Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 76-модда; 1992 йил, № 9, 363-модда):
«Ушбу Қонун тижорат мақсадларини кўзлайдиган ёхуд бошқа корхоналар ва ташкилотлар фойда (даромад) орттиришига кўмаклашадиган кооператив ташкилотларга ҳамда бошқа ташкилотларга, диний ташкилотларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, шунингдек ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тартиби бошқа Қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган ўзга органларга нисбатан татбиқ этилмайди»;
«Жамоат бирлашмалари ташкилотларининг тадбирлари улар аъзоларининг (қатнашчиларнинг) асосан ишдан бўш вақтида ва мазкур бирлашмалар маблағи ҳисобидан амалга оширилади»;
«Сиёсий партиялар ва сиёсий мақсадни кўзловчи оммавий жамоат ҳаракатлари фаолиятини давлат томонидан молиявий таъминлаш тақиқланади, Қонун ҳужжатларига мувофиқ сайлов кампанияларини молиявий таъминлаш ҳоллари бундан мустасно»;
«Бунда сиёсий партиянинг камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган камида беш минг, касаба уюшмасининг эса, камида уч минг аъзоси бўлиши керак»;
4) 11-модданинг учинчи қисмидаги «халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталарининг» деган сўзлар «вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Сиёсий партиянинг фаолиятини тугатиш ёки тўхтатиб туриш «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади»;
«Сиёсий партиялар давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилади ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашади».
«Сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатиш, сайловолди ташвиқот ишларини олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида фракциялар ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларида партия гуруҳлари тузиш ҳуқуқига эгадир».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли қарорига асосан амалда ўз аҳамиятини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сонга илова)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли қарорига асосан амалда ўз аҳамиятини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сонга илова)
5. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 22-модда; 1994 йил, № 5, 161-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда) 4-моддасининг:
«е) ижтимоий таъминот органлари — зарар етказувчидан регресс даъволар бўйича қуйидагиларни ундириш юзасидан:
— бензинга, автотранспорт воситаларини таъмирлашга, уларга техник хизмат кўрсатишга ва эҳтиёт қисмлар сотиб олишга, ногиронларни автотранспорт воситаларини ҳайдашга ўргатишга кетадиган харажатларнинг суммасини, шунингдек нотўғри тўланган пенсия ва нафақа суммаларини ундириб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан»;
«ш» кичик банди Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлардан кейин Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«а) ижтимоий таъминот органлари — зарар етказувчидан регресс даъволар бўйича қуйидагиларни ундириш юзасидан:
— бензинга, автомобиллар ва мотоаравачаларни таъмирлашга, уларга техник хизмат кўрсатишга ва эҳтиёт қисмлар сотиб олишга, ногиронларни автотранспорт воситаларини ҳайдашга ўргатишга кетадиган харажатларнинг суммасини»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 614-I-сонли Қонунига асосан амалда ўз аҳамиятини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 96-модда)
7. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда) 31-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги махсус ваколатли давлат табиатни муҳофаза қилиш идоралари ҳисобланади».
8. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 221-модда):
1) 8-моддасининг иккинчи қисмидаги «Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 9-моддасининг иккинчи қисми «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» деган сўзлар билан тўлдирилсин ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 13-моддасидаги, 14-моддасининг биринчи қисмидаги, 16-моддасидаги, 17-моддасининг иккинчи қисмидаги, 22-моддасининг иккинчи қисмидаги, 24-моддасининг биринчи қисмидаги, 29-моддасидаги, 30-моддасининг учинчи қисмидаги, 44-моддасининг иккинчи қисмидаги, 49-моддасининг олтинчи қисмидаги, 56-моддасининг учинчи қисмидаги, 59-моддасининг биринчи қисмидаги, 60-моддасининг иккинчи қисмидаги, 65-моддасидаги, 73-моддасининг биринчи қисмидаги, 80-моддасидаги, 82-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларидаги, 85, 86, 87, 88, 89, 90, 98-моддаларидаги, 101-моддасининг иккинчи қисмидаги, 102, 103-моддаларидаги, 104-моддасининг учинчи қисмидаги «сув хўжалиги» деган сўзлар «қишлоқ ва сув хўжалиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 27-моддасининг биринчи қисмидаги, 48-моддасининг учинчи қисмидаги «Мелиорация» деган сўз «Қишлоқ» деган сўз билан алмаштирилсин;
5) 47-моддасининг биринчи қисмидан, 48-моддасининг учинчи қисмидан, 54, 88-моддаларидан «давлат», «давлат хўжаликлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«вилоят, республика аҳамиятига эга тизимлар бўйича — тегишли равишда вилоят, республика, қишлоқ ва сув хўжалиги органлари тасдиқлайдилар»;
9. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 322-модда):
1) 15-моддасининг биринчи қисми «бюджет маблағларидан» деган сўзлардан кейин «махсус фондларнинг ёш болали муҳтож оилаларга нафақа тўлашга мўлжалланган, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган маблағларидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда ёш болали муҳтож оилаларга нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлайди ва тўлайди»;
10. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 335-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда) 4-моддасининг иккинчи қисмидаги, 5-моддасининг биринчи, учинчи, бешинчи ва еттинчи қисмларидаги, 7-моддасининг биринчи, иккинчи ва бешинчи қисмларидаги, 9-моддасининг учинчи қисмидаги, 17-моддасининг тўртинчи хатбошисидаги, 18-моддасининг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларидаги, 19-моддасининг тўртинчи қисмидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг биринчи кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сонли Қонунига асосан амалда ўз аҳамиятини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
2) 37-моддасининг биринчи қисми «а» бандининг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, «г» бандидаги, 40-моддасининг биринчи қисмидаги, 43-моддасининг тўққизинчи қисмидаги, 66-моддасининг учинчи қисмидаги «Ижтимоий суғурта жамғармасига» деган сўзлар «Пенсия фондига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 66-моддаси биринчи қисмининг биринчи жумласидаги «Ижтимоий суғурта жамғармаси» деган сўзлар «Пенсия фонди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 66-моддаси биринчи қисмининг иккинчи жумласидаги «Ижтимоий суғурта жамғармасини» деган сўзлар «Пенсия фондини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сонли Қонунига асосан амалда ўз аҳамиятини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
13. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Мустақиллик» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 115-модда) билан тасдиқланган «Мустақиллик» орденининг тавсифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мустақиллик» ордени 1 микрон қалинликда олтин қопланган 925 даражали (пробали) кумушдан тайёрланади. Орден икки ён бағридан зарҳал нур таралган саккиз қиррали мусамман кўринишида бўлади. Икки ён бағридан таралган нурларнинг юзасида диаметри 2 миллиметрли 46 та фианит бор. Мусамманнинг бурчаклари орасида ёқутранг эмаль қопланган тарам-тарам бўлиб таралаётган нурлар жойлашган. Мусамманнинг қарама-қарши учлари орасидаги масофа — 57 миллиметр. Нурлар жо бўлган айлананинг диаметри — 52 миллиметр.
Орденнинг марказида мустақиллик рамзи бўлмиш Ҳумо қуши кумуш рангда тасвирланган. Xумо қуши ортидаги, рангли эмалдан ишланган манзара Ўзбекистоннинг жозибаси ва саҳоватини акс эттиради.
Ҳумо қушини ўраб турган айлананинг юқори қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рамзи — ярим ой ва юлдузни ўз ичига олган мовий мусамман тасвирланган. Мусамман жо бўлган майдоннинг диаметри — 10,5 миллиметр, ярим ой ҳамда беш қиррали юлдуз жо бўлган майдонларининг диаметрлари тегишлича — 5 миллиметр ва 2,6 миллиметр. Айлананинг тепа қисмида ўн икки инсоний фазилат рамзи бўлган, диаметри 2,5 миллиметрли ўн иккита ёқут тош бор. Айлананинг чеккалари ҳар икки томондан 1 миллиметр қалинликда мовий эмалдан ишланган қабариқ ҳошия билан ўралган. Айлананинг диаметри 36 миллиметр, қалинлиги 6 миллиметрдир.
Айлананинг пастки қисмида оқ рангли эмалдан ишланган манзарада ёқутранг эмаль билан қопланган «MUSTAQILLIK» деган ёзув бор. Ҳарфларнинг баландлиги — 2,7 миллиметр.
14. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда):
Табиий сув манбаларидан (дарё, сой, кўл, булоқ, ер ости сувларидан) сув олиш қоидалари ва лимитларини бузиш, шунингдек лойиҳада назарда тутилган балиқларни муҳофаза қилиш иншоотлари ва қурилмалари бўлмаган табиий сув манбаларидан сув олишни амалга ошириш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ирригация тармоқларидан сув олиш қоидаларини бузиш тарзида сувдан хўжасизларча фойдаланиш, гидротехника ишларини ўзбошимчалик билан бажариш, сувдан фойдаланишнинг белгиланган лимитлари ва режаларини бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
2) 261-моддасининг биринчи қисмидаги «ушбу Кодекснинг 63, 65, 68, 69, 70-моддаларида» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг биринчи қисмида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 65-моддасининг иккинчи қисмида, 68-моддасида (ҳисоботни бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш бундан мустасно), 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 70-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин, «73, 74, 75-моддаларида, 76-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар «73-моддасида, 74-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (ирригация тармоқларидан олинаётган сувлар ҳисобини юритиш, шунингдек давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузиш бундан мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ер тузиш ва ердан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясига эга бўлган бош бошқарма органларига ушбу Кодекснинг 65-моддаси биринчи қисмида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид қисми), 68-моддасида (давлат ер кадастри юритиш тартибини бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни бузиб кўрсатиш, ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот беришга оид қисми), 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидирлар:
Ўзбекистон Республикаси ерлардан фойдаланиш бўйича Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ерлардан фойдаланиш бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваригача миқдорда;
ерлардан фойдаланиш бўйича давлат туман инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваригача миқдорда жарима солишга.
2662-модда. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси органлари
«Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 74-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (ирригация тармоқларидан олинадиган сув миқдорини ҳисобга олиш, шунингдек давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузишга оид қисми), 76-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидирлар:
«Ўзсувназорат» республика сув инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар сув инспекцияларининг бошлиқлари, сув инспекцияларининг катта инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваригача миқдорда;
сув инспекцияларининг туман инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваригача миқдорда жарима солишга».
4) 287-моддасининг 5-бандида «60, 69, 76» рақамлари «60-моддасида, 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 188-модда; 1996 йил, № 9, 144-модда) 5-моддасининг 6иринчи қисми «қишлоқ» деган сўздан кейин «ва сув» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
16. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Наслчилик тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 255-модда) 6-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари, 7-моддасининг номи, 9-моддасининг 6иринчи қисми, 15-моддасининг иккинчи қисми, 16-моддасининг тўртинчи қисми, 21-моддасининг иккинчи қисми, 22-моддасининг учинчи қисми «Қишлоқ» деган сўздан кейин «ва сув» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
17. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Амир Темур» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 63-модда) билан тасдиқланган «Амир Темур» орденининг тавсифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Амир Темур» ордени 1 микрон қалинликдаги олтин қопланган 925 даражали (пробали) кумушдан тайёрланади ва икки ён бағридан нурлар таралган саккиз қиррали мусамман кўринишида бўлади. Мусамманнинг бурчаклари орасида яшил ранг эмаль қопланган тарам-тарам бўлиб таралаётган нурлар жойлашган. Мусамманнинг қарама-қарши учлари орасидаги масофа — 57 миллиметр. Нурлар жо бўлган айлананинг диаметри — 52 миллиметр.
Орденнинг марказида от минган Амир Темурнинг қиёфаси кумуш рангда тасвирланган. Отлиқ ортидаги рангли эмалдан ишланган манзара мовий рангда.
