2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши республика даражасидан паст бўлган туманларда аёллар ҳамда ногиронларни оилавий бизнесга ва хусусий тадбиркорликнинг турли соҳаларига кенг жалб қилишга, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлашга, уларда қўшимча касбий кўникмаларни, ёшларнинг экологик маданияти ва дунёқарашини шакллантиришга кўмаклашилган.
ННТлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашга, баркамол ёш авлодни тарбиялашга, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган 5 700 дан ортиқ турли тадбирлар ташкил этилган.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш;
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг вазифаларини амалга ошириш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги 843-I/515-I-сонли Қўшма қарорининг 3-иловасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 14 апрелда қабул қилган 97-III/КҚ-10-III-сонли Қўшма қарори таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 4, 173-модда, 2017 йил, № 4 (ўзбекча матни)) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Т/р

Тадбирлар

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Фуқаролик жамияти институтлари ташаббусларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш

1.

ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат субсидиялари ажратишнинг тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом, Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш.

апрель

Б. Матмуратов, Ж. Ширинов, Адлия ва Молия вазирликлари

2.

Парламент комиссияси фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича комиссия аъзоларидан иборат бўлган Ишчи гуруҳ аъзоларининг таркибини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг фаолияти бўйича ахборотини Парламент комиссияси йиғилишларида эшитиб бориш.

ҳар чоракда

Г. Алимова,

Ишчи гуруҳ раҳбарлари

II. «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида ижтимоий шерикликни кучайтириш

3.

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Парламент комиссияси, Жамоат фонди ва ҳудудлардаги Жамоат комиссиялари масъулиятини оширишга қаратилган семинарлар ва давра суҳбатлари ҳамда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар ташкил этиш.

ҳар чоракда

Г. Алимова,

Т. Каримов,

Ғ. Абдукаримов,

А. Каримов

4.

Парламент комиссияси, Жамоат фонди ва жойлардаги Жамоат комиссиялари фаолияти тўғрисида ҳамда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан аҳолини хабардор қилиш, эълон қилинган танловлар тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида семинар тренинглар, давра суҳбатлари, учрашувлар, махорат дарслари ташкил этиш.

ҳар чоракда

Г. Алимова,

Ш. Якубов,

А. Каримов,

ҳудудларга бириктирилган масъуллар

5.

Парламент комиссиясининг Хоразм вилоятида ННТ ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш борасида ишларини оммалаштириш мақсадида сайёр йиғилишини ўтказиш;

май

Г. Алимова,

худудларга бириктирилган масъуллар

ННТ ва фуқаролик жамияти институтларини давлат рўйхатидани ўтказиш, ҳисоботлар топшириш, уларга давлат хизматлари кўрсатиш, долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ижтимоий шериклик муносабатлари, жамоатчилик назоратининг шаклланиши юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик комиссияларининг ахборотини эшитиш.

июн-июль

6.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси» қабул қилинганлигининг 70 йиллиги муносабати ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг «Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари — олий қадарият» рукни остида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

апрель

Г. Алимова,

З. Махмудов, А. Каримов, Ғ. Абдукаримов

7.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ННТ ва фуқаролик жамияти институтлари фаолияти, маҳаллий давлат вакиллик ҳамда ижро органлари билан уларнинг ижтимоий шериклик муносабатлари, жамоатчилик назоратининг шаклланишини жойига чиқиб ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифларни тайёрлаш ҳамда Парламент комиссияси йиғилишига киритиш.

май — август

Г. Алимова

худудларга бириктирилган масъуллар

8.

Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларнинг ҳудудий ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунларда белгиланган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш вазифаларини амалга ошириш натижа ва муаммоларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессияларида муҳокама қилиш.

август

Г. Алимова

худудларга бириктирилган масъуллар

9.

Парламент комиссияси, Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ шакллантириш, ННТ ва фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашдаги Шарқий Европа давлатлари (Венгрия, Чехия, Хорватия), Болтиқбўйи давлатлари (Эстония, Латвия ва Литва), шунингдек Россия тажрибасини бориб ўрганиш. Ўзбекистондаги бу соҳада тўпланган миллий механизмни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

сентябрь-октябрь

А. Саидов,

Г. Алимова,

комиссия аъзолари

10.

