Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2009 йил 4 октябрдаги 7, 10, 32-сон «Фуқароларни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ бўлган ишларга жалб этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2040, 2009 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 507-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.