Агар илтимоснома қонун ҳужжатлари билан афв этиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳуқуқи берилган шахс (орган) томонидан берилган бўлса, маҳкумнинг ёзма розилиги олиниши шарт. Бундай ҳолатда афв этиш тўғрисидаги илтимоснома ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган органларга маҳкумнинг розилигини олиш, тегишли материалларни белгиланган тартибда расмийлаштириш учун юборилади. Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома маҳкумнинг ёзма розилиги ва ушбу Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилган бошқа материаллар билан бирга Шуъбага юборилади.
20. Ушбу Низомнинг 16 ва
34-бандлари талабларига мувофиқ берилган афв этиш тўғрисидаги илтимосномани юборишни муассаса маъмурияти томонидан рад этиш мумкин эмас. Муассаса маъмурияти томонидан илтимоснома юборилганлиги ҳақида маҳкум икки кун давомида имзо қўйдирилган ҳолда хабардор этилади.
Ушбу низомнинг 16 ва
34-бандларида кўрсатилган муддатлар ўтгунга қадар афв этиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилинган ҳолларда муассаса маъмурияти томонидан ушбу илтимоснома кейинчалик кўриб чиқиш учун юборилмаган ҳолда рўйхатдан ўтказилади, маҳкумга эса афв этиш тўғрисидаги илтимосномани бериш тартиби имзо қўйдирилган ҳолда тушунтирилади.
22. Ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган органлар афв этиш тўғрисидаги илтимосномани олган кундан бошлаб ўн кун давомида:
36. Ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган органлар Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Президентининг афв этиш масалалари бўйича фармонлари ижроси ҳақида уларнинг ижро этилишига қараб ахборот беради.