«Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 июлдаги 356-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари, Ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш қоидалари, Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида пичан ўриш ва мол боқиш қоидалари 1, 2 ва 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда идоравий ўрмон фондига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга амал қилсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрелдаги 149-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Қоидалар «Ўрмон тўғрисида», «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва республиканинг бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бажарилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, Давлат ёнғин назорати органлари томонидан амалга оширилади. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тасарруфида бўлган давлат ўрмон фонди ҳудудида Қоидаларнинг бажарилиши устидан идоравий назоратни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси амалга оширади.
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрелдаги 149-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идораларга бириктирилган ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бажарилишини назорат қилиш тегишли вазирликлар ва идораларга юкланади.
Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва ўрмон хўжалиги корхоналари ёнғин хавфи юқори бўлган даврда аҳолининг ва транспорт воситаларининг ўрмонларга киришини тақиқлашлари мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда мазкур Қоидаларда назарда тутилмаган ёнғинга қарши қўшимча талабларни белгилашлари мумкин, ушбу талаблар мазкур Қоидаларга ва ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича бошқа меъёрий ҳужжатларга зид бўлмаслиги, шунингдек ёнғин хавфи юқори бўлган даврда муайян участкаларда ўрмонлардаги ишларни тўхтатиб қўймаслиги керак.
3. Мазкур Қоидалар мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, шунингдек жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
4. Ёнғин хавфи мавсумида, яъни ўрмонда қор қатлами кетган пайтдан бошлаб барқарор ёмғирли куз об-ҳавоси келгунгача ёки қор қатлами пайдо бўлган давргача игнабаргли дарахт кўчатлари ўтқазилган жойларда, эски куюкларда, ўрмоннинг зиён етказилган участкаларида, ўрмоннинг кесилган дарахт қолдиқлари ва тайёрланган ёғоч-тахта қолдирилган дарахт кесилаётган участкаларида, ўтлар қуриган жойларда, шунингдек дарахтлар шох-бутоқлари остида гулхан ёқиш тақиқланади. Қолган жойларда атрофи камида 4 метр кенгликда маъданлаштирилган майдончаларда гулхан ёқишга рухсат этилади. Зарурат тугаши билан гулхан пухталик билан ўчирилган бўлиши керак.
а) ўрмонда белгиланган участкаларда ёки ёнғин хавфи мавсумининг белгиланган даврларида гулхан ёқишни;
б) ўрмонга ёниб турган гугурт, сигарет қолдиқларини ташлашни ва тамаки трубкасидан чўғли кулни қоқишни;
в) ўрмонда ов қилишда тез ёниб кетадиган ёки тутаб ёнадиган материаллардан бўлган тиқинлардан фойдаланишни;
г) мойли ёхуд бензин, керосин ва бошқа ёнувчи моддалар шимдирилган артиш материалларини ўрмонда махсус ушбу мақсадлар учун назарда тутилмаган жойларда қолдиришни;
д) ўрмонда двигатель ишлаб турган пайтда ёнилғи бакларига ёнилғи қуйишни, двигателнинг энергия тизими носоз бўлган машиналардан фойдаланишни, ёнилғи қуйилаётган машиналар ёнида чекиш ёки очиқ оловдан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаб қўйиши мумкин.
5. Ўрмон ялангликларида, сайҳонликларда, ўтлоқларда ўтларни ёқиш ҳамда Давлат ўрмон фонди ерларида ҳамда ўрмонларга, ҳимоя ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларига бевосита туташган ер участкаларида анғизларни ёқиш тақиқланади.
