31.07.2018 йилдаги 605-сон
Ҳужжат 02.08.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ ҳамда электрон шаклда товарларни божхонада декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш ва ташқи иқтисодий фаолиятни юритиш учун қулай шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ 2018 йил 1 июлдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
биринчи босқичда — ваколатли органлар томонидан мажбурий тартибда ЯААТга идоралараро ҳамкорлик даражасида, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, ваколатли органлар рўйхатига асосан рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатлар киритилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Рухсат этувчи ва бошқа ҳужжат номи

Ваколатли орган номи

1.

Импорт контрактлари бўйича хулоса (Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тақдирда)

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Лойиҳа ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази» ДУК

2.

Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш сертификати (Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тақдирда)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги

3.

Ўзига хос товарларнинг экспорти ва импорти учун лицензия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари
ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

4.

Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги

5.

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мулк учун сертификат

«Ўзбекэкспертиза» АЖ
ва унинг ҳудудий бўлинмалари

6.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш ҳамда сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги

7.

Овчилик ва спорт қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқиш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш учун рухсатнома.

8.

Ўзбекистон Республикасидан маданий бойликларни олиб чиқиш ёки вақтинчалик олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

9.

Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарлар экспорти, импорти ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария қўмитаси

10.

Ветеринария сертификати, ветеринария гувоҳномаси

11.

Фитосанитария сертификати, карантин рухсатномаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

12.

Санитария-эпидемиологик хулоса

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази

13.

Импорт қилинаётганда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашёлар рўйхатида кўрсатилган «in bulk» маҳсулотлар турлари учун хулоса

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази

14.

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, четга олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

15.

Мувофиқлик сертификати

«Ўзстандарт» агентлигида аккредитация қилинган сертификацияловчи органлар

16.

Юклашдан олдин инспекциядан ўтказиш сертификати*

Ваколатли орган томонидан халқаро стандартлар талабларига мувофиқ аккредитация қилинган инспекция органлари

17.

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотлар экспортига ёки импортига рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Экология ва табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

18.

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

19.

Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар ва тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

20.

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар намуналарини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

21.

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Электромагнит мослашув маркази

22.

Юкларнинг мурувват ёрдамига мансублигини тасдиқлаш*

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

23.

Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

Давлат хизматлари марказлари

Кейинги таҳрирга қаранг.