Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 400-сон «Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қилади:
1. Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ўтказишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2018 йил 4 апрелдаги 12-қ/қ, 7-2018, 04/ққ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 400-сон «Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ўтказишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
1. Комплекс имтиҳонни ўтказишни ташкил этиш Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг комплекс имтиҳондан ўтишини ташкил этиш бўйича бош ваколатли олий таълим муассасалари (бундан буён матнда бош ваколатли олий таълим муассасалари) томонидан амалга оширилади.
2. Комплекс имтиҳон бош ваколатли олий таълим муассасалари томонидан комплекс имтиҳон ўтказиш марказларида (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ташкил этилади.
3. Комплекс имтиҳон ўтказиш бош ваколатли олий таълим муассасалари ва Россия олий таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳонларни ўтказиш ҳақидаги икки томонлама шартномаларга асосан тартибга солинади.
4. Марказ томонидан комплекс имтиҳон топшириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланганлиги ҳақида оммавий ахборот воситалари ва Марказнинг расмий веб-сайтида эълон берилади. Шунингдек, ушбу маълумотлар Марказнинг барча шахслар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойлардаги эълонлар тахтасига осиб қўйилади.
5. Эълонда комплекс имтиҳонда иштирок этишни истаган шахслар (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни қабул қилиш муддатлари, шунингдек Марказнинг манзили ва мурожаат учун телефон рақамлари кўрсатилади.
6. Талабгорлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни қабул қилиш учун Марказ директорининг буйруғи билан масъул ходим тайинланади.
8. Талабгордан Марказ томонидан берилган эълонда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
9. Масъул ходим талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқлигини кўриб чиқади ва ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда уларни қабул қилади.
11. Қабул қилинган ҳужжатлар асосида Марказ директори томонидан комплекс имтиҳон ўтказиш куни ва вақти белгиланади.
12. Комплекс имтиҳон ўтказиладиган кундан камида 3 кун олдин масъул ходим талабгорга комплекс имтиҳон ўтказилиш куни ва вақти ҳақида хабар беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)