Отлиқ қиёфасини ўраб турган айлананинг юқорисида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рамзи — ярим ой ва юлдузни ўз ичига олган мовий мусамман тасвирланган. Мусамман жо бўлган майдоннинг диаметри — 10,5 миллиметр. Ярим ой ҳамда беш қиррали юлдуз жо бўлган майдонларининг диаметрлари тегишлича — 5,0 миллиметр ва 2,6 миллиметр. Айлананинг юқори қисмида оқ рангли эмаль манзарада «АМIR ТЕМUR» ёзуви битилган бўлиб, у ёқутранг эмаль билан қопланган. Ҳарфларнинг баландлиги — 2,5 миллиметр. Айлана бошдан охиригача маржонли нақшлар билан ўралган. Айлананинг диаметри — 36 миллиметр, қалинлиги — 6 миллиметр.
Айлананинг пастки қисмида оқ рангли эмаль манзарада мовий эмалдан ишланган «KUCH – АDОLАТDА» сўзлари битилган. Ҳарфларнинг баландлиги — 3 миллиметр. Айлананинг чеккалари ҳар икки томондан 1 миллиметр қалинликдаги қизил эмалдан ишланган қабариқ ҳошия билан ўралган.
18. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Буюк хизматлари учун» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 119-модда) билан тасдиқланган «Буюк хизматлари учун» орденининг тавсифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Буюк хизматлари учун» ордени 1 микрон қалинликдаги олтин қопланган 925 даражали (пробали) кумушдан тайёрланади ва саккиз қиррали мусамман кўринишида бўлиб, унинг қирралари ёқут рангда тайёрлангандир. Мусамманнинг бурчаклари орасида мовий ранг эмаль қопланган тарам-тарам бўлиб таралаётган нурлар жойлашган. Мусамманнинг қарама-қарши учлари орасидаги масофа — 57 миллиметр. Нурлар жо бўлган айлананинг диаметри — 52 миллиметр.
Орден марказида битта умумий марказга эга бўлган, диаметрлари 36 ва 24 миллиметрли иккита айлана жойлашган. Ички айланада рамзий тарзда тасвирланган мовий рангдаги ер курраси фонида Ўзбекистон Республикаси харитаси тилла рангда тасвирланган. Ташқи ва ички айланалар ўртасида, юқори қисмида оқ эмаль фонида кумуш рангдаги «BUYUK XIZМАTLАRI UCHUN» ёзуви жойлашган. Ҳарфларнинг баландлиги — 3 миллиметр. Айлананинг пастки қисмида яшил рангдаги иккита бирлаштирилган дафна новдалари жойлаштирилган.
Орден оралиқ колодка ва ҳалқалар ёрдамида муҳайяр лентага бириктирилади. Тилларанг оралиқ колодка чиқиб келаётган қуёш фонидаги Ҳумо қуши тасвири кўринишида. Колодканинг эни — 45 миллиметр, баландлиги — 30 миллиметр. Муҳайяр лента йўл-йўл қизил, мовий, оқ ва яшил ранглардан иборат.
Орденнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Пастки қисмида орденнинг рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.
19. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 130-модда):
1) 6-моддасининг иккинчи қисми, 7-моддасининг иккинчи қисми, 9-моддасининг учинчи қисми, 14-моддасининг номи ва биринчи қисми биринчи хатбошиси, 15-моддасининг биринчи қисми «Қишлоқ» деган сўздан кейин «ва сув» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 12-моддасининг биринчи хатбошисида «Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик фанлари академияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-II-сонли Қонунига асосан амалда ўз аҳамиятини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 156-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1954 йил 27 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги министрлиги тузиш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1954 йил, № 2, 2-модда);
1954 йил 29 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Фармонларини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни)нинг текстига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1954 йил 27 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги министрлиги тузиш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлашга доир қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1954 йил, № 5, 2-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1989 йил 19 сентябрда қабул қилинган «Агросаноат комплекси бошқарув органлари системасидаги ўзгаришлар ҳақида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, № 25, 369-модда);
1989 йил 21 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Давлат бошқаруви органлари системасидаги айрим ўзгаришлар тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, № 26-28, 462-модда) бешинчи хатбошиси;
1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошқаруви идоралари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 64-модда) учинчи хатбошиси.