Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга ошириш борасида ягона технологик ёндашувни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг аниқ босқичларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 ноябрдаги 939-сон ва «Самарқанд шаҳрида «112» ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматларни чақириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 5 декабрдаги 966-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилаётган «Хавфсиз туризм» ҳамда «Самарқанд шаҳридаги 112 ягона навбатчилик-диспетчерлик хизмати « лойиҳалари ҳамда Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишларини махсус автоматлаштирилган техник фото ва видеофиксация воситалари ёрдамида қайд қилиш тизими «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплексини (кейинги ўринларда «Хавфсиз шаҳар» АДК деб аталади) яратиш лойиҳасининг ажралмас қисми ҳисобланади;
«Хавфсиз шаҳар» тизимини яратиш ва янада ривожлантириш бўйича янги концепциянинг келишилган лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарори билан ташкил қилинган «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплекси лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштириш комиссиясига жорий йил 1 октябргача бўлган муддатда киритилишини таъминласин;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази