Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки бўлимларнинг очилиши, олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотлар ҳисобланади.
Шу билан бирга олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга, республикада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги янгиланишларда ушбу муассасаларнинг фаол иштирокини таъминлашга тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда, хусусан:
биринчидан, олий таълим тизимида ўқитишни ташкил этиш жараёни, таълим олаётган талабалар билимини баҳолаш тизими бугунги кун талабларига жавоб бермаяпти;
иккинчидан, профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини, билимини ва педагогик кўникмасини баҳолашнинг замонавий тизими мавжуд эмаслиги таълим сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда;
учинчидан, олий таълим муассасаларига кириш тест саволлари абитуриентнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини аниқлаш имконини бермаётганлиги иқтидорли ёшларни олий таълим муассасаларига қабул қилишда муаммолар келтириб чиқармоқда;
тўртинчидан, олий таълим муассасаларидаги таълим жараёни устидан самарали жамоатчилик назоратининг ўрнатилмаганлиги ушбу соҳада кўплаб муаммоларнинг, энг аввало, коррупция ҳолатларининг сақланиб қолишига сабаб бўлмоқда;
бешинчидан, олий таълим муассасаларининг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ва тизимли ўзгаришлардаги иштироки ҳамда ташаббускорлиги сезилмаяпти, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолияти ҳанузгача қониқарсиз бўлиб қолмоқда;
олтинчидан, республикамизда олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали халқимизга, кенг жамоатчиликка тушунтиришда олий таълим муассасаларининг фаол иштироки йўлга қўйилмаган;
еттинчидан, олий таълим муассасалари инновацион ва технологик ғоялар билан фикр алмашадиган мулоқот марказларига айланмаган, тегишли соҳаларда мавжуд муаммо ва камчиликларни тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклиф киритиш борасида профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва талабаларнинг ташаббус кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилмаган.
Олий таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан такомиллаштириш, уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларнинг 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб:
алоҳида таълим йўналишлари бўйича ўқиш муддати камида уч йил бўлган бакалавриат ҳамда камида бир йил бўлган магистратурани жорий этиш, бунда магистратурада мутахассислар тайёрлашни ишлаб чиқариш (амалий) (камида бир йил) ва илмий-педагогик (камида икки йил) йўналишларга ихтисослашган дастурлар асосида ташкил этиш;
олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш квоталаридан ташқари хорижий фуқароларни суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларнинг виза талабномаларига асосан ўқишга кириш истагини билдирган хорижий фуқароларнинг кириш визаларини ўрнатилган тартибда консуллик ва бошқа тўловларни ундирмаган ҳолда расмийлаштирсин.
3. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб таянч (етакчи) олий таълим муассасалари томонидан тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мустақил равишда ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш тартиби жорий этилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
а) икки ой муддатда Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, бунда асосий эътиборни:
баҳолаш тизими ва мезонларини узлуксиз таълим тизимининг босқичларига мувофиқлаштиришга;
таълим йўналишларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда талабалар билимини баҳолашнинг замонавий, шаффоф ва адолатли (автоматлаштирилган, портфолио, тест синовлари, ижодий иш, антиплагиат ва ҳ.к.) усулларини, шу жумладан муайян фандан дарс берган педагогнинг якуний назорат жараёнларидаги иштирокини истисно этадиган тизимни жорий этишга;
семестр якуни бўйича академик қарздор талабанинг қайта топшириши мумкин бўлган фанлар сонини белгилашга ва уларни топшириш муддатини ўзгартиришга қаратсин;
б) 2018 йил 1 декабргача бўлган муддатда олий таълим муассасалари битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
в) 2019 йил 1 мартгача бўлган муддатда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида «талабанинг ўзлаштириш даражаси — профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони» тамойилини жорий қилишнинг аниқ механизмларини белгилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрсин. Бунда ушбу тамойил талабларига жавоб бермайдиган профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган чоралар кўриш белгилансин;
г) 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг вақтини ўқув жараёнига хос бўлмаган ишларга сарфлашнинг олдини олиш ҳамда уларни талабалар билан кўпроқ ишлашга йўналтириш, шу жумладан «устоз — шогирд» тизимини жорий этиш мақсадида ўқув юкламаларини ҳисобга олган ҳолда профессор-ўқитувчилар «вақт меъёрлари»нинг янги механизмларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
5. Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишларга ва бошқа тадбирларга жалб этиш тақиқлансин.
Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар мазкур талабни бузганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган шахсий жавобгарлиги тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.
6. Барча олий таълим муассасаларида самарали жамоатчилик назоратини жорий этиш мақсадида талабалар, ота-оналар, Ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги фаоллари, кадрлар буюртмачилари, профессор-ўқитувчилар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат таркибда жамоатчилик кенгашлари ташкил этилсин.
Қуйидагилар жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
таълим сифати, профессор-ўқитувчиларнинг билими ва педагогик маҳорати, талабаларга яратилган шарт-шароитлар устидан тизимли равишда мониторинг ўрнатиш;
олий таълим муассасаларига профессор-ўқитувчилар таркибига ишга қабул қилинаётган номзодлар бўйича тавсиялар бериш;
талабаларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг педагог кадрлар ҳақидаги фикрини тўлиқ ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказиш;
олий таълим муассасасидаги таълим жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва муассасанинг тегишли кенгаши муҳокамасига киритиш.
Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш Ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасасидаги етакчиси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Олий таълим муассасалари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Белгилансинки, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб:
олий таълим муассасаларига профессор-ўқитувчилар таркибига ишга қабул қилиш тегишли кафедранинг кенгайтирилган очиқ мажлисида педагог кадрлар ва жамоатчилик кенгашининг аъзолари иштирокида синов дарси ўтказиш натижалари бўйича ушбу мажлиснинг тавсиясига кўра амалга оширилади;
Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви ҳамда қўшма таълим дастурлари асосида талабаларни ўқитишни ташкил этиш ва икки томонлама тан олинадиган диплом бериш амалиёти жорий этилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда:
олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги тест саволларини тайёрлаш услубларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқсин ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
илғор халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва ҳоказо) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга тегишли фанлардан белгиланган энг юқори балл бериш ва ушбу фанлар тест синовидан озод қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда олий таълим муассасаларининг иштироки ҳамда ташаббускорлигини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ҳамда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳияти олий таълим муассасалари томонидан телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали кенг аҳоли эътиборига етказилишини таъминлаш;
ҳудудларни, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни жадал ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар лойиҳаларининг кенг муҳокамасида олий таълим муассасаларининг фаол иштирокини таъминлаш;
инновацион ва технологик ғояларни ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш борасидаги ташаббускорлигини ошириш юзасидан аниқ чоралар кўриш;
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳалар ташкилотлари раҳбарлари, етакчи мутахассислари, фаол тадбиркорлар билан долзарб масалаларда семинар ва давра суҳбатларини доимий равишда ўтказиб бориш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларнинг ечимига қаратилган илмий-амалий изланишларни олиб бориш;
олий таълим муассасалари раҳбариятининг мамлакатни ислоҳ қилиш жараёнида фаол иштирок этиш борасидаги масъулиятини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар белгилаш, ҳар бир ректор ва проректор учун ушбу йўналишда алоҳида «йўл хариталари» ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш, уларнинг ижросини назорат қилиш.
10. Белгилаб қўйилсинки:
олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозими ўрнига ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозими жорий этилади, ёшлар билан ишлаш бўйича проректорларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари хизматига юкланади;
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар раҳбарлари — тегишли олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорларининг, инновацион ривожланиш вазири — барча олий таълим муассасалари илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорларининг фаолияти натижаларини уларнинг «йўл хариталари»да белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ҳар ойда камида бир марта танқидий муҳокама қилиб боради;
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар раҳбарларининг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда тегишли олий таълим муассасаларининг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан ҳисоботлари ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида муҳокама этилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муҳокама натижаларига кўра олий таълим муассасалари ректорларининг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги ёки нолойиқлиги масаласини кўриб чиқади;
олий таълим муассасалари ректорларининг фаолияти самарадорлигига баҳо беришда ўқув жараёнига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг кенг жалб қилинганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини очишда уларнинг ташаббускорлиги инобатга олинади.
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда олий таълим муассасалари талабаларини илмий фаолиятга йўналтиришга ва уларда инновацион фикрлашни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
янги ғоя ва ташаббусларни шакллантириш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасида «Ёш экспертлар гуруҳи»ни ташкил этиш;
ўқув машғулотларини талабаларни инновацион фикрлашга йўналтирадиган ўқитиш технологиялари ва интерфаол услубларни жорий этиш асосида ташкил этиш, асосий эътиборни талабаларнинг мустақил таълим олиши билан боғлиқ механизмларни амалга оширишга қаратиш;
ҳар бир олий таълим муассасасида 1-курс давомида саралаб олинган энг иқтидорли талабалар учун алоҳида гуруҳлар ташкил этиш (мазкур гуруҳлардаги талабалар сони олий таълим муассасаси томонидан белгиланади), 2-курсдан уларни ўқитишни алоҳида ўқув режа ва дастурлар асосида амалга ошириш, ушбу тоифадаги талабаларни магистратурага мақсадли қабул қилиш ва бу орқали олий таълим муассасалари кафедралари учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш.
12. Ёш олим ва талабаларга ҳамда ташаббускор фуқароларга мамлакатда инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун топшириладиган «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони таъсис этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситаларида тушунтириш бўйича чиқишларни ташкил этиш юзасидан ҳар бир олий таълим муассасасининг йиллик режа-графигини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча 2 та штат бирлигини ажратган ҳолда Ахборот хизматини ташкил этиш;
олий таълим муассасалари тузилмаларида уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча 1 тадан штат бирлигини ажратган ҳолда матбуот котиби лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
а) олий таълим муассасаларини замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар, даврий журналлар билан таъминлаш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам равишда янгилаб боришни;
илғор хорижий ўқув ҳамда илмий адабиётлар ва журналларни харид қилиш ишларига кенг имкониятлар яратиш, энг янги хорижий адабиётларни таржима қилиш ва ўқув жараёнига жорий этишни назарда тутадиган Ҳукумат қарорини қабул қилсин;
б) Олий таълим муассасалари талабаларининг малака амалиётини ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
а) бир ой муддатда қуйидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
олий таълим муассасаларига халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидан фойдаланишга шароитлар яратиш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий натижаларини халқаро миқёсда кенг нашр этиш, республика етакчи илмий журналларининг босқичма-босқич юқори импакт-факторга эга бўлишини таъминлаш;
олий таълим тизимида бошқарув жараёнларини ахборот-коммуникация технологиялари асосида оптималлаштириш, мавжуд ахборот тизимларини интеграциялаш, таҳлилий маълумотлар тайёрлашнинг самарали тизимларини жорий этиш;
б) абитуриентлар ҳужжатларини электрон шаклда қабул қилиш тизимини босқичма-босқич яратиш бўйича 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 июнь,
ПҚ-3775-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарорига
ИЛОВА
Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъул ижрочилар

I. Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Амалдаги қонун ҳужжатларини инвентаризация қилиш ва уларга таълим сифатини оширишга қаратилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Амалдаги қонун ҳужжатларини инвентаризация қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Амалдаги қонун ҳужжатларига таълим сифатини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2018 йил ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Давлат тест маркази, Олий аттестация комиссияси

2.

Олий таълим турларини такомиллаштириш чораларини кўриш.

1. Алоҳида таълим йўналишлари бўйича
ўқиш муддати камида уч йил бўлган бакалавриат ҳамда камида бир йил бўлган магистратурани
жорий этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш.

2. «Таълим тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар
ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

3.

Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш квоталаридан ташқари хорижий фуқароларни суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш механизмини жорий этиш.

2. Тегишли қарор лойиҳасини ишлаб
чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик

ва идоралар, ТИВ

4.

Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

Лойиҳада қуйидагиларга асосий эътиборни қаратиш:

1. Баҳолаш тизими ва мезонларини узлуксиз таълим тизимининг босқичларига мувофиқлаштиришга;

2. Таълим йўналишларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда талабалар билимини баҳолашнинг замонавий, шаффоф ва адолатли (автоматлаштирилган, портфолио, тест синовлари, ижодий иш, антиплагиат
ва ҳ.к.) усулларини, шу жумладан муайян фандан дарс берган педагогнинг якуний назорат жараёнларидаги иштирокини истисно этадиган тизимни жорий этишга;

3. Семестр якуни бўйича академик қарздор талабанинг қайта топшириши мумкин бўлган фанлар сонини (учтагача) белгилашга ва уларни топшириш муддатини ўзгартиришга.

2018 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик

ва идоралар

5.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Битирувчиларнинг иқтидори ва хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда якуний давлат аттестациясини мутахассислик фанларидан (фанлараро) имтиҳон ёки битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш шаклларида ўтказишни ташкил этиш.

2. Айрим битирув малакавий ишларини ишлаб чиқариш жойларида ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш механизмларини ишлаб чиқиш.

3. Якуний давлат аттестацияси комиссияларининг таркибига мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасасининг педагог кадрлари билан бирга кадрлар буюртмачиларини ҳам киритиш амалиётини яратиш.

2018 йил ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик

ва идоралар

6.

Магистратура тўғрисидаги низомни янги таҳрирда ишлаб чиқиш.

1. Лойиҳада асосий эътиборни магистратурада мутахассислар тайёрлашни ишлаб чиқариш (амалий) (камида бир йил) ва илмий-педагогик (камида икки йил) йўналишларга ихтисослашган дастурлар асосида ташкил этишга қаратиш.

2. Тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик
ва идоралар

7.

Ўқув юкламаларини ҳисобга олган ҳолда профессор-ўқитувчилар «вақт меъёрлари»нинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

1. Профессор-ўқитувчиларнинг вақтини ўқув жараёнига хос бўлмаган ишларга сарфлашнинг олдини олиш бўйича аниқ механизмларни яратиш.

2. Профессор-ўқитувчиларнинг вақтини талабалар билан кўпроқ ишлашга йўналтириш мақсадида «устоз — шогирд» тизимини жорий этиш.

2018 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик

ва идоралар

II. Олий таълим муассасаларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий тадбирлар

8.

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги тест саволларини тайёрлаш услубларини такомиллаштириш.

1. Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ишлаб чиқиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2. Абитуриентни мантиқий фикрлашга ундайдиган тест саволларини киритиш ва унинг улушини кўпайтириш.

3. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тайёргарлик сифатини ошириш мақсадида абитуриентларнинг фойдаланиши учун мунтазам равишда кириш имтиҳонлари саволлари тўпламини (ахборотномани) чоп этиш ва ҳудудларга етказиш, шу жумладан унинг электрон шаклини ДТМнинг расмий веб-сайтига доимий равишда жойлаштириб бориш.

2018 йил декабрь

Доимий равишда

Давлат тест маркази,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

9.

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш жараёни, шу жумладан унинг устидан назоратни кучайтиришнинг самарали усулларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Хорижий олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш жараёнини ўрганиш.

2. Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари жараёнидаги белгиланган тартибларни бузиш амалиётини танқидий таҳлил қилиш.

3. Ўрганиш натижаларига кўра таклифлар ишлаб чиқиш.

