Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Муққадима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сон «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги ва 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молиявий интизомига риоя этилиши юзасидан жавобгарликни ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан (кейинги ўринларда ҳисобварақ деб юритилади) пул маблағлари уларга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.».
2. 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6. 1-илованинг 6 — 10-бандларидаги «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази