Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
«Электр билан иситиш мақсадида электр энергиясидан фойдаланишни келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1775-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ буюраман:
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 30 январдаги 10-сон «Электр билан иситиш мақсадида электр энергиясидан фойдаланишни келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1775, 2008 йил 29 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 53-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ «Ўзбекэнерго» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2018 йил 1 июндан кучга киради.
Бошлиқ Д. ИСАКУЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 май,
6-сон
Келишилган:
«Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раиси У. МУСТАФОЕВ
2018 йил 21 май
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
2018 йил 24 май
Қурилиш вазири А. ТУХТАЕВ
2018 йил 28 май
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. КАРИМОВ
2018 йил 21 май

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 10/18/1775-1/1300-сон)