Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 04.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сон қарорини бажариш, Ўзбекистон Республикаси аҳолисини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Давлат ҳамкори уч кун муддатда номзодга ушбу низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги давлат-хусусий шериклик шартномаси лойиҳасини юборади.

Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

________________________________________________№ ____20___ й. «____ « ______________.

(шартнома тузилган жой)

Кейинги ўринларда «Давлат томонидан шерик» деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан вазир ______________________

(Ф.И.О)

бир томондан ва кейинги ўринларда «Хусусий шерик» деб аталувчи ________________________________________________________________________________________________

(юридик шахснинг номи)

номидан ____________________________ ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

(Ф.И.О)


I. Шартнома предмети

1.1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат-хусусий шерикчилик учун номзодни танлаш бўйича комиссияси 20 __ йил «____»__________даги ___- сон қарорига асосан Хусусий шерикка тасдиқланган дислокацияга мувофиқ, давлат мулки бўлган бино (хоналар) беғараз фойдаланиш учун топширилади.
Давлат томонидан шерик ______________________________________да жойлашган

(бино жойлашган манзил)

фойдали майдони ____ кв.м. бўлган бино (хоналар)ни 20 ___ йил «___»________дан бошлаб ___ йил муддатга топширади, Хусусий шерик эса қабул қилади.
1.2. Бино (хоналар) ижтимоий дорихона (унинг филиали) сифатида фаолият юритилиши учун топширилади.
1.3. Топширилаётган бино (хона) тавсифи:
жойлашган жойи _______________________
хоналар сони _____________.
Санитария-техник ҳолати:
сув таъминоти _____________;
электр таъминоти _______________;
ҳаво алмашиниши ______________;
ёруғлик таъминоти ______________;
иссиқлик тизими _______________;
канализация тизими ______________.


II. Бинони (хоналарни) фойдаланишга бериш ва ундан фойдаланиш шартлари

2.1. Бинодан (хонадан) ушбу Шартноманинг 1.2.-бандида белгиланган мақсадларда фойдаланилиши керак.
2.2. Бино (хоналар) қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида топширилади.
2.3 Бино (хоналар)ни топшириш ва улардан фойдаланишнинг бошқа шартлари. ________________________________________________________________________________________________


III. Давлат томонидан шерикнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Давлат томонидан шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритиш;
хусусий шерик томонидан ушбу Шартнома шартлари бузилган ҳолатларда уни бекор қилишни талаб этиш;
хусусий шерик томонидан ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
Давлат томонидан шерик қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
3.2. Давлат томонидан шерикнинг мажбуриятлари:
ушбу Шартнома шартларига мувофиқ ҳолатдаги бино (хоналар)нинг белгиланган муддатларда топширилишини таъминлаш;
давлат ва ижтимоий мақсадларда бино (хоналар)ни қайтариб олишда хусусий шерик харажатларини, шу жумладан йўқотилган фойдани қоплаш;
электр энергияси, сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, канализациядан фойдаланиш, техник ва маиший чиқиндиларни чиқариб ташлаш бўйича харажатлар тўланишини таъминлаш;
айрим тоифадаги беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш бўйича харажатларнинг қопланишини таъминлаш.
Давлат томонидан шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига бошқа мажбуриятларни ҳам олади.


IV. Хусусий шерикнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Хусусий шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш орқали тижорат фаолиятини мустақил равишда юритиш;
қўллаш ва реализация қилиш учун тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолатларда санитария-гигиена буюмлари, доривор озуқалар, минерал сувлар, шунингдек, даволаш-косметология маҳсулотлари, биологик фаол қўшимчалар реализациясини амалга ошириш;
таъмирлаш ва бошқа техник ишларни белгиланган тартибда ўтказиш;
давлат томонидан шерикнинг ушбу Шартнома шартлари бузилган ҳолатларда уни бекор қилишни талаб этиш.
Хусусий шерик қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
4.2. Хусусий шерикнинг мажбуриятлари:
дорихона ассортиментига кирувчи, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларнинг савдода доимий бўлишини таъминлаш;
дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш қоидаларига риоя этилиши, шу жумладан тўлиқ нархдаги дори воситаларининг рецепт асосида берилишини, айрим тоифадаги беморларга эса — қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли асосда берилишини таъминлаш;
ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига кирмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни давлат-хусусий-шерикчилик тўғрисидаги шартларга мувофиқ, давлат томонидан шерик белгилаган савдо устамасидан ошмаган устама нархларда реализация қилишни амалга ошириш;
аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни ижтимоий корихона ва унинг филиаллари орқали, шунингдек, республиканинг қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлмаган чекка, тоғли ҳудудлардаги аҳолисига махсус ихтисослаштирилган автотранспорт орқали етказиб бериш йўли билан реализация қилиш;
бино (хоналар)дан қатъий мақсадли равишда фойдаланиш;
биноларни (хоналарни) санитария-гигиеник меъёрларга мос равишда сақлаш;
муҳандислик коммуникацияларини иш ҳолатида сақлаш;
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ сақланиши бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;
товар-моддий бойликларнинг ҳаракати бўйича ҳисоб ва ҳисобот ҳужжатларини, шу жумладан белгиланган тартибда, электрон равишда юритиш ҳамда ҳисоботларни белгиланган шаклда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиш;
дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш қоидаларига, шу жумладан дори воситаларининг имтиёзли асосда берилишига риоя этиш;
соғлиқни сақлаш ташкилотларига ижтимоий дорихонада амалда мавжуд бўлган ва вақтинча мавжуд бўлмаган, амбулаторияда даволашда имтиёзли бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари ҳақида маълумот тақдим этиш;
истеъмолчилардан келиб тушган шикоятлар асосида аниқланган, дори воситаларининг ножўя таъсири ёки самарасизлиги ҳамда қалбакилаштирилган, сифатсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни аниқлаш ҳолатлари ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигини хабардор қилиш ва уларнинг тарқалишига чек қўйиш;
дори воситалари ва тиббий буюмларни қабул қилиш ва сақлаш ҳақида аҳолига бепул ахборот бериш ва консультатив ёрдам кўрсатиш;
дори воситалари ва тиббий буюмларни белгиланган тартибда сақлаш ва йўқ қилишни амалга ошириш;
ижтимоий дорихона мижозларига дорихона ассортиментига кирувчи ижтимоий дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати ва уларнинг нархи ҳақида ахборот бериш;
гиёҳванд воситалар ва психотроп моддаларнинг қонунда белгиланган тартибда сақланишини ва реализация қилинишини таъминлаш;
ижтимоий дорихоналарга қўйилган санитария қоидалари ва меъёрларига риоя этиш;
давлат томонидан шерикка етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш.
Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига бошқа мажбуриятларни ҳам олади.


V. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уни бекор қилиш тартиби

5.1. Ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уни бекор қилиш томонлар келишуви ёки суд қарори асосида амалга оширилади.
5.2. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилиниши мумкин:
Хусусий шерикнинг тугатилиши, шу жумладан банкротлик ҳақидаги қонунчиликка мувофиқ унинг иқтисодий жиҳатдан тўловга лаёқатсизлиги;
дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия амал қилишининг тугатилиши;
ушбу Шартноманинг 4.2- банди талабларига риоя этмаслик;
бино (хоналар)дан фойдаланишни ихтиёрий равишда рад этиш;
бино (хоналар)дан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
белгиланган тартибда давлат ва жамоат мақсадлари учун бино(хоналар)ни қайтариб олиш.
Шартнома қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда ҳам бекор қилиниши мумкин.


VI. Томонларнинг масъулияти

6.1. Томонлардан бири ушбу Шартнома шартларини бажармаган ёки мунтазам равишда қонунчилик талабларини бузган ҳолатларда иккинчи томон қонунчиликда белгиланган тартибда Шартномани бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.
6.2. Белгиланган муддатларда бартараф этилган ҳар қандай қоида бузилиши Шартноманинг бекор қилинишига олиб келмайди.
6.3. Ушбу Шартномани бекор қилишда бир Томон иккинчи Томонни бекор қилиш мўлжалланган санадан уч ой олдин, Шартномани бекор қилиш сабабларини асослаган ҳолда, ёзма равишда хабардор қилади.


VII. Низоларни ҳал этиш

7.1. Ушбу Шартномани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


VIII. Шартноманинг алоҳида шартлари


8.1. Ушбу бўлимда мазкур Шартномада назарда тутилмаган ва қонунчиликка зид бўлмаган шартлар кўрсатилади.


IX.Якунловчи қоида

9.1. Ушбу шартнома иккала Томон имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради.


Томонларнинг реквизитлари:

Давлат томонидан шерик:
_______________________
_______________________
_______________________

Хусусий шерик:
_______________________
_______________________
_______________________


Томонларнинг имзолари

Давлат томонидан шерик:
_______________________
_______________________
Имзо ўрни
________________
М.Ў.

Хусусий шерик:
_______________________
_______________________
Имзо ўрни
__________________
М.Ў.

Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази