21.06.2018 йилдаги ПҚ-3795-сон
Ҳужжат 22.06.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилида Университетнинг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш квотасини 3-иловага мувофиқ 150 киши (шу жумладан давлат грантлари бўйича 30 киши), Университетнинг магистратурасига 50 киши (шу жумладан давлат грантлари бўйича 10 киши) этиб белгилаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ оширилган контракт ставкалари бўйича қўшимча қабул қилиш имкониятини назарда тутиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1 ва 2 иловалар рус тили матнида берилган.

2018/2019 ўқув йилида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари

Шифр

Таълим йўналиши

2018/2019 ўқув йилига квота

Жами

шу жумладан:

грант

контракт

150

30

120

5120700

Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича)

30

6

24

5231100

Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича)

75

15

60

5240100

Юриспруденция (халқаро-ҳуқуқий фаолият)

45

9

36


2018/2019 ўқув йилида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида магистрлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари

Шифр

Таълим йўналиши

2018/2019 ўқув йилига квота

Жами

шу жумладан:

грант

контракт

50

10

40

5А120701

Халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсати

8

1

7

5А231101

Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича)

9

2

7

5А231102

Ташқи иқтисодий фаолият (тармоқлар ва фаолият йўналишлари бўйича)

9

2

7

5А240105

Халқаро ҳуқуқ (соҳалар бўйича)

6

1

5

5А240106

Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи

4

1

3

5А240111

Халқаро бизнес ҳуқуқи

5

1

4

Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти

9

2

7

 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи

Т/р

Режалаштирилаётган тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. ЖИДУда кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш

1.

Университетда жорий этилаётган янги таълим йўналишлари: «халқаро иқтисодиёт ва менежмент», «гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти» каби йўналишлар ўқитиш учун киритилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда таълим стандартларини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил июнь

ТИВ, Олий таълим вазирлиги

2.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бакалавриати ва магистратурасида ўқиш учун талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида қуйидагиларни назарда тутувчи Низомни тасдиқлаш:

чет тили, математика ҳамда тарих, она тили ва адабиёт бўйича тест синовларини ўтказган ҳолда бакалавриатда ўқиш учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш тартибини жорий этиш;

ЖИДУга кириш учун абитуриентларни танлаб олиш бўйича дастлабки имтиҳон синовларини ўтказиш тартиби; бакалавриатга қабул қилишда чет тили бўйича билим даражасини аниқлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари, бунда IELTS билимлар даражаси кўрсаткичи — камида 5,5 балл, TOEFL IBT бўйича камида 61 балл, шунингдек, Тест DаF, GOETНE сертификати, DELF имтиҳонлари ва ҳоказолар бўйича CEFR услубидаги B2 минимал кўрсаткичга эга, умум томонидан қабул қилинган, шу жумладан амалдаги халқаро сертификатлар асос бўлади;

магистратурага қабул қилишда чет тили бўйича билим даражасини аниқлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари, бунда IELTS билимлар даражаси кўрсаткичи — камида 6,5 балл, TOEFL IBT бўйича камида 85 балл, шунингдек, Тест DаF, GOETНE сертификати, DALF имтиҳонлари ва ҳоказолар бўйича CEFR услубидаги С1 минимал кўрсаткичга эга, умум томонидан қабул қилинган, шу жумладан амалдаги халқаро сертификатлар асос бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил июнь

ТИВ, ДТМ, Олий таълим вазирлиги

3.

Хорижий тилларга ўқитиш ва синхрон таржимонларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс дастурни қабул қилиш ва амалга ошириш.

Қўшма қарор

2018 йил август

ТИВ, Олий таълим вазирлиги, ЎзДЖТУ

4.

Талабалар томонидан ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ўташ ҳамда кейинчалик уларнинг ишга жойлаштирилишини таъминлаш тартибини тасдиқлаш, бунда талабалар амалиётини ташкил этиш ва битирувчиларни ишга жойлаштириш тўғрисидаги идоралараро битимларни тузиш ва уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, ЖИДУ битирувчиларининг лавозимлар бўйича ўсишининг таъсирчан мониторингини амалга ошириш механизмлари назарда тутилади.

Қўшма қарор

2018 йилноябрь

ТИВ,Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ТСВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

5.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ЖИДУда «гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти» мутахассислиги бўйича таълимни ташкил этиш борасидаги ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-услубий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

Қўшма қарор

2018 йил август

ТИВ, Олий таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

6.

Бакалавриат ва магистратурада тўлов контракт асосида таълим олиш қийматининг миқдорини белгилаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қўшма қарор

2018 йил июль

ТИВ, Молия вазирлиги

7.

Чет эллардаги ихтисослашган шерик — олий ўқув юртларининг инновацион ва илғор халқаро амалиёт тажрибасини ўқув, илмий-тадқиқот ва маъмурий фаолиятга тизимли асосда жорий этишни ташкил қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Қўшма қарор

2018 йил ноябрь

ТИВ, Инновацион ривожланиш вазирлиги

8.

Чет мамлакатларнинг етакчи турдош олий ўқув юртлари ва илмий-таҳлилий марказлари билан халқаро алоқаларни чуқурлаштириш бўйича 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш.

Буйруқ

2018 йил ноябрь

ТИВ

9.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда мазкур Университет ҳузуридаги Олий дипломатия мактабининг Уставларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. ЖИДУнинг янги ташкилий-штат тузилмасини юқори малакали мутахассислар, ўқитувчи кадрлар билан тўлдириш, шунингдек, Университетнинг кам самарали ва бир-бирини такрорловчи бўлинмаларини тугатиш ҳамда уларнинг ходимлари билан меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда тўхтатиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Буйруқ

2018 йил август

ТИВ, ЖИДУ

10.

Вазирликлар ва идораларнинг юқори малакали мутахассис-ларини, шу жумладан собиқ дипломатларни таълим фаолиятига жалб этиш амалиётини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Қўшма қарор

2018 йил сентябрь

ТИВ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

11.

Масофавий таълим ва мустақил билим олиш усулларини, интерактив машғулотлар ҳамда бошқа замонавий инновацион технологияларни, мазкур соҳадаги илғор хорижий тажрибани ўқув жараёнига татбиқ этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил сентябрь

ТИВ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

II. Ташқи-сиёсий ва ташқи-иқтисодий тузилмалар кадрларини, шунингдек, профессор-ўқитувчилар таркибини
қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

12.

Дипломатия, бошқарув кадрлари ва мутахассисларини Олий мактабда қайта тайёрлаш, малакасини оширишни ташкиллаштириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-услубий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

Қўшма қарор

2018 йил август

ТИВ, ТСВ, ДБА

13.

Дипломатик хизмат ходимларини, ташқи-сиёсий ва ташқи-иқтисодий тузилмаларнинг халқаро соҳадаги мутахассисларини Олий мактабда қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва кадрлар захирасини шакллантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил август

ТИВ, ТСВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

14.

ЖИДУ ва Олий дипломатия мактабининг маъмурий-бошқарув ва профессор-ўқитувчилар таркибига дипломатик мартаба бериш Тартибини тасдиқлаш.

Буйруқ

2018 йил сентябрь

ТИВ, Адлия вазирлиги

15.

Университет кадрларининг ТИВ марказий аппаратида ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида стажировкадан ўтиши ҳамда уларни ротация қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.

Буйруқ

2018 йилоктябрь

ТИВ, Адлия вазирлиги

16.

Амалиётда талаб этилган мутахассисларни манзилли тайёрлаш, шунингдек, бунинг асосида Университет мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашга йиллик мақсадли буюртмалар портфелини шакллантиришни таъминлаш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, ташқи-сиёсий ва ташқи-иқтисодий соҳалардаги нодавлат ташкилотларининг кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги талаб-эҳтиёжларини комплекс таҳлил қилишнинг доимий ишлайдиган тизимини яратиш.

Қўшма қарор

2018 йилоктябрь

ТИВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ТСВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

17.

Университет ва Олий мактаб профессор-ўқитувчилари малакасини Ўзбекистоннинг етакчи таълим ва таҳлилий муассасаларида, хорижий мамлакатларнинг таълим ва тадқиқот марказларида бджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан мажбурий равишда оширишнинг узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Буйруқ

2018 йил сентябрь

ТИВ, Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

18.

Вазирликлар ва идоралардан, етакчи олий таълим ва илмий муассасалардан, тадқиқот марказларидан, шу жумладан хорижий мамлакатлардан юқори малакали мутахассислар ва экспертларни контракт асосида Университет ва Олий мактабга ўқитувчилик қилишга жалб этиш бўйича яхлит дастурни ишлаб чиқиш.

Қўшма қарор

2018 йилоктябрь

ТИВ, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ТСВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

III. ЖИДУнинг илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлилий салоҳиятини ошириш

19.

2019-2021 йилларда халқаро муносабатлар, ташқи-иқтисодий ва ташқи-сиёсий фаолият соҳасидаги фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар Комплекс дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Буйруқ

2018 йилоктябрь

ТИВ, Инновацион ривожланиш вазирлиги

20.

ЖИДУда инновацион фаолиятни ривожлантириш, Университетнинг ташқи-иқтисодий, ташқи-сиёсий фаолият соҳаси, шунингдек, таълим соҳасидаги илмий-амалий ишланмалари татбиқ этилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Қўшма қарор

2018 йилоктябрь

ТИВ, Инновацион ривожланиш вазирлиги,Олий таълим вазирлиги

21.

Халқаро муносабатлар, халқаро иқтисодиёт ва менежмент, халқаро ҳуқуқнинг долзарб йўналишлари бўйича илмий, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс дастурни қабул қилиш.

Қўшма қарор

2018 йил ноябрь

ТИВ, ОАК, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

22.

Халқаро иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар маркази ҳамда Халқаро-ҳуқуқий тадқиқотлар ва қиёсий оммавий ҳуқуқ марказининг Низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ТИВ буйруғи

2018 йил август

ТИВ

IV. ЖИДУнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари

23.

ЖИДУнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш:

бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш;

маҳаллий иситиш тизимини яратиш;

босмахона, полиграфия ва нашриёт базасини модернизация қилиш;

Университетни зарур мебель, анжомлар, ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер ва бошқа оргтехника, кутубхона фонди билан жиҳозлаш;

Университет ҳудудини ободонлаштириш;

ЖИДУ фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил август

Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

24.

Университет ва Олий мактабнинг бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларини моддий рағбатлантириш учун Махсус жамғарма ҳамда уларнинг ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш мезонлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қўшма қарор

2018 йилиюнь

ТИВ, Молия вазирлиги

 LexUZ шарҳи