2018 йил сентябрь

Давлат тест маркази, олий таълим муассасалари

10.

Олий таълим муассасалари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш.

1. Олий таълим муассасалари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни қабул қилиш.

2. Олий таълим муассасалари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари таркибини аниқлаш ва тасдиқлаш. Бунда ота-оналар, Ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги фаол аъзолари, кадрлар буюртмачилари, профессор-ўқитувчилар, ҳудуддаги фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб этишга эътибор қаратиш.

2018 йил сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик

ва идоралар, олий таълим муассасалари

11.

Олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ва рақобатбардошлигини таъминловчи хорижий илғор тизимларни бошқарув ва таълим жараёнига жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. «Benchmarking» (олий таълим муассасалари фаолиятининг компонентлари бўйича қиёсий таҳлил этиш орқали муаммоларга ечим топиш), «Total quality management» (таълим сифатини оширишнинг ялпи бошқаруви), «blended learning» (ягона электрон тизим орқали таълимни амалга оширишнинг талаба-педагог мулоқоти), «Tuning» (умумкасбий ва мутахассислик компетенцияларига асосланган таълим бериш) каби илғор хорижий таълим муассасаларида жорий этилган тизимларни ўрганиш.

2. Ўрганиш натижаларига кўра таҳлилий маълумот тайёрлаш.

2019 йил апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

12.

Таълим классификациясининг халқаро стандартини (МСКО–2011) миллий таълим тизимига жорий этиш масаласини ўрганиб чиқиш ва таклифлар тайёрлаш.

1. Таълим классификациясининг халқаро стандартини (МСКО–2011) миллий таълим тизимига жорий этишни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Таълим классификациясининг халқаро стандарти (МСКО–2011) жорий этилган хорижий давлатларнинг таълим тизими сифатини ўрганиш
ва таҳлилий маълумот тайёрлаш.

2019 йил февраль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш
ва нострификациялаш тартибини такомиллаштириш, шу жумладан халқаро
тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида юқори кўрсаткичга эга муассасаларнинг рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

1. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш
ва нострификациялаш тартибини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

14.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тузилмасида ҳамда олий таълим муассасаларида ташкил этилиши белгиланган ахборот хизматининг (матбуот котибининг) фаолият низомларини тасдиқлаш.

1. Олий таълим муассасаларида матбуот котибининг тўлиқ фаолият юритишини таъминлаш.

2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тузилмасида ҳамда олий таълим муассасаларида ташкил этилиши белгиланган ахборот хизматининг (матбуот котибининг) низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

олий таълим муассасалари

15.

Олий таълим муассасаларида стипендияларни тайинлашнинг амалдаги механизмларини ўрганиш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

1. Хорижий олий таълим муассасаларида стипендияларни тайинлаш механизмларини таҳлил қилиш.

2. Миллий амалиёт ва хорижий тажрибани ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш.

2018 йил декабрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

16.

Талабалар контракт тўловларининг иш берувчи корхоналар томонидан амалга оширилишининг самарали механизмларини ишлаб чиқиш.

1. Талабалар контракт тўловларининг иш берувчи корхоналар томонидан амалга оширилишининг амалдаги тартибини ўрганиш.

2. Айрим тоифадаги (кам таъминланган, иқтидорли ва ҳ.) талабалар контракт тўловларининг иш берувчи корхоналар томонидан амалга оширилишини амалиётга кенг жорий қилиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

2019 йил февраль

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

III. Мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда олий таълим муассасаларининг иштироки ҳамда ташаббускорлигини ошириш

17.

Мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда олий таълим муассасаларининг иштироки ҳамда ташаббускорлигини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш.

1. Мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда ҳар бир олий таълим муассасасининг иштирокини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Ислоҳотларни амалга оширишда олий таълим муассасаларида ташаббускорликни кучайтиришнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш.

2018 йил июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик

ва идоралар,

олий таълим муассасалари

18.

