Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 27.08.2015 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(I-бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-банддаги «Олий Кенгашининг Раиси», «Ўзбекистон Республикасининг мудофаа ишлари вазири — Миллий гвардия қўмондони» деган сўзлар тегишинча «Олий Мажлисининг Раиси», «Ўзбекистон Республикасининг мудофаа вазири» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 9-моддасининг биринчи қисмидаги «Олий Кенгаши Раёсатининг қарорига мувофиқ» деган сўзлар «Президентининг Фармонига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 12-моддасидаги «халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталарига» деган сўзлар «вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимликларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин».
III. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 97-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда) 25-моддасининг еттинчи қисмидаги «шу корхоналарнинг ҳуқуқий ворислари маблағларидан тўланади, ҳуқуқий ворислар бўлмаган тақдирда эса — Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади» деган сўзлар «Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1) 3-моддасининг иккинчи қисмидаги «ярим ой ва юлдузлар — олтин рангида» деган сўзлар «ярим ой ва юлдузлар — оқ рангда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисм 1-бандининг «б», «д» ва «е» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи қисмнинг 2, 3 ва 4-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгаши, қўмиталари, комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва давлат қўмиталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа органларнинг, судларнинг, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг, давлат нотариал идораларининг, Ўзбекистон Республикаси банк муассасалари ва ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида гербнинг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган республика ва маҳаллий бўйсунувдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида;
иккинчи қисмдаги «судлар ва ҳакамлик судлари — суд ўтказиладиган Мажлис залларида» деган сўзлар «судларнинг суд мажлислари залларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 451-модда)
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда):
биринчи қисмнинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи қисмнинг санкциясидаги «мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай, уч йилдан беш йилгача» деган сўзлар «мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан саккиз йилгача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмнинг санкциясидаги «мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан ўн йилгача» деган сўзлар «мол-мулк мусодара қилиниб, саккиз йилдан ўн икки йилгача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) Кодекс қуйидаги мазмундаги 1841-модда билан тўлдирилсин:
4) 216-моддасининг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5) 2161-моддасининг номи ва диспозициясидаги «Фаолияти тақиқланган», «Фаолияти Ўзбекистон Республикасида тақиқланган» деган сўзлар тегишинча «Ғайриқонуний», «Ўзбекистон Республикасида Ғайриқонуний» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмнинг диспозициясидаги «рўйхатдан ўтиш, прописка» деган сўзлар «вақтинча ёки доимий прописка» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмнинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи қисмнинг диспозициясидаги «мазкур фуқароларнинг чет эл паспортларини ўз вақтида рўйхатдан ўтказишга, улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга» деган сўзлар «мазкур фуқароларнинг вақтинча пропискадан ўтишларини, шунингдек улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмнинг санкциясидаги «етмиш беш бараваригача» деган сўзлар «юз бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) Кодекс қуйидаги мазмундаги 2442-моддаси билан тўлдирилсин:
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда):
1) 48-моддасининг биринчи қисмидаги «қарор ёки ушланганлиги тўғрисидаги баённома унга маълум қилинган пайтдан бошлаб» деган сўзлар «қарор унга маълум қилинган пайтдан ёки у ушланган пайтдан бошлаб» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 49-моддасининг учинчи қисмидаги «қарор ёхуд ушланганлиги тўғрисидаги баённома эълон қилинган пайтдан бошлаб» деган сўзлар «қарор эълон қилинган пайтдан ёхуд у ушланган пайтдан бошлаб» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 53-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳимоячи: манфаатларини ҳимоя қилаётган шахснинг нимада гумон қилинаётганлиги ёки айбланаётганлигини билиш; ишда иштирок этиш учун ўзига ижозат берилгани тўғрисида суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суддан ёзма равишда тасдиқ талаб қилиш; гумон қилинувчи сўроқ қилинаётганда иштирок этиш, шахсга айблов эълон қилинаётганда ҳозир бўлиш ҳамда айбланувчи сўроқ қилинаётганда, шунингдек уларнинг иштирокида ўтказиладиган бошқа тергов ҳаракатларида қатнашиш ва гумон қилинувчига, айбланувчига, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга саволлар бериш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан бошқа тергов ҳаракатлари юргизилаётганда иштирок этиш; ўзи қатнашган тергов ҳаракатларининг юритилиши хусусида ёзма мулоҳазалар бериш; илтимоснома бериш ва рад этиш; далиллар тақдим қилиш; давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ҳамда жамоат бирлашмаларидан ҳимояни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатлар сўраб олиш; гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, дастлабки тергов тамом бўлгандан кейин эса, жиноят ишига доир барча материаллар билан танишиш ва улардан керакли маълумотларни ёзиб олиш; агар ҳимояни амалга ошириш зарурияти тақозо этса, давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сир ҳисобланган маълумот билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда танишиш; ишнинг суддаги муҳокамасида тараф сифатида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш; кассация ва назорат инстанцияси суди мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эгадир»;
4) 216-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ушлаб турилган ва қамоққа олинганлар сақланадиган жой маъмурияти: қамоққа олинганларга айблов хулосасининг нусхасини, шунингдек суднинг ҳукми ва ажримининг нусхасини улар келиб тушган кунда топширишни таъминлаши» деган сўзлар «Ушлаб турилган ва қамоққа олинганлар сақланадиган жой маъмурияти: ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларга адвокат билан монеликсиз ва ҳоли учрашиш ҳамда ундан маслаҳат олиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши; қамоққа олинганларга айблов хулосасининг нусхасини, шунингдек суднинг ҳукми ва ажримининг нусхасини улар келиб тушган кунда топширишни таъминлаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 290-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар тегишинча тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
иккинчи қисм «183» рақамидан кейин «1841» деган рақам билан тўлдирилсин, «2441» рақами эса чиқариб ташлансин;
олтинчи қисмдаги «167-моддасида» деган сўзлар «167, 2441, 2442-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 479-моддаси тўртинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда):
1) Кодекс қуйидаги мазмундаги 1041-модда билан тўлдирилсин:
2) 159-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 160-моддасининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларнинг санкцияларидаги «уч бараваридан беш бараваригача» деган сўзлар «саккиз бараваридан ўн икки бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмдаги «иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар «биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан, «беш бараваридан ўн бараваригача» деган сўзлар эса «ўн икки бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) Кодекс қуйидаги мазмундаги 1752 ва 1753-моддалар билан тўлдирилсин:
6) 1762-моддасининг номи ва биринчи қисмидаги «ёки банк реквизитлари ўзгарганлиги» деган сўзлар «банк реквизитлари ўзгарганлиги ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) Кодекс қуйидаги мазмундаги 1781-модда билан тўлдирилсин:
8) 2021-моддасининг номи ва диспозициясидаги «Фаолияти тақиқланган», «Фаолияти Ўзбекистон Республикасида тақиқланган» деган сўзлар тегишинча «Ғайриқонуний», «Ўзбекистон Республикасида Ғайриқонуний» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмнинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи қисмнинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
10) Кодекс қуйидаги мазмундаги 2151-модда билан тўлдирилсин:
11) 223 ва 224-моддалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи қисмнинг диспозициясидаги «рўйхатдан ўтиш, прописка» деган сўзлар «вақтинча ёки доимий прописка» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмнинг санкциясидаги «ўн бараваригача» деган сўзлар «ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмнинг диспозициясидаги «мазкур фуқароларнинг чет эл паспортларини ўз вақтида рўйхатдан ўтказишга, улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга» деган сўзлар «мазкур фуқароларнинг вақтинча пропискадан ўтишларини, шунингдек улар шу ерда бўлишининг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишларини таъминлашга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмнинг санкциясидаги «беш бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 245-моддасининг биринчи қисмидаги «1751-моддасида» деган сўзлар «1751, 1753-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) Кодекс қуйидаги мазмундаги 2641, 2663 ва 2671-моддалар билан тўлдирилсин:
биринчи қисмдаги «178-моддасида» деган сўзлар «178 ва 1781-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмнинг иккинчи хатбошисидаги «беш бараваригача» деган сўзлар «етти бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмнинг учинчи хатбошисидаги «тўрт бараваригача» деган сўзлар «беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
X. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда):
1) 4-моддасининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи қисмнинг тўққизинчи хатбошисидаги «банк акцияларининг йигирма фоизидан ортиғини» деган сўзлар «устав капиталининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ортиқ қисмини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(XI-бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 25 майдаги 70-II-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 141-модда;)
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда):
1) 67-моддасининг еттинчи қисмидаги «шу корхоналарнинг ҳуқуқий ворислари маблағларидан тўланади, ҳуқуқий ворислари бўлмаган тақдирда эса — Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади» деган сўзлар «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 131-моддасидаги «9 май — Ғалаба куни» деган сўзлар «9 май — Хотира ва қадрлаш куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 237-моддаси биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади».
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда):
учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
3) 31-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
1) 5-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 6-моддаси қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
3) 8-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
4) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
5) 10-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
6) 17-моддасининг биринчи қисмидаги «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 19-моддасининг учинчи қисмидаги, 25-моддасининг иккинчи қисмидаги, 26-моддасининг учинчи қисмидаги, 34-моддасининг иккинчи қисмидаги ва 45-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «Ўн беш ёшдан», «ўн беш ёшга», «Ўн беш ёшга» деган сўзлар тегишинча «Ўн тўрт ёшдан», «ўн тўрт ёшга», «Ўн тўрт ёшга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 29-моддасининг иккинчи қисми «ушбу Қонун 10-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ шундай ёрдам кўрсатиладиган фуқароларнинг айрим гуруҳлари бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
XV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 130-модда; 1997 йил, № 4—5, 126-модда):
1) 2-моддасининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи қисм «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлардан олдин «амалдаги стандартлар асосида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисмдаги «уруғликларга сертификат» деган сўзлар «уруғликларга мувофиқлик сертификати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмдаги «кўрсатилган сертификат» деган сўзлар «кўрсатилган мувофиқлик сертификати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисм «ишлов берилган уруғлар» деган сўзлардан кейин «истеъмолчига ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 12-моддасида «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 16-моддаси биринчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
қисм қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(ХVI бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
1) 2-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 6-моддаси учинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 7-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4) 8-моддасидаги «дори воситалари субстанцияларидан» деган сўзлар «дори воситаларидан (субстанцияларидан)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 13-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
6) 14-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази