LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 24 июнда 403-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида аудиторлик текширувларини ўтказиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 982, 2000 йил 4 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 21-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 2-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 3.3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. 3.6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Имтиҳон комиссияси» деган сўзлар «Қўмита» деган сўз билан алмаштирилсин.
5. 3.7-банддаги «имтиҳон комиссиясининг» деган сўзлар «Қўмита» деган сўз билан алмаштирилсин.
6. 3.8 ва 3.9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
7. 3.10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
8. 3.13-банддаги «Комиссия» деган сўз «Қўмита» деган сўз билан алмаштирилсин.
9. 3.16-банддаги «комиссиянинг» деган сўз «Қўмитанинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
10. 6.2-банднинг тўққизинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Комиссияси томонидан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
11. 6.6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбошидаги «Марказий банк» деган сўз «Қўмита» деган сўз билан алмаштирилсин.
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
13. 7.3-банддаги «Марказий банк Комиссияси» деган сўзлар «Қўмита» деган сўз билан алмаштирилсин.
14. 7.5-банддаги «Марказий банкнинг» деган сўзлар «Қўмитанинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
15. 8.13-банддаги «фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш» деган сўзлар «пруденциал назорати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 1-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк аудити комиссияси раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.