Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сонли «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, бу ишга бой ҳаётий тажрибага эга бўлган обрўли, энг малакали ва фаол хотин-қизларни жалб этиш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилансинки, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари ёшга оид пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда республиканинг бошқа тегишли вазирлик ва идоралари билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштирсинлар.
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва С.Т. Иномова зиммаларига юклатилсин.