Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
«Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 11 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2686-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон «Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 11 июндаги 1-2015-сон «Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2686, 2015 йил 19 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 325-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 июль,
11-2018-сон
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 5 июлдаги 11-2018-сон буйруғига
ИЛОВА
«Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1 ва 4-иловалардаги «кундузги, махсус сиртқи» деган сўзлар «кундузги, махсус сиртқи, сиртқи, кечки» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 2 ва 5-иловалардаги «kunduzgi, maxsus sirtqi» деган сўзлар «kunduzgi, maxsus sirtqi, sirtqi, kechki» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3 ва 6-иловалардаги «очную, специальную заочную» деган сўзлар «очную, специальную заочную, заочную, вечернюю» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.
Келишилди:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М. КАРИМОВ
2018 йил 4 июль

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.07.2018 й., 10/18/2686-2/1499-сон)