Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини самарали ташкил этиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш, шунингдек, ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) хизмат интизомининг юқори даражасини сақлаш, шунингдек, 2018 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини тўлиқ ва самарали амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан:
эгаллаб турган лавозимида иш стажи 5 йилдан ортиқ бўлган ДЙҲХХ ходим ва раҳбарлари 35 фоизининг ички ротацияси амалга оширилгани, шу жумладан улар ички ишлар органларининг бошқа хизматларига ўтказилгани ва бу борада 2018 йил охиригача ротация кўрсаткичларини 70 фоизгача етказиш чора-тадбирларини тизимли асосда амалга ошириш назарда тутилгани;
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида шахсий хавфсизлик бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларида шахсий хавфсизлик гуруҳлари ташкил этилиб, кадрлар билан тўлиқ таъминлангани маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг юридик шахсни ташкил этмасдан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ДЙҲХХ ходимлари томонидан солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи шунингдек, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома беришдан тушадиган маблағлар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаи ҳисобланади, махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағларидан фақат ДЙҲХХ ходимларини ҳар ой пул билан мукофотлаш учун шунингдек, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун сарфланадиган материалларни харид қилиш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаш, ДЙҲХХ моддий-техника базасини ривожлантириш ва қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон)
Молия вазирлиги билан биргаликда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда ДЙҲХХ ходимларининг лавозимлари рўйхати, уларни рағбатлантиришнинг аниқ шартлари ва мезонларини белгилашни назарда тутсин;
ДЙҲХХ хизматига олинадиган номзодларнинг шахсий одоб-ахлоқ фазилатларига нисбатан қатъий талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларида:
*******) Ушбу маблағларнинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтирилади.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 августдаги 626-сон қарорида:
«5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг қуйидагилар учун ундириладиган жарималар суммасидан ажратиладиган маблағлар миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун 8 фоиздан 55 фоизгача;
махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун 8 фоиздан 50 фоизгача»;