Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Давлат бюджетининг пул маблағларини режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 11 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2112-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 245-сон «Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 6 майдаги 39-сон «Давлат бюджетининг пул маблағларини режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2112, 2010 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 203-модда);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 20 июндаги 36-сон «Давлат бюджетининг пул маблағларини режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2112-1, 2011 йил 2 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 31-сон, 331-модда).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 апрель,
75-сон
Келишилган:
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2018 йил 9 апрель
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
2018 йил 9 апрель

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 10/18/2112-2/1211-сон)