Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармонига қўшимчалар киритиш тўғрисида
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада ривожлантириш, чиқиндиларни қайта ишлашда юқори технологиялар қўлланилган ишлаб чиқаришларни ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни амалга ошираётган хорижий инвесторлар учун қулай инвестиция муҳитини яратиш, ушбу соҳага хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармонида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси «ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) иловага қуйидаги мазмундаги 22-банд қўшилсин:
«22. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш».
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 май,
ПФ-5444-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2018 й., 06/18/5444/1244-сон)