Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5484-сон Фармонини ижро этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда «Ўзатом» агентлиги деб юритилади) бошқарув ходимларининг чекланган сони 48 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
«Ўзатом» агентлиги бош директори Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
«Ўзатом» агентлиги бош директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
«Ўзатом» агентлиги бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, бош директор ўринбосарлари — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
зарур ҳолларда, «Ўзатом» агентлигининг ташкилий тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
«Ўзатом» агентлигига юкланган вазифаларни бажариш доирасида юқори малакали хорижий мутахассисларни раҳбарлик лавозимларига ва консультантлар сифатида жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
икки ой муддатда «Ўзатом» агентлигини унга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур назарий билимларга ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
«Ўзатом» агентлигининг ушбу қарорни амалга ошириш доирасидаги харажатлари учун Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин ҳамда 2019 йилдан бошлаб ҳар йилда зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети харажатлари сметасига ушбу қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин;
«Ўзатом» агентлигига зарур хизмат автотранспорт воситалари харид қилиш учун пул маблағлари ажратилишини ҳамда 6 та енгил хизмат автомобилларини сақлаш учун лимит белгиланишини таъминласин;
«Ўзатом» агентлигига асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ моддий-техник базасини шакллантириш учун зарур асбоб-ускуналар ва ахборот-коммуникация технологияларини сотиб олиш ҳамда маъмурий биноларни таъмирлаш учун маблағлар ажратилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантириладиган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккини хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
атом энергетикаси объектларини, шу жумладан ташқи инфратузилма ва турар жойларни қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлаш билан боғлиқ «Ўзатом» агентлигининг вазифаларини самарали амалга ошириш;
«Ўзатом» агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш, хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, шунингдек, хорижий хизмат сафарлари харажатларини қоплаш;
ахборот технологияларини жорий этиш ва модернизациялаш, «Ўзатом» агентлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
«Ўзатом» агентлигининг қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолияти билан боғлиқ бошқа тадбирлар учун фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўзатом» агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигини жойлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси «Ўзатом» агентлигини ҳар чораклик ва йиллик статистика бюллетенлари мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзатом» агентлигини зарур алоқа, жумладан ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзатом» агентлиги, Фанлар академияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ҳамда «Ўзатом» агентлиги бош директори зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 06/20/6010/0776-сон)