Олий таълим муассасалари томонидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга қаратилган таклифларнинг киритиб борилишини йўлга қўйиш.

1. Ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳалар ташкилотлари билан биргаликда тегишли соҳа
ва тармоқларни ривожлантиришга қаратилган
таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ташаббускор гуруҳларни шакллантириш.

2. Ташаббускор гуруҳларнинг аниқ вазифаларини белгилаш, иш режаларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун тегишли шароитлар яратиш.

2018 йил июнь

2018 йил

август

Олий таълим муассасалари

19.

Олий таълим муассасаларининг ҳудудларни, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни жадал ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар лойиҳаларининг кенг муҳокамасида фаол иштирок этишини таъминлаш.

1. Барча соҳа ва тармоқларни ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар ҳузурида ташкил этилаётган ишчи гуруҳлар ҳамда эксперт-таҳлилий гуруҳлар таркибига олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва ёш олимларини киритиш чораларини кўриш.

2. Тегишли соҳа ва тармоқларни ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар лойиҳалари билан профессор-ўқитувчилар ва талабаларни мунтазам равишда таништириб бориш механизмларини такомиллаштириш.

3. Тегишли соҳа ва тармоқларни ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар лойиҳалари бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида муҳокамалар ташкил этиш ҳамда ишлаб чиқилган таклифларни тегишлилиги бўйича тақдим этиб бориш.

Доимий равишда

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Олий Мажлиси палаталари

(келишув бўйича), Вазирлар Маҳкамаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари

20.

Олий таълим муассасалари томонидан давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида мавжуд муаммо ва камчиликларни тизимли ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш.

1. Олий таълим муассасалари томонидан давлат
ва жамият ҳаётининг тегишли соҳаларида мавжуд муаммо ва камчиликларни тизимли ўрганиш механизмини ишлаб чиқиш.

2. Мавжуд муаммо ва камчиликларни тизимли ўрганиш асосида тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаб бориш.

2018 йил июль

Доимий равишда

Олий таълим муассасалари

IV. Давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ва соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини олий таълим муассасалари томонидан телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали кенг аҳоли эътиборига етказиш

21.

Телевидение, радио, газета
ва журналлар, Интернетдаги ижтимоий тармоқлар ҳамда фаол веб-сайтлар орқали мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш юзасидан чиқишлар ташкил этиш.

1. Ҳар бир соҳа кесимида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини ёритиб
бера олиш салоҳиятига эга бўлган олимлар
ва профессор-ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш.

2. Мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиш
бўйича йиллик режа-
графигини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш.

3. Йиллик режа-график асосида мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини кенг ёритиш бўйича кўрсатувлар, эшиттиришлар уюштириш ва мақолалар чоп этиш.

2018 йил июнь

2018 йил июнь

Режа-график асосида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик

ва идоралар,

МТРК, МАА,
олий таълим муассасалари

22.

«Ўзбекистон 24» телеканалида олий таълим муассасалари вакиллари учун «Профессор-ўқитувчилар ва талабалар фикри» номли кўрсатувни ташкил этиш ва унда давлат
ва жамият ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар
ва соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини ёритиб бориш.

1. «Ўзбекистон 24» телеканалида олий таълим муассасалари вакиллари учун «Профессор-ўқитувчилар ва талабалар фикри» номли кўрсатувни ташкил этиш бўйича ташкилий чоралар кўриш.

2. «Профессор-ўқитувчилар ва талабалар фикри» номли кўрсатувда олий таълим муассасалари вакилларининг чиқишларини ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. «Профессор-ўқитувчилар ва талабалар фикри» номли кўрсатувда олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, талабалар, экспертлар ҳамда тегишли соҳа мутахассислари иштирокини таъминлаш.

2018 йил август

2018 йил август

Доимий равишда

МТРК, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик

ва идоралар,

олий таълим муассасалари

23.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказида «Пресс-клуб» ташкил этиш ва унда ислоҳотлар мазмунини ёритишга доир кўрсатув ва ижтимоий роликлар тайёрлаб, телевидение ва Интернет орқали жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиб бориш.

1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказида «Пресс-клуб» учун жой ажратиш ва уни зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2. Ташкил этилган «Пресс-клуб»нинг медиа-режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. «Пресс-клуб» томонидан тайёрланган медиа маҳсулотларни Интернет орқали доимий, телевидение орқали режа асосида бериб бориш.

2018 йил сентябрь

2018 йил сентябрь

Доимий равишда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, МТРК, Молия �азирлиги, олий таълим муассасалари

24.

«Маърифат», «Учитель Узбекистана», «Ёшлар овози», «Молодежь Узбекистана» ва бошқа газеталарда ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида «Ислоҳотлар олий таълим муассасалари нигоҳида» рукнини очиш ва унда олий таълим муассасалари вакилларининг ислоҳотларга муносабатини бериб бориш.

1. «Маърифат», «Учитель Узбекистана», «Ёшлар овози», «Молодежь Узбекистана» ва бошқа газеталарда ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида «Ислоҳотлар олий таълим муассасалари нигоҳида» рукнини очиш.

2. «Ислоҳотлар олий таълим муассасалари нигоҳида» рукнига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш.

3. «Ислоҳотлар олий таълим муассасалари нигоҳида» рукнига доимий равишда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари,
ёш олимлар ва талабаларнинг мақолалари
бериб борилишини таъминлаш.

2018 йил

июль

2018 йил июль

Доимий равишда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, МАА,

олий таълим муассасалари

25.

Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш бўйича олий таълим муассасаларининг вакиллари иштирокида пресс-конференциялар ўтказиб бориш.

1. Пресс-конференцияларни ўтказиш режа-графигини ишлаб чиқиш.

2. Режа-график асосида пресс-конференцияларни ўтказиш ҳамда уларда оммавий ахборот
воситалари вакилларининг кенг иштирокини таъминлаш.

3. Пресс-конференцияларга тегишлилиги бўйича соҳа мутахассислари, олимлар ва профессор-ўқитувчиларни жалб этиш.

2018 йил июль

Режа-график асосида

Миллий матбуот маркази, МАА,

МТРК,Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

олий таълим муассасалари

26.

Олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини аҳоли, айниқса ёшларга етказишга қаратилган кўрсатувлар ташкил этиш.

1. Олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини аҳоли,
айниқса ёшларга етказишга қаратилган кўрсатувлар медиа-режасини ишлаб чиқиш.

2. Медиа-режа асосида кўрсатувларни ташкил этиб бориш.

2018 йил июль

Медиа-режа асосида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, МТРК

V. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва талабаларнинг илмий-тадқиқот натижалари ва инновацион ишланмаларини амалиётга жорий этиш тизимини самарали ташкил этиш

27.

Олий таълим муассасалари талабаларини илмий фаолиятга йўналтириш ва уларда инновацион фикрлашни шакллантириш.

Чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни назарда тутиш:

1. Янги ғоя ва ташаббусларни шакллантириш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасида
«Ёш экспертлар гуруҳи»ни ташкил этиш.

2. Ўқув машғулотларини талабаларни инновацион фикрлашга йўналтирадиган ўқитиш технологиялари ва интерфаол услубларни жорий этиш асосида ташкил этиш, талабаларнинг билимини баҳолаш тизимини қайта кўриб чиқиш, асосий эътиборни уларнинг дарс машғулотларида янгилик таклиф қилиш қобилиятига қаратиш.

3. Ҳар бир олий таълим муассасасида 1-курс давомида саралаб олинган энг иқтидорли талабалар учун алоҳида гуруҳлар ташкил этиш (мазкур гуруҳлардаги талабалар сони олий таълим муассасаси томонидан белгиланади), 2-курсдан уларни ўқитишни алоҳида ўқув режа ва дастурлар асосида амалга ошириш, ушбу тоифадаги талабаларни магистратурага мақсадли қабул қилиш ва бу орқали олий таълим муассасалари кафедралари учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш.

2018 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик

ва идоралар

28.

Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва талабаларнинг илмий изланишлари натижалари ва инновацион ишланмаларини амалиётга жорий этишга йўналтириш.

1. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва талабаларнинг илмий изланишларини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларнинг илмий-техник муаммолари асосида ташкил этиш.

2. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва талабаларнинг инновацион ишланмаларини амалиётга жорий этиш чораларини кўриш.

Доимий равишда

Олий таълим муассасалари

29.

Инновацион ва технологик ғояларни ҳар томонлама ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш борасидаги ташаббускорлигини ошириш юзасидан тизимли ишларни ташкил этиш.

1. Инновацион ва технологик ғоялар яратилишини ҳар томонлама ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

2. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш борасидаги ташаббускорлигини ошириш юзасидан олий таълим муассасаларининг чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш.

2018 йил июль

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик

ва идоралар, олий таълим муассасалари

30.

Ёшларнинг инновацион ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти натижаларини рағбатлантириш чораларини кўриш.

1. Ёш олимлар ва талабаларга ҳамда ташаббускор фуқароларга мамлакатда инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун топшириладиган «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

2. Ёш олимлар ва талабалар ўртасида ҳар йили инновацион ғоя ва ташаббуслар танловини ўтказиб бориш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш.

2018 йил август

Ҳар йили

май ойида

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

31.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларнинг илмий-амалий муаммоларига бағишланган семинар, учрашув ва давра суҳбатлари уюштириш, олий таълим муассасалари илмий салоҳиятини долзарб муаммоларга йўналтириш.

1. Олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа ташкилотлари раҳбарлари, етакчи мутахассислари, фаол тадбиркорлар билан долзарб илмий масалаларда семинар, учрашув ва давра суҳбатларини ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Олий таълим муассасаларида докторлик
ва магистрлик диссертациялари, битирув малакавий ишларини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларнинг илмий-амалий муаммолари мавзуларида бажарилишини йўлга қўйиш.

2018 йил сентябрь

Олий таълим муассасалари

VI. Олий таълим муассасалари раҳбариятининг мамлакатни ислоҳ қилиш жараёнида фаол иштирок этиш борасидаги масъулиятини ошириш

32.

Олий таълим муассасалари раҳбариятининг мамлакатни ислоҳ қилиш жараёнида фаол иштирок этиш борасидаги масъулиятини ошириш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш.

1. Олий таълим муассасасининг ҳар бир ректори
ва проректори учун ушбу йўналишда алоҳида
«Йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Тасдиқланган «Йўл хариталари»да белгиланган вазифаларнинг ижросини назорат қилиш.

2018 йил июнь

Доимий равишда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик
ва идоралар, олий таълим муассасалари

33.

Олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни ислоҳ қилиш жараёнида амалга оширган ишлари натижадорлиги ҳамда улар томонидан ишлаб чиқилган инновацион ғоя ва таклифларнинг амалиётга жорий этилганлиги асосида ушбу муассасалар раҳбарияти фаолиятини баҳолашни йўлга қўйиш.

1. Олий таълим муассасалари раҳбарияти фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Ишлаб чиқилган баҳолаш мезонлари асосида
олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни ислоҳ қилиш жараёнида амалга оширган ишлари натижадорлигини баҳолаб бориш.

2018 йил август

Доимий равишда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар, Инновацион ривожланиш вазирлиги

34.

Олий таълим муассасалари раҳбар кадрларида инновацион компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш.

Олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг малакасини ошириш курслари ўқув режаларига инновацион компетентликни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган мавзуларни киритиш.

2018 йил сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2018 й., 07/18/3775/1313-сон)