АҚШ Конгрессида ҳамда илмий-амалий «ақлий» марказларда Ўзбекистонда ННТ ва фуқаролик жамияти институтларини ривожланиши, инсонларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида демократик ислоҳотларнинг янги босқичида амалга оширилаётган ишлар, мамлакатни халқаро майдондаги нуфузини ва инвестицион жозибадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан кенг таништириш.

сентябрь-октябрь

А. Саидов,

Г. Алимова,

Парламент комиссияси аъзолари

III. ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини уларга давлат субсидиялари, грантлар ҳамда ижтимоий буюртмалар бериш орқали қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш

11.

ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 2018 йилда давлат субсидиясини олишга доир буюртмаларини кўриб чиқиш, субсидиялашнинг мақсадга мувофиқлиги, ажратилаётган давлат субсидияларининг ҳажмлари тўғрисида қарорлар қабул қилиш.

апрель

Г. Алимова,

Молия ва Адлия вазирликлари

12.

«Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2018 йилги фаолияти ва уни ривожлантириш дастурлари»ни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

апрель

Г. Алимова

13.

ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ижтимоий буюртмалар орқали қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини давлат органларининг буюртмалари асосида аниқлаш;

Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини бериш юзасидан 2018 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ўтказилган танлов якунлари бўйича келиб тушган лойиҳавий таклифларини кўриб чиқиш. Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмаларини беришнинг мақсадга мувофиқлиги ва уларнинг ҳажмлари тўғрисида қарорлар қабул қилиш.

апрель

Г. Алимова,

Молия ва Адлия вазирликлари

14.

Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларига давлат гранти ажратиш юзасидан 2018 йилда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида танловлар ўтказишга доир қарорлар қабул қилиш. Бунда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш:

апрель

Г. Алимова,

Молия ва Адлия вазирликлари

Ҳаракатлар стратегиясини, «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;

ўсиб келаётган ёш авлодни маънан етук, жисмонан соғлом этиб тарбиялашга, уларда тадбиркорлик, илмий-ижодий ва интеллектуал салоҳиятни шакллантиришга кўмаклашиш;

апрель-май

хорижий ва маҳаллий ОАВларда юксак ҳуқуқий тафаккурни, инсон ҳуқуқлари маданиятини, жамоатчилик назоратининг инновацион шакл ва механизмларини кенг тарғиб этиш;

аҳолининг ижтимоий-маънавий, экологик, тиббий маданиятини оширишда, ижтимоий тадбиркорлик, туризмнинг инновацион турларини жорий этишда ННТлар фаоллигини кучайтириш;

июнь-июль

жамиятда динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни рағбатлантириш.

август

Танловларга келиб тушган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларнинг белгиланган шартлар ва талабларга мувофиқлигини баҳолаш, ғолибларини аниқлаш бўйича қарорлар қабул қилиш.

танловдан кейин бир ой ичида

15.

Ўтган йилларда тежаб қолинган ва жамоат фондига қайтарилган молиявий маблағлардан 2018 йилда фойдаланишга доир қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш.

апрель

Г. Алимова,

Молия ва Адлия вазирликлари

16.

ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда давлат органларининг 2019 йилга мўлжалланган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш турлари ҳамда ҳажмларига доир таклифларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

май-июнь

Г. Алимова, Парламент комиссияси аъзолари

IV. Жамоат фонди маблағларидан мақсадли фойдаланилишини мониторингдан ўтказиш, амалга оширилаётган лойиҳалар ва дастурларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш

17.

Парламент комиссиясининг 2017 йилдаги фаолияти ва 2018 йилдаги фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг Кенгашларида кўриб чиқиш учун киритиш.

апрель

Г. Алимова

18.

Парламент комиссияси қарорига асосан 2017 йилда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат субсидияси ва ижтимоий буюртмаси тарзида ажратилган маблағлардан лойиҳалар доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларни эшитиш.

апрельиюль

Г. Алимова

19.

ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Тафтиш комиссиясига Жамоат фондининг 2017 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини режали текширувдан ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар кўмаклашиш ва Парламент комиссияси йиғилишида ҳисоботни кўриб чиқиш.

апрель

А. Тухтабоев, Молия ва Адлия вазирликлари

20.

2016-2017 йилларда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг грант лойиҳаларини амалга ошириш натажаларининг мониторингини ташкил этиш ҳамда мониторинг якуни бўйича Парламент комиссиясига маълумот киритиш.

апрель

А. Тухтабоев, Молия ва Адлия вазирликлари, Ғ. Абдукаримов

V. Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга ҳуқуқий, услубий, маслаҳат кўмаги ва бошқа тарзда кўмак бериш

21.

Жамоат фонди ва жойлардаги Жамоат комиссияларининг 2017 йилдаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда Парламент комиссиясининг мажлисида кўриб чиқиш ва улар ишининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

апрель

Г. Алимова,

ҳудудларга бириктирилган масъуллар

22.

Парламент комиссиясининг ҳудудларга бириктирилган аъзолари томонидан Жамоат комиссиялари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида улар учун яратилган зарур шарт-шароитларни ўрганиш, мониторинг қилиш ва Парламент комиссияси йиғилишига таклифлар тайёрлаш.

май-июнь

Г. Алимова,

ҳудудларга бириктирилган масъуллар

23.

Парламент комиссияси аъзолари томонидан Жамоат комиссиялари билан ҳамкорликда ННТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий шерикчиликни яхшилашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

апрель

Г. Алимова,

ҳудудларга бириктирилган масъуллар

24.

Парламент комиссияси аъзолари томонидан ҳудудларда ННТ вакиллари ва давлат бошқаруви органларининг вакиллари иштирокида ННТнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этиш.

апрельавгуст

Г. Алимова,

ҳудудларга бириктирилган масъуллар

27.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси йиғилишларини ташкил этиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборотларини эшитиш.

Парламент комиссияси қарорига асосан

Г. Алимова,

ҳудудларга бириктирилган масъуллар

28.

Жамоатчилик комиссияларининг 2017 йилдаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилишга ва 2018 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлашга бағишланган мажлисларини ўтказишда амалий кўмаклашиш.

апрель

Г. Алимова,

ҳудудларга бириктирилган масъуллар

VI. Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ОАВларда кенг ёритиш

29.

Парламент комиссияси, Жамоат фонди ва жойлардаги Жамоат комиссиялари фаолиятининг аҳамиятини очишга бағишланган махсус телекўрсатувларни намойиш этиш, таҳлилий мақолалар бериб бориш.

йилдавомида

Ф. Абдухолиқов, С. Юсупов,

Парламент комиссияси аъзолари

30.

Парламент комиссияси, Жамоат фонди ва жойлардаги Жамоат комиссиялари фаолиятини ёритиш, шу жумладан матбуот конференциялари, брифинглар ўтказиш, мақолалар, интервьюлар эълон қилишни ташкил этиш ва бошқалар бўйича медиа-режани ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

апрель

Ф. Абдухолиқов, С. Юсупов

Парламент комиссияси аъзолари

1.

Саидов Акмал Холматович

Парламент комиссиясининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг раиси

2.

Алимова Гавхар Зайировна

Парламент комиссияси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари

3.

Ходжиев Иброхим Икрамович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг аъзоси, Парламент комиссиясининг масъул котиби

4.

Ширинов Джахонгир Джаббарович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг аъзоси

5.

Каримов Тулкинжон Пайзиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси

6.

Умаралиев Акмалжон Акбаралиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг аъзоси

7.

Тухтабаев Абдурашид Турсунович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси

8.

Якубов Шухрат Умматалиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси

9.

Жумабоев Акмалжон Адилович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси

10.

Саидахметова Нилуфар Зокиржоновна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари

11.

Матмуратов Батир Джолдасович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси

12.

Шин Агрепина Васильевна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг аъзоси

13.

Тажиев Бахадир Садуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари

14.

Баратова Сайёра Рахматовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг вакиллари

15.

Сатторов Дилшод Нигматович

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

16.

Ташкулов Акбар Джураевич

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

17.

Ҳайдаров Абдулазиз Абдулаҳатович

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бошқарма бошлиғи в.б.

18.

Махмудов Зикрилла Аббосович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармаси бошлиғи

ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари

19.

Бурханов Акмал Эшондедаевич

«Тараққиёт стратегияси» марказининг ижрочи директори

20.

Таджиев Одилжон Патихджанович

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

21.

Каримов Абдумажит Мухитдинович

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг раиси

22.

Абдухаликов Фирдавс Фридунович

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмасининг раиси

23.

Юсупов Саидабдулазиз Камолиддинович

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг директори

24.

Алимова Васила Саттаровна

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг директори

25.

Абдукаримов Голибжон Озотович

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори

26.

Камилова Умида Кабировна

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари

27.

Кудратходжаев Шерзодхон Таджитдинович

«Халқаро пресс-клуб» нодавлат-нотижорат ташкилоти раиси