LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Суд тизимини янада ислоҳ қилиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлашни такомиллаштириш, судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, шунингдек суд қарорларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари малака ҳайъатларига:
судьялар кадрлари захирасини шакллантириш, шунингдек судьяларнинг бўш лавозимларига қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига тавсия этилган номзодлар юзасидан таклифлар тақдим этиш;
халқ маслаҳатчиларини танлаш ва уларнинг сайловларини ўтказиш, уларни ўқитиш ишларини ташкил этиш юклансин.
Белгилансинки, судьяларнинг малака ҳайъатларига тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари бошчилик қиладилар.
Судларнинг штат жадвалларига судьялар кадрлари захирасига киритиш ёки судьяларнинг аниқ бўш лавозимларига қўйиш учун тавсия этилган шахсларга тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олиш, тайёрлаш ва малака ҳайъатларининг кўриб чиқишига киритишни таъминловчи судларнинг малака ҳайъатлари котиблари лавозими киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари судьялари лавозимига танлаш ва тавсия этишни;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) судлари фуқаролик ишлари бўйича ва жиноят ишлари бўйича судлари, ҳарбий судлар судьяларини лавозимга тақдим этишни;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига судьялар кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш ишида очиқ-ойдинликни ва ошкораликни, ушбу ишда вертикал бўйича ҳисобот беришни, шунингдек ушбу соҳада хизмат мавқеини суистеъмол қилиш ҳолларининг олдини олишни таъминлаш юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ишлар ҳажми кўпайиши муносабати билан Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг 7 нафар етакчи инспектордан иборат котибияти ташкил этилсин.
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси котибияти:
судьяларнинг малака ҳайъатлари таклифлари ва тавсиялари тўпланиши, умумлаштирилиши ва таҳлил этилишини таъминлайди;
ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини текширади ва материалларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти сифатида (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) қайта ташкил этилсин.
юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ҳисоб беради;
унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Департамент директори — Адлия вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.
суд ижрочилари кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини ташкил этиш;
судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш ишларини ташкил этиш ҳамда такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
судлар биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган капитал маблағлар самарали ўзлаштирилишини таъминлаш ҳамда судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки, судларнинг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш ва моддий-техника таъминоти республика бюджети, шунингдек Ўзбекистон Республикаси судлар ва адлия органлари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судларни навбатдаги молия йилида маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари ва жиноят ишлари бўйича судларининг эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда Департамент директори томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади;
Департамент бюджет маблағлари тақсимланишини ҳамда ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда судларга етказилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили бюджетни шакллантиришда республика бюджетида Департамент ва судлар фаолиятини маблағ билан таъминлаш учун зарур бюджет маблағлари алоҳида сатрда ажратилишини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Белгилансинки, суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари ижросини ташкил этишни, шунингдек жойларда судларнинг моддий-техника таъминотини Департаментнинг ҳудудий бўлимлари амалга оширади.
суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш, суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари фаолияти устидан назорат қилиш ишларини ташкил этиш;
судларнинг бинолари, иморатлари ва бошқа объектларини қуриш ва таъмирлашни ташкил этиш ва бу ишларни амалга ошириш, ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш;
судларни техника, асбоб-ускуналар, автотранспорт, мебель ва бошқа зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш;
8. Белгилансинки, суд амалиёти ва суд статистикасини тизимли таҳлил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари ва жиноят ишлари бўйича судлари томонидан амалга оширилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг тузилмаси ва Департамент тўғрисидаги Низом, Департаментнинг ҳудудий бўлими намунавий тузилмаси 1—4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Департамент қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшайдиган 35 кишидан иборат штатдаги ходимларнинг:
7 нафари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси котибиятини ташкил этишга;
28 нафари — Қорақалпоғистон Республикаси олий судларида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судларида ва жиноят ишлари бўйича судларида суд амалиёти ва суд статистикасини тизимли таҳлил этиш бўйича хизматларни ташкил этишга йўналтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида судлар малака ҳайъатларининг бошқа вазифалардан озод қилинган котиблари лавозимини киритишни назарда тутсинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М. Нурмуродов) Олий суд, Департамент, Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари ва жиноят ишлари бўйича судларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (А. Полвон-зода), Олий суд (У. Мингбоев) ҳамда Олий хўжалик суди (М. Абдусаломов) амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар қўшиш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 мартдаги 120-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худойбергенов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом махсус ваколат берилган орган — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) асосий вазифалари ва ваколатларини белгилаб беради.
2. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
3. Департамент юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ҳисоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Судлар республика бюджети ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади. Давлат бюджетидан судлар таъминотига ажратиладиган маблағлар давлат бюджетида алоҳида сатрда кўрсатилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда)
суд ижрочилари кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини ташкил этиш;
судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш ишларини ташкил этиш ҳамда такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
судлар биноларини қуриш ва таъмирлаш учун ажратилган капитал маблағлар самарали ўзлаштирилишини таъминлаш ҳамда судлар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўриш;
судьялар ва судлар аппарати ходимларининг меҳнат, моддий шарт-шароитлари ва ижтимоий таъминотини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни тегишли органларга киритиш;
Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари ва жиноят ишлари бўйича судлари эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда уларни навбатдаги йилда маблағ билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;
бюджетдан ажратиладиган молиявий маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда тегишли банк муассасалари орқали судларга етказилишини таъминлайди;
судлар фаолиятини зарур даражада таъминлаш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Департамент зарур ҳужжатлар ва ахборотни давлат органлари ва бошқа органлардан, корхоналар, муссасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслардан ўз ваколатлари доирасида сўраб олишга ҳақлидир.
7. Департаментга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Департамент директори – Адлия вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.
8. Департамент директори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосарга эга бўлади.
10. Департамент жойларда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида) ҳудудий бўлимларга эга, улар суд қарорлари ва бошқа органлар қарорлари ижро этилиши ишларини ташкил этадилар, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш ишларини амалга оширадилар.
Департаментнинг ҳудудий бўлимлари юридик шахс ҳисобланади, бевосита Департамент томонидан шакллантирилади ва маблағ билан таъминланади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Департамент директорига ҳисоб беради.
11. Департамент таркибий бўлинмаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири билан келишилган ҳолда Департамент директори томонидан лавозимга тайинланади.
Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилади;
Департамент, унинг ҳудудий бўлинмалари ва суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг штат жадвалини тасдиқлайди.
Департамент аппарати ва бўлинмалари ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
14. Департамент директорининг ўринбосари, бўлим бошлиқлари, бош, етакчи, катта инспекторлар ва мутахассислар ўз фаолиятини Департамент директори томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларга мувофиқ амалга оширадилар.
16. Департамент Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.