[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийимини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сонли қарорига қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги ПҚ-3626-сонли
қарорига
мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийимини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сонли
қарори
1-иловасининг «Идораларнинг формали кийими» бўлими қуйидагича мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:
«7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси».
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 июнь,
ПҚ-3788-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2018 й., 07/18/3788/1372-сон)