Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«Пул ресурсларининг банклараро электрон бозорида операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1535-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 26 ноябрдаги 26/5-сон «Пул ресурсларининг банклараро электрон бозорида операцияларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1535, 2006 йил 11 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 2-сон, 10-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 март,
12/13-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 10/18/1535-1/1214-сон)