турлари, шарқ туйя дарахти, эман, шумтол, заранг дарахти, қайин) учун жисмоний шахсларга жарима» сўзлари «(грек ёнғоғи, писта, нок, олма, шунингдек, қарағай, арчанинг барча турлари, шарқ туйя дарахти, эман, чинор, шумтол, заранг дарахти, қайин) учун жисмоний шахслардан ундириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази