12.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3011
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 12.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3011
Кучга кириш санаси
14.05.2018
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
2. Давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолияти соҳаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганда бир ҳафталик муддатда ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ижрочиларга етказиш ҳамда моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича мазкур буйруқнинг 1-бандида белгиланган намунавий «Йўл харита» асосида ўзларининг «Йўл харита»сини тасдиқлашлари, шунингдек уларнинг амалга оширилишини таъминлашлари ҳамда доимий назоратни амалга оширишлари белгилаб қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми
ва босқичлари

Ҳар бир механизмни амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборот-таҳлилий материаллар (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг концепцияси баён этилган тушунтириш хати, ўзгартириш ва қўшимчалар тушунтирилган ҳолдаги таққослаш жадвали)ни тизимдаги барча идораларга электрон шаклда юбориш.

1. Белгилаб олинган рўйхат бўйича қонунчилик ҳужжатларини тизимдаги барча ташкилотларнинг расмий электрон почта манзилларига юбориш.

2. Юборилган қонунчилик ҳужжатларининг ижрочиларга етиб борганлигини аниқлаштириш ва қайд қилиш.

Келиб тушган
куннинг ўзида

Шу куннинг ўзида

Давлат органлари ва ташкилотлари

2.

Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини тегишли форматга ўтказиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини расмий веб-сайтига жойлаштириш.

3. Расмий веб-сайтга жойлаштирилган қонунчилик ҳужжати матнининг назорат ҳолатини текшириб туриш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

расман эълон қилингандан сўнг бир кун ичида


Доимий

Давлат органлари ва ташкилотлари

3.

Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг аҳамиятига қараб тарғибот материаллари тўпламини яратиш, уни тизимдаги ва бошқа манфаатдор ташкилотларга етказиб бериш.

1. Ахборот-таҳлилий материаллардан фойдаланган ҳолда ҳужжатлар тўпламини (маъруза матни, тақдимот, аннотация, инфографика, схема ва ҳ.к.) тайёрлаш.

2. Тарғибот материаллари тўпламини тизимидаги ташкилотларга етказиб бериш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган материаллар матнини, заруратга кўра рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларга таржима қилиш, кенг фойдаланувчилар учун «Дунё» ахборот агентлигига етказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

қабул қилингандан сўнг
3 кун ичида



Икки ҳафта муддатда

Давлат органлари ва ташкилотлари

4.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари учун марказий ва ҳудудий матбуот анжуманларини ўтказиш.

1. Матбуот анжумани ҳақида расмий веб-сайт
ва ижтимоий тармоқлар орқали журналистларни хабардор қилиш.

2. Матбуот анжуманини ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларига тайёрланган тарғибот материаллари тўпламини тақдим этиш.

3. Матбуот анжуманини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

қабул қилингандан сўнг
3 кун ичида

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

қабул қилингандан сўнг
1 ҳафта ичида

Давлат органлари ва ташкилотлари

5.

Давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий идораларида «Ҳуқуқий билимлар» ўқув машғулотларини жорий этиш, малакали мутахассислар, олимлар, экспертларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат
ва ахборот-таҳлилий материалларнинг ўқиб ўрганилишини ташкил этиш.

1. Чораклик «Ҳуқуқий билимлар» ўқув машғулотларини ўтказиш графикларини тасдиқлаш.

2. Графикка асосан малакали мутахассислар, олимлар, экспертларни жалб этган ҳолда ўқув машғулотини ўтказиш.

Ҳар чоракда


Графикка асосан

Давлат органлари ва ташкилотлари

6.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин унинг ижросини ташкил этиш, ижрочиларга етказиш ва аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришни ташкил этишга масъул бўлган давлат бошқаруви органи томонидан:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади, мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини тушунтириш бўйича ҳудудий ва республика, ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини шакллантириш ва тасдиқлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади ва моҳиятини аҳолига етказиш бўйича ташкилотлар, маҳаллалар ва бошқа жамоаларда манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.

1. Ҳудудий ва республика тарғибот гуруҳлари шакллантириш.

2. Ҳудудий ва республика гуруҳлари таркибини тасдиқлаш.

3. Тарғибот гуруҳларини тарғибот материаллари тўплами билан таъминлаш.

4. Тарғибот тадбирининг Концепцияси, дастури ва календарь режасини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

5. Манзилли ва предметли тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

қабул қилингандан сўнг
1 ҳафта ичида





Тарғибот тадбирларини ўтказиш календарь режасига мувофиқ

Давлат органлари ва ташкилотлари

7.

Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали етказиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти
ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган мақола, материалларни веб-сайтларда жойлаштириш.

2. Мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикри ва муносабатини акс эттирувчи таҳлилий ток-шоулар, мунозаралар, баҳслар ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини кенг муҳокама қилишнинг бошқа замонавий шакллари назарда тутилган медиа режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Медиа режага асосан тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

қабул қилингандан сўнг
3 кун ичида






Режага асосан

Давлат органлари ва ташкилотлари

8.

Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни етказишда веб-технологияларни қўллаш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни бўйича савол-жавоблар, анимацион роликлар ва бошқа усуллардан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий ахборот контентини яратиш.

2. Ижтимоий тармоқлар (Facebook.com, Twitter, Youtube, odnoklassniki.ru, Mytube.uz ва ҳ.к.)да яратилган махсус профиллар орқали тайёрланган ҳуқуқий тарғибот материалларини тарқатиш.

Қонунчилик ҳужжати
қабул қилингандан сўнг
1 ҳафта ичида

Давлат органлари ва ташкилотлари

9.

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини аниқлаш мақсадида, зарур ҳолларда, белгиланган тартибда ижтимоий сўровлар ўтказиш.

1. Сўровнома саволномасини тузиш.

2. Сўровнома ўтказиладиган аҳоли тоифалари ва ҳудудларни белгилаб олиш.

3. Сўровномани ўтказиш.

4. Сўровнома натижаларини умумлаштириш, таклиф киритиш.

Сўровнома ўтказиш зарур деб ҳисобланганда
1 ҳафта ичида

Саволнома тузилгандан сўнг 1 ҳафталик муддатда

Сўровнома ўтказилгандан кейин 1 ойлик муддатда

Давлат органлари ва ташкилотлари

(илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)