Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 майдаги 368-сонли «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 23 июндаги 415-сон қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳайъати аъзоларининг сони 7 (етти) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

1.

Ахмедхаджаев Азим Исраилович

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси

2.

Кудратов Лазиз Шавкатович

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

3.

Бурнашев Шамиль Ринатович

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

4.

Лавозими бўйича

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

5.

Садиков Камал Туркменбай ули

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси раиси

6.

Исмаилов Даврон Анварович

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи

7.

Сим Алексей Вадимович

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг инвестициявий ҳамкорлик ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бошқармаси бошлиғи

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 декабрь,
1041-сон