27.04.2018 йилдаги 312-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони ҳамда «Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 январдаги ПҚ-3484-сон қарори ижросини таъминлаш, мамлакатда омухта ем ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, маҳаллий омухта ем ишлаб чиқарувчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
6. «Ўздонмаҳсулот» АК Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда дон қабул қилиш ташкилотлари ва ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган майдонларда маккажўхори етиштирадиган ташкилотлар ўртасида 2018 йил ҳосилидан макка донини харид қилиш шартномалари жорий йилнинг 5 майигача тузилишини таъминласинлар.