Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 майдан бошлаб қарздорлар, шу жумладан, етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар тўғрисида барча учун очиқ маълумотлар базаси ишлаб чиқилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимлар, айрим турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматлари жисмоний ва юридик шахсларнинг электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги (кейинги ўринларда қарздорликни текшириш деб аталади) мавжудлиги текширилганидан кейин амалга оширилади, ушбу банднинг олтинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон)
қарздорлик мавжудлигини текшириш ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) маълумотлар базаси орқали онлайн режимида тегишли йирик битимларни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатишдан аввал амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон)
Даврий тўловларни тўлашни назарда тутадиган мулкий тусга эга ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни текшириш фақат ушбу қарор 1-иловасининг 10 — 12-бандларида назарда тутилган хизматлар кўрсатилаётганда жисмоний шахсга нисбатан суд ёки давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқишга вақтинчалик чеклов ўрнатилганлиги мавжудлиги юзасидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон)
5. Ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар Бюро билан биргаликда икки ҳафта муддатда қарздорликни текширишда дастлабки ва чиқиш маълумотларига доир ягона технологик ва ташкилий талабларни, Бюронинг маълумотлар базасига марказлаштирилган ҳолда уланишни ҳамда ахборот хавфсизлигининг бошқа талабларини назарда тутувчи ўзаро электрон ҳамкорликнинг тегишли регламентларини тасдиқласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон)

Т/р

Йирик битимлар ва хизматлар

Битимларни амалга оширувчи
ёки хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар

1.

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, ҳадя, ишончнома бериш, ишончли бошқариш ва шу кабилар)

Нотариал идоралар
(Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги)

2.

Автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, лизинг, ҳадя, ишончнома бериш ва шу кабилар)

3.

Янги автотранспорт воситаларини, шу жумладан лизинг шартномалари бўйича сотиш.

«Ўзавтосаноат» АЖ

4.

Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун кредитлар бериш, шу жумладан, улар бўйича лизинг операциялари

Тижорат банклари

5.

Ижро ҳужжатлар бўйича электрон-онлайн аукционларда мулкни сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш)

«Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси)

6.

Хусусийлаштириладиган кўчмас мулк объектларини, масъулияти чекланган жамиятлар устав фонди (устав капитали)даги давлат улушларини ҳамда давлат мулкини ижарага бериш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционларда сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буютманомалар қабул қилиш)

7.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари

(Ўзбекистон Республикаси
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
)

Давлат хизматлари марказлари
(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги)

8.

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш.

9.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги кадастр ишларини тайёрлаш

10.

Халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун авиачипталар сотиш (Ўзбекистон Республикасига авиачипталардан ташқари)*

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг авиачипталар сотиш кассалари

11.

Халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун темир йўл чипталари сотиш (Ўзбекистон Республикасига темир йўл чипталаридан ташқари)*

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг темир йўл чипталари сотиш кассалари

12.

Чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштириш*

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари
(Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги)

13.

Автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари

(Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги)

14.

Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ва алмаштириш

15.

Фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензиялар бериш ва қайта расмийлаштириш, шунингдек, лицензияларни қайта тиклаш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш.

Лицензияловчи органлар

Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги)

16.

Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш.

Ўзбекистон Республикаси
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги)

17.

Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш

Қурилиш бўлимлари

(Ўзбекистон Республикаси
Қурилиш вазирлиги)

Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги)

18.

Бинолар ва иншоотлар ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни таъмирлаш) келишиш

19.

Объектни реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш

20.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш

21.

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви

Давлат божхона хизмати органлари (Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитаси)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

«Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Етказиб берилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар учун тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) онлайн режимида тақдим этади, шунингдек, қарздорлик тўланган тақдирда ушбу маълумотлар бир вақтнинг ўзида янгилаб борилишини таъминлайди.

Доимий равишда

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

1. «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, ижро ҳужжатлари маълумотлар базасидан олинган маълумотлар асосида етказиб берилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар шунингдек, мулкий тусдаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги (кейинги ўринларда қарздорлик деб аталади) мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар — қарздорлар тўғрисида тегишли маълумотлар базаларини шакллантиради.

2. Тасдиқланган регламентларга мувофиқ ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг шакллантирилган маълумотлар базасига монеликсиз киришини таъминлайди.

Доимий равишда

3-босқич

Битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар

Ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимларни амалга ошириш, айрим молия-кредит хизматларини кўрсатиш, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматлари кўрсатишда қарздорларнинг маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларда қарзларнинг мавжудлигини олдиндан текширади.

Йирик битимларни амалга ошириш ва айрим молия-кредит хизматлари кўрсатишгача

4-босқич

Битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар

Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, битимларни амалга ошириш ва хизматларни кўрсатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда

5-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Бюро (ижро ҳужжатлари қисми бўйича)

1. Мавжуд қарздорликни қоплайди.

2. Қарздор томонидан қарз тўланганлиги ҳақидаги маълумот Бюронинг маълумотлар базасига тезкорлик билан киритилишини (тақдим этилишини) таъминлайди.

1. Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда

2. Мавжуд қарздорлик қопланганидан сўнг зудлик билан

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази