Т/р | Тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Ҳар бир механизмни амалга ошириш муддатлари | Масъул ижрочилар |
1. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборот-таҳлилий материаллар (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг концепцияси баён этилган тушунтириш хати, ўзгартириш ва қўшимчалар тушунтирилган ҳолдаги таққослаш жадвали)ни тизимдаги барча идораларга электрон шаклда юбориш. | 1. Белгилаб олинган рўйхат бўйича қонунчилик ҳужжатларини тизимдаги барча ташкилотларнинг расмий электрон почта манзилларига юбориш. 2. Юборилган қонунчилик ҳужжатларининг ижрочиларга етиб борганлигини аниқлаштириш ва қайд қилиш. | Келиб тушган Шу куннинг ўзида | Давлат органлари ва ташкилотлари |
2. | Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини тегишли форматга ўтказиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини расмий веб-сайтига жойлаштириш. 3. Расмий веб-сайтга жойлаштирилган қонунчилик ҳужжати матнининг назорат ҳолатини текшириб туриш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан сўнг бир кун ичида
| Давлат органлари ва ташкилотлари |
3. | Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг аҳамиятига қараб тарғибот материаллари тўпламини яратиш, уни тизимдаги ва бошқа манфаатдор ташкилотларга етказиб бериш. | 1. Ахборот-таҳлилий материаллардан фойдаланган ҳолда ҳужжатлар тўпламини (маъруза матни, тақдимот, аннотация, инфографика, схема ва ҳ.к.) тайёрлаш. 2. Тарғибот материаллари тўпламини тизимидаги ташкилотларга етказиб бериш. 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган материаллар матнини, заруратга кўра рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларга таржима қилиш, кенг фойдаланувчилар учун «Дунё» ахборот агентлигига етказиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан сўнг
| Давлат органлари ва ташкилотлари |
4. | Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари учун марказий ва ҳудудий матбуот анжуманларини ўтказиш. | 1. Матбуот анжумани ҳақида расмий веб-сайт 2. Матбуот анжуманини ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларига тайёрланган тарғибот материаллари тўпламини тақдим этиш. 3. Матбуот анжуманини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан сўнг Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан сўнг | Давлат органлари ва ташкилотлари |
5. | Давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий идораларида «Ҳуқуқий билимлар» ўқув машғулотларини жорий этиш, малакали мутахассислар, олимлар, экспертларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 1. Чораклик «Ҳуқуқий билимлар» ўқув машғулотларини ўтказиш графикларини тасдиқлаш. 2. Графикка асосан малакали мутахассислар, олимлар, экспертларни жалб этган ҳолда ўқув машғулотини ўтказиш. | Ҳар чоракда
| Давлат органлари ва ташкилотлари |
6. | Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин унинг ижросини ташкил этиш, ижрочиларга етказиш ва аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришни ташкил этишга масъул бўлган давлат бошқаруви органи томонидан: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади, мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини тушунтириш бўйича ҳудудий ва республика, ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини шакллантириш ва тасдиқлаш; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади ва моҳиятини аҳолига етказиш бўйича ташкилотлар, маҳаллалар ва бошқа жамоаларда манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш. | 1. Ҳудудий ва республика тарғибот гуруҳлари шакллантириш. 2. Ҳудудий ва республика гуруҳлари таркибини тасдиқлаш. 3. Тарғибот гуруҳларини тарғибот материаллари тўплами билан таъминлаш. 4. Тарғибот тадбирининг Концепцияси, дастури ва календарь режасини тайёрлаш ва тасдиқлаш. 5. Манзилли ва предметли тарғибот тадбирларини ўтказиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан сўнг
| Давлат органлари ва ташкилотлари |
7. | Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали етказиш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти 2. Мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикри ва муносабатини акс эттирувчи таҳлилий ток-шоулар, мунозаралар, баҳслар ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини кенг муҳокама қилишнинг бошқа замонавий шакллари назарда тутилган медиа режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Медиа режага асосан тарғибот тадбирларини амалга ошириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан сўнг
| Давлат органлари ва ташкилотлари |
8. | Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни етказишда веб-технологияларни қўллаш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни бўйича савол-жавоблар, анимацион роликлар ва бошқа усуллардан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий ахборот контентини яратиш. 2. Ижтимоий тармоқлар (Facebook.com, Twitter, Youtube, odnoklassniki.ru, Mytube.uz ва ҳ.к.)да яратилган махсус профиллар орқали тайёрланган ҳуқуқий тарғибот материалларини тарқатиш. | Қонунчилик ҳужжати | Давлат органлари ва ташкилотлари |
9. | Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини аниқлаш мақсадида, зарур ҳолларда, белгиланган тартибда ижтимоий сўровлар ўтказиш. | 1. Сўровнома саволномасини тузиш. 2. Сўровнома ўтказиладиган аҳоли тоифалари ва ҳудудларни белгилаб олиш. 3. Сўровномани ўтказиш. 4. Сўровнома натижаларини умумлаштириш, таклиф киритиш. | Сўровнома ўтказиш зарур деб ҳисобланганда Саволнома тузилгандан сўнг 1 ҳафталик муддатда Сўровнома ўтказилгандан кейин 1 ойлик муддатда | Давлат органлари ва ташкилотлари |