Т/р | Рухсат этувчи ва бошқа ҳужжат номи | Ваколатли орган номи |
1. | Импорт контрактлари бўйича хулоса (Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тақдирда) | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Лойиҳа ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази» ДУК |
3. | Ўзига хос товарларнинг экспорти ва импорти учун лицензия | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари |
4. | Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома | Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги |
5. | Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мулк учун сертификат | «Ўзбекэкспертиза» АЖ |
6. | Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш ҳамда сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома | Ўзбекистон Республикаси |
7. | Овчилик ва спорт қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқиш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш учун рухсатнома. | |
8. | Ўзбекистон Республикасидан маданий бойликларни олиб чиқиш ёки вақтинчалик олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат | Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги |
9. | Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарлар экспорти, импорти ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити учун рухсатнома | Ўзбекистон Республикаси Ветеринария қўмитаси |
10. | Ветеринария сертификати, ветеринария гувоҳномаси | |
11. | Фитосанитария сертификати, карантин рухсатномаси | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси |
12. | Санитария-эпидемиологик хулоса | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази |
13. | Импорт қилинаётганда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашёлар рўйхатида кўрсатилган «in bulk» маҳсулотлар турлари учун хулоса | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази |
14. | Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, четга олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
15. | Мувофиқлик сертификати | «Ўзстандарт» агентлигида аккредитация қилинган сертификацияловчи органлар |
16. | Юклашдан олдин инспекциядан ўтказиш сертификати* | Ваколатли орган томонидан халқаро стандартлар талабларига мувофиқ аккредитация қилинган инспекция органлари |
17. | Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотлар экспортига ёки импортига рухсатнома | Ўзбекистон Республикаси Экология ва табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси |
18. | Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома | |
19. | Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар ва тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома | |
20. | Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар намуналарини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома | |
21. | Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома | Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Электромагнит мослашув маркази |
22. | Юкларнинг мурувват ёрдамига мансублигини тасдиқлаш* | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси |
23. | Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома | Давлат хизматлари марказлари |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.07.2018 йилдаги 605-сон
Кучга кириш санаси
02.08.2018
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 01.04.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ ҳамда электрон шаклда товарларни божхонада декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш ва ташқи иқтисодий фаолиятни юритиш учун қулай шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ 2018 йил 1 июлдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга.
2. Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда декларацияловчи шахслар рўйхатини шакллантирувчи «Декларацияловчи шахслар рўйхати» интерактив хизматини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом товарларни электрон шаклда декларациялаш жараёнини (кейинги ўринларда электрон декларациялаш деб аталади) амалга ошириш тартибини белгилайди.
электрон декларациялаш — божхона юк декларацияси (кейинги ўринларда БЮД деб аталади) ҳамда божхона расмийлаштируви учун лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни, БЮДни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган (кейинги ўринларда божхона органи деб аталади) давлат божхона хизмати органига идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан электрон шаклда тақдим этиш жараёни;
ваколатли органлар — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда ЯААТ деб аталади) божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни бериш ва киритиш ёхуд узатиш вазифалари юкланган органлар;
рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатлар — ваколатли органлар томонидан бериладиган, ЯААТга киритиладиган ёки узатиладиган, божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган, рухсат бериш характерига эга бўлган ҳужжатлар ҳамда рўйхати қонунчиликда белгиланган бошқа ҳужжат ва маълумотлар;
тақдим этиладиган ҳужжатлар — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда ДБҚ деб аталади) томонидан белгиланган шаклда ЯААТга декларацияловчи шахс томонидан киритиладиган рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар ва маълумотлар, шунингдек божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар;
электрон декларация — ДБҚ томонидан белгиланган форматда электрон ҳужжат кўринишида тайёрланган БЮД.
декларацияловчи шахс — божхона органларига БЮДни ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки БЮДни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёхуд бошқа шахс;
рўйхат — декларант томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (ЯИДХП) «Декларацияловчи шахслар рўйхати» интерактив хизматига(дан) қўшиш ва чиқариш йўли билан шакллантириладиган декларацияловчи шахслар рўйхати;
товарларни электрон декларациялашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда ТЭДААТ деб аталади) — вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимларининг алоқасини таъминловчи дастурий-техник воситалар комплекси.
3. ЯААТнинг ваколатли органлар ахборот тизимлари билан алоқаси маълумотларни ўтказиш телекоммуникация тармоғи орқали амалга оширилади.
ДБҚ ва ваколатли органлар доимий равишда ўз ахборот тизимларини узлуксиз ишлаши бўйича керакли ишларни амалга оширади.
4. Электрон декларациялаш жараёни тўрт босқичдан иборат бўлиб, ушбу Низомнинг 1-иловасидаги Схемага мувофиқ амалга оширилади, жумладан:
биринчи босқичда — ваколатли органлар томонидан мажбурий тартибда ЯААТга идоралараро ҳамкорлик даражасида, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, ваколатли органлар рўйхатига асосан рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатлар киритилади;
иккинчи босқичда — декларацияловчи шахс электрон декларация ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатларни тайёрлайди, ўзининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) билан тасдиқлайди ва ТЭДААТ орқали божхона органига юборади.
Декларант рўйхатга божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёхуд бошқа шахс тўғрисидаги маълумотларни киритиши ҳамда унинг томонидан божхона органларига электрон декларацияни тақдим этиш ваколат муддатини кўрсатиши керак, бундан хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик муассасалари мустасно.
Агар электрон декларация хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари номидан тақдим этилса божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёки бошқа шахс тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга киритилмайди.
учинчи босқичда — электрон декларация ва тақдим этиладиган ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг ЯААТ электрон декларация тўлдирилиши ва тақдим этилган ҳужжатлар тўғри тўлдирилганлиги бўйича дастлабки автоматлаштирилган мантиқий назоратни амалга оширади.
Дастлабки автоматлашган мантиқий назорат натижасида камчиликлар аниқланса, ЯААТ реал вақт режимида бу ҳақда декларацияловчи шахсга аниқланган камчиликлар кўрсатилган хабарнома юборади.
Текширувларнинг ижобий натижасида электрон декларацияга автоматлашган тартибда рўйхат рақами берилиб ЯААТда рўйхатга олинади ва ушбу декларация юридик кучга эга бўлган ҳужжатга айланади.
Электрон декларация автоматлашган тартибда товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи божхона органи ходимлари ўртасида тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тўртинчи босқичда — божхона органи ходими божхона расмийлаштирувини қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади.
5. Расмийлаштирув жараёнида номувофиқликлар (тафовутлар) ёхуд божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланса, божхона органи ходими уч соат ичида декларацияловчи шахсга бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар рўйхатини ўз ичига олган электрон хабарнома жўнатади ёки тақдим этилаётган ҳужжатларнинг қоғоз манбаларда талаб қилиш ҳуқуқига эга.
божхона қонунчилиги бузилиши мавжуд бўлмаган ҳолатда — тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқ миқдорда тақдим этган шахсга қайтаради;
Божхона органлари бошқа ваколатли органларда мавжуд зарур ҳужжатлар ва маълумотларни электрон шаклда ахборот алмашинуви йўли билан мустақил равишда олади.
Божхона органлари божхона расмийлаштирувини амалга оширишда қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида хавфларни бошқариш тизимини қўллаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. БЮДни тўлдириш ҳамда электрон декларацияларни автоматик ҳолда рўйхатга олиш ва тақсимлаш тизими ишлаши тартиби ДБҚ томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ДБҚ божхона юк декларациялари ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатларнинг электрон шаклини тасдиқлайди ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Тақдим этиладиган ҳужжатларнинг электрон шакли белгиланмаган ҳолатда ушбу ҳужжатларнинг сканер орқали олинган нусхалари тақдим этилади.
7. ЭРИни тарқатиш ва унинг ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази — электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш маркази томонидан ташкил этилади.
8. Электрон ҳужжатларни тақдим этганда, қуйидагилар электрон ҳужжатлар алмашинуви иштирокчилари ҳисобланади:
б) ТЭДААТга электрон декларация ва электрон шаклда тақдим этиладиган ҳужжатларни тақдим этувчи декларацияловчи шахслар;
в) электрон декларация ва электрон шаклда тақдим этиладиган ҳужжатларни расмийлаштирувчи божхона органи ходимлари.
9. Электрон декларацияни имзолаш ваколатига эга бўлган жисмоний шахс (электрон рақамли имзо калитининг эгаси) электрон декларацияда кўрсатилган маълумотларни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқловчи шахсдир.
10. ДБҚнинг дастурий-аппарат воситалари деларацияловчи шахсларнинг ЭРИсининг ҳақиқийлиги ва уларнинг рўйхатда мавжудлигини текшириш жараёнини, шунингдек, электрон шаклдаги ТЭДААТ ва ЯААТга келиб тушиш сана ва вақтини кўрсатувчи рухсат берувчи ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишни таъминлайди.
11. Божхона органлари, декларантлар ва божхона брокерлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда электрон декларациялар ва электрон шаклда тақдим этиладиган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлайди.
Электрон декларацияни тўлдиришда асос бўлган қоғоз шаклидаги ҳужжатларнинг сақланиши бўйича жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ декларант зиммасига юкланади.
Декларант электрон декларацияни тўлдиришда асос бўлган қоғоз шаклидаги ҳужжатларнинг хавфсиз сақланиши шароитларини таъминлаши ва уларга ўзгартириш киритишдан ҳимоялаши шарт.
Декларант томонидан божхона органларига электрон декларация ўз номидан тақдим этилганда, у қонун ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади.
12. Электрон декларацияларнинг қоғоз шаклидаги нусхаларини божхона органлари томонидан тасдиқлаш тартиби ДБҚ томонидан белгиланади.
Электрон декларациялардаги аниқ келишувлар ва уларнинг ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотлар конфиденциал ҳисобланади.
Аниқ ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг амалга оширган операциялари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тақиқланади, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
ДБҚ декларацияловчи шахсларга ТЭДААТ ва ДБҚ томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар орқали улар томонидан тақдим этилган электрон декларацияларнинг қоғоз шаклини чоп этиш ҳуқуқи ва имкониятини таъминлайди.
13. Декларацияловчи шахслар, қонун ҳужжатларига мувофиқ, юкларнинг божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилган электрон декларациялардаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун жавоб берадилар.
Юкларнинг божхона расмийлаштирувида электрон декларациялаш жараёнидан фойдаланаётган декларантлар қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатга киритилаётган маълумотлар учун шахсан жавоб берадилар.
14. Рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шаклини шакллантиришда ваколатли органлар ходимлари тегишли маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ҳамда уларнинг тўғрилиги учун шахсан масъулдирлар.
Божхона органлари ходимлари электрон декларацияларнинг ўз вақтида расмийлаштирилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. ЯААТ дастурига уланган божхона ва ваколатли органлар ўз ваколатлари доирасида ташқи савдо операцияларни амалга оширувчи хўжалик субъектлари ва давлатга зарар етказувчи тизимдаги мавжуд маълумотларга ноқонуний кириш, уларни ўзгартириш ёки бошқа ҳаракатлардан ҳимоялаш бўйича зарур бўлган ташкилий ва техник чораларни кўриши шарт.
ЯААТ дастуридаги маълумотларга кириш ҳуқуқи бўлган божхона ва ваколатли органлар ходимлари мазкур маълумотларни ошкор этиш, ўз мақсадлари ёки учинчи шахслар манфаатларида фойдаланиш ҳамда учинчи шахсларга маълумотларнинг белгиланган ҳимоя қоидаларини бузган ҳолда, уларни олиш имкониятини яратиш ҳуқуқига эга эмас.
16. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 269-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 137-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 51-модда) илованинг 75-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 20 июлдаги 198-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 62-модда) илованинг 4-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)» 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 59-модда) 1-илованинг 22-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарори)» 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда) 1-илованинг 17-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда) 1-илованинг 59-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 августдаги 624-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 857-модда) 3-илованинг 15-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 46-сон, 1134-модда) 1-илованинг 60-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)» 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 19-модда) илованинг 12-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни)» 2018 йил 28 майдаги 392-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 124-модда) илованинг 6-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 126-модда) илованинг 77-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)» 2018 йил 25 июндаги 467-сон қарорига илованинг 6-банди.