а) ўрмонда йўллар қурилаётганда, газ қувурлари, нефть қувурлари ва маҳсулот қувурлари ётқизилаётганда, электр узатиш, алоқа, радиолаштириш линиялари ва бошқа коммуникациялар ўтказилаётганда қолган ёғоч-тахта ва бошқа тез ёнадиган материалларни ўрмон хўжаликлари томонидан белгиланадиган тартибда ва муддатларда йиғиштириб олишга;
б) ўрмонда ишлар бажарилганда ёнилғи ва мойлаш материалларини тегишли стандартдаги ёпиқ идишларда сақлашга, ёнғин хавфи мавсумида улар сақланадиган жойларни ўсимлик қатламидан, дарахт қолдиқларидан ва бошқа тез ёнадиган материаллардан тозалашга ҳамда камида 1,4 метр кенгликда маъданлаштирилган полоса билан атрофини ўрашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ўрмонда ишлар бажариладиган ва объектлар жойлашган жойларда ёки маданий-оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган нормалар бўйича ўрмонлардаги ёнғинларни ўчириш учун ёнғинга қарши асбоб-ускуналар ва воситаларга эга бўлишга мажбурдирлар. Кўрсатиб ўтилган ўт ўчириш асбоб-ускуналари ва воситаларини дарҳол фойдаланишга тўлиқ тайёр ҳолда сақлашга мажбурдирлар.
(«в» кичик банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрелдаги 149-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ёнғинларни ўчириш учун ёнғинга қарши асбоб-ускуналар ва воситалар билан таъминлаш нормалари тасдиқланмаган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ишлар бажариладиган ва объектлар жойлашган жойларда дастлабки ўт ўчириш воситалари (сув қуйилган бочкалар, қум солинган қутилар, ўт ўчиргич, болталар, белкураклар, супургилар ва бошқалар)га эга бўлишга мажбурдирлар;
г) ёнғин хавфи мавсумида ўз таркибида ёки ўрмонда ишлар бажарувчи айрим бўлинмаларда, шунингдек ўрмонда жойлашган қўрғонларда ишловчилар ва бошқа фуқаролардан иборат ёнғинга қарши кўнгилли дружиналарни тузишга мажбурдирлар.
7. Ўрмонни маиший ва қурилиш чиқиндилари билан ифлослантириш, уларда ахлат учун ахлатхоналар ташкил этиш тақиқланади.
Аҳоли яшаш пунктларидан ташиб чиқиладиган ахлатлар ўрмон яқинида фақат белгиланган тартибда махсус ажратилган участкаларда қуйидаги шартларга риоя қилинган ҳолда ёндирилиши мумкин:
а) ёндириш учун жойлар игнабаргли ўрмон ёки алоҳида ўсувчи игна баргли дарахтлар ва ёш дарахтлар ёнларидан камида 50 метр, япроқли дарахтлар ва алоҳида ўсувчи япроқли бўлмаган дарахтлар ёнларидан камида 25 метр масофада ажратилиши керак;
б) котлованлар ёки ахлат ёқиш майдончалари атрофидаги ҳудуд қуриб қолган дарахтлар, синиб тушган дарахтлар, кесилган дарахтлар қолдиқларидан ва бошқа тез ёнадиган нарсалардан 15 — 20 метр радиусда тозаланган ва атрофи 1,4 метр кенгликда, қуруқ тупроқдаги игнабаргли ўрмонга яқин жойлашган участкаларда эса — камида 2,6 метр кенгликда маъданлаштирилган полоса билан ўралган бўлиши керак;
в) ёнғин хавфи мавсуми мобайнида ахлатни ёқиш фақат шамолсиз ёки ёмғирли об-ҳавода махсус ажратилган шахслар кузатуви остида амалга оширилади. Ҳаво қуруқ бўлганда ахлатни ёндиришга йўл қўйилмайди.
8. Ўрмонда ишлар бажарувчи ёки объектларга эга бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари ёнғин хавфи мавсуми бошланиши олдидан, ўрмонда маданий-оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказилиши учун масъул шахслар эса ўрмонга жўнаш олдидан ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва ўрмон ёнғинлари пайдо бўлишининг олдини олиш тўғрисида, шунингдек уларни ўчириш усуллари тўғрисида ходимлар ёки маданий-оммавий ва бошқа тадбирлар қатнашчиларига махсус дафтарга имзо қўйдирган ҳолда йўриқнома беришга мажбурдирлар.
9. Дарахт кесаётган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек фуқаролар, кесиш усули ва вақтидан қатъи назар, ёғоч тайёрлаш билан бир вақтда дарахт кесиш жойларини ёғоч қолдиқлардан тозалашга мажбурлар.
Тозалаш усуллари ҳар бир алоҳида ҳолатда дарахт кесиш чипталарида ўрмон хўжаликлари томонидан кўрсатилади.
Дарахт танлаб ва босқичма-босқич кесилганда, шунингдек ёппасига кесилганда ёғоч тайёрловчилар ниҳол ва ёш дарахтларни сақлаб қолишга мажбурдирлар, ўрмоннинг дарахт кесилаётган участкасини ёғоч қолдиқларидан тозалашда ёндирилмайдиган усуллар қўлланиши керак.
б) кесилган дарахт қолдиқларини чиритиш (ёқиш) учун ғарамларга ёки уюмларга тахлаб қўйиш ёки ўрмон ёнидан камида 10 метр масофада ўрмоннинг дарахт кесилаётган участкаси бўйлаб уларни майдалаб сочиб юбориш;
в) кесиш жойларини кесилган дарахт қолдиқларини ёндириш усули билан тозалашда ёндиришни ёнғин хавфи мавсуми бошлангунга қадар тугаллаш. Ёзги ёғоч тайёрлашдан қолган дарахт қолдиқларини ва кесиш жойларини кўкламда тозалашдан тўпланиб қолган кесилган дарахт қолдиқларини ёнғин хавфи мавсуми тугагандан кейин кузда ёндириш.
Кесилган дарахт қолдиқларини ёндиришда ўрмоннинг дарахт кесилаётган участкаларидаги мавжуд ниҳоллар, уруғзорлар ва бошқа кесилмаган дарахтларнинг сақлаб қолиниши, шунингдек кесилган дарахт қолдиқларининг тўлиқ ёниб кетиши таъминланиши керак.
Ўрмоннинг дарахт кесилаётган участкаларида кесилган дарахтлар қолдиқларини ёппа уюми билан ёндириш тақиқланади.
10. Кесилган дарахтлар ёнғин хавфи мавсумида ўрмоннинг дарахт кесилаётган участкасида қолдирилган тақдирда, улар шох-бутоқлардан тозаланган ва ерга тиғиз қўйилган бўлиши керак.
Ёнғин хавфи мавсумида ўрмоннинг дарахт кесилаётган участкасида қолдирилаётган тайёрланган ёғоч маҳсулотлари штабелланган ёки саржинланган бўлиши керак.
11. Қуруқ тупроқдаги игнабаргли яланглик ўрмонларнинг ёнғин хавфи мавсумида қолдирилган тайёрланган ёғоч маҳсулотлари, шунингдек кесилган дарахт қолдиқлари чиритишга қолдирилган дарахт кесилаётган участкалари камида 1,4 метр кенгликда маъданлаштирилган полоса билан атрофи ўраб чиқилади, уларнинг участкалари 25 гектардан ошмаслиги керак.
жойлаштириш майдони 8 гектаргача бўлганда япроқли ўрмон четидан — 20 метр, 8 гектар ва ундан ортиқ бўлганда эса — 30 метр;
жойлаштириш майдони 8 гектаргача бўлганда игнабаргли ва аралаш ўрмон четидан — 40 метр, 8 гектар ва ундан ортиқ бўлганда — 60 метр масофада жойлаштирилади.
Жойлаштириш жойлари ва улар атрофидаги кўрсатиб ўтилган ёнғинга қарши масофа тез ёнадиган материаллардан тозаланган бўлиши ва камида 1,4 метр кенгликда маъданлаштирилган полоса билан, қуруқ тупроқлардаги игнабаргли дарахтзорларда эса — бир-биридан 5 — 10 метр масофада иккита шундай полоса билан атрофи ўралиши керак.
13. Тасарруфида ўрмон даҳалари орқали ўтадиган фаолият кўрсатаётган темир йўллар ва автомобиль йўллари бўлган корхоналар ва ташкилотлар:
а) темир йўллар ва шоссе йўллар бўйлаб ажратилган полосани шох-шаббалар, ёғоч қолдиқлари ва бошқа тез ёнадиган материаллардан тозаланган ҳолда сақлашга;
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган полосалар чегараси бўйлаб игнабаргли дарахтзорларда ёнғин хавфи мавсуми мобайнида 1,4 метр кенгликдаги маъданлаштирилган полосани, қуруқ тупроқдаги игнабаргли дарахтзорларда ва кесилган жойларда бир-биридан 5 метр масофада бўлган 2 та шундай полосаларни тозаланган ҳолатда сақлашга;
в) йўллар яқинида жойлашган қуруқ тупроқдаги игнабаргли дарахтзорларда, текис тахланган шпаллар ва қордан ҳимоя қилувчи тўсиқлар, шунингдек ёғоч кўприклар, турғун платформалар, турар жойлар ва йўл назоратчилари будкалари атрофларида ёнғин хавфи мавсуми мобайнида эни камида 1,4 метр бўлган маъданлаштирилган полоса қуриш ва уни тозаланган ҳолатда сақлашга мажбурдирлар..
Темир йўллар ва автомобиль йўллари ўтадиган ўрмон массивларидан фойдаланганда юридик ва жисмоний шахслар мазкур Қоидаларнинг 4 ва 12-бандларида кўрсатиб ўтилган умумий талабларга риоя қилишлари керак.
Ўрмонда ёнғин пайдо бўлганда дарҳол уни ўчириш чора-тадбирлари ташкил этилади ва кўрилади. Кўрсатиб ўтилган талабларни бузганлик учун юридик ва жисмоний шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрмон хўжалигига етказилган зарар учун маъмурий ёки мулкий жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Нефть-газ қидирув ва нефть-газ қазиб олувчи корхоналар ва ташкилотлар давлат ўрмон фонди ҳудудида ишларни бажаришда:
а) ёнғин хавфи мавсуми мобайнида бурғулаш қудуғи ва бошқа иншоотлар учун ажратилган ҳудудларни ёғоч қолдиқлари ва тез ёнадиган материаллардан тозаланган ҳолда сақлашга, ушбу ҳудудлар чегаралари бўйлаб эни камида 1,4 метр бўлган маъданлаштирилган полоса қуриш ва уни ёнғин хавфи мавсуми мобайнида тозаланган ҳолатда сақлашга;
б) бурғуланаётган ва фойдаланилаётган қудуқлардан 50 метр радиусдаги (нефть ва газ қудуқларидан ёпиқ тизим бўйича фойдаланилганда 25 метр радиусда) майдонни дарахтлар ва буталардан тўлиқ тозалашга;
в) нефть очиқ идишларда ва котлованларда сақланишига, шунингдек ёнувчи моддалар билан ҳудудларнинг ифлосланишига йўл қўймасликка;
г) агар нефть чиқиндилари ёқиш йўли билан йўқ қилинса, нефть чиқиндиларини ёқиб юбориш тартиби ва вақтини ўрмон хўжаликлари билан келишиб олишга мажбурдир.
15. Тасарруфида электр узатиш, алоқа, радиолаштириш линиялари ва қувурлар бўлган корхоналар ва ташкилотлар ёнғин хавфи мавсуми мобайнида ушбу линиялар ўтган ўрмон сўқмоқларини хавфсиз ҳолатда сақлашга ва қуруқ жойларда бундай линияларнинг ёғоч мачталари ва симёғочлари атрофини қазиб қўйишга мажбурдирлар.
Тасарруфида қувурлар бўлган корхоналар ва ташкилотлар ёнғин хавфи мавсуми мобайнида ўрмон массиви орқали ўтадиган қувурлар бўйлаб ажратилган полосалар ва қўриқланадиган ҳудудларнинг ёнғинга нисбатан хавфсиз ҳолатини сақлашга ва линия назоратчилари турадиган уй-жойлар атрофида, шунингдек қувурлардаги қудуқлар атрофида эни 2-2,5 метр бўлган маъданлаштирилган полоса қуришга мажбурдирлар.
16. Қидирув, геодезия, геология, ўрмон тузиш экспедициялари ва бошқа экспедициялар, партиялар ва отрядлар ишлар бошлангунга қадар ишлар бажариладиган жойни, асосий базаларнинг ўрнашиш жойини, шунингдек ўрмонда юриш йўналишларини ишлар бажариладиган ҳудудлардаги ўрмон хўжаликларида рўйхатдан ўтказишга мажбурдирлар.
17. Ўрмонларда маданий-оммавий тадбирлар ўтказувчи сайёҳлик базаларига, болалар соғломлаштириш лагерларига, дам олиш уйларига ва бошқа ташкилотларга ёнғин хавфи мавсумида доимий дам олиш жойларини, сайёҳлар тўхтайдиган жойларни ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларни фақат ўрмон хўжаликлари билан келишган ҳолда ушбу участкаларда ўрмон хўжаликлари кўрсатмаси бўйича гулхан ёқиш ва ахлат тўплаш жойлари жиҳозлангандагина ташкил этишга рухсат этилади.
а) ўрмонда ёнғинга қарши оралиқ жойлар, йўллар, ёнғинга қарши маъданлаштирилган ҳимоя полосалари, зовурлар, сув ҳавзаларини қуришга, ўрмонларни ёғоч қолдиқларидан ва бошқа тез ёнадиган материаллардан тозалашга ва ўрмонларнинг ёнғин хавфсизлигини оширишга йўналтирилган бошқа ўрмон хўжалиги тадбирларини ўтказишга;
б) аҳоли, ўқувчилар, ўрмонда ишлар олиб борувчи ёки объектларга эга бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ходимлари ўртасида олов билан эҳтиёт бўлиб муомала қилиш ва ўрмонлардаги ёнғинларни ўчириш қоидалари бўйича тушунтириш ишларини олиб боришга;
в) кенг фойдаланиладиган ўрмон йўллари бўйлаб ўрмонда олов билан эҳтиёт бўлиб муомала қилиш зарурлиги ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирувчи эълонлар ва плакатларни ўрнатишга;
д) ўрмон хўжаликлари ҳудудларида пайдо бўладиган ёнғинларни ўз вақтида аниқлаш ва тугатишни таъминлаш чора-тадбирларини кўришга мажбурдирлар.
19. Ўрмонларда ишлар бажарувчи ёки қўрғонлар, йўллар, омборлар, иншоотлар ва бошқа объектларга эга бўлган ўрмон хўжаликлари ва бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ишлаш жойларида, қўрғонлар яқинида, йўллар, омборлар ва бошқа объектларда ўрмонлардаги ёнғинлар пайдо бўлган тақдирда дарҳол ўз кучлари ва воситалари билан ушбу ёнғинларни ўчириш чораларини кўришга ва ёнғин тўғрисида ёнғин муҳофазаси органига ва тегишли ўрмон хўжалигига ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органларига хабар беришга мажбурдирлар.
20. Жисмоний шахслар ўрмонлардаги ёнғинни пайқаганда дарҳол уни ўчириш чораларини кўришга, ўз кучи билан ёнғинни ўчириш иложи бўлмаганда ёнғин муҳофазаси органига, ўрмон хўжалиги ва милиция ходимларига ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органларига хабар беришга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари ёнғинни ўчириш раҳбари, ўрмон хўжаликларининг ўрмонни муҳофаза қилиш ходимлари талабига кўра жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарорларига мувофиқ ўрмонлардаги ёнғинларни ўчириш учун техника воситаларини тезда жўнатишга мажбурдир.
22. Ўрмонлардаги ёнғинларни ўчириш учун жалб қилинадиган жисмоний шахслар туманлар ҳокимликлари қарорларига мувофиқ ушбу ишларни ўрмон хўжаликларининг ўрмонни муҳофаза қилиш ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин назорати органлари ва мансабдор шахслари раҳбарлигида бажаради.
23. Юқорида санаб ўтилган юридик ва жисмоний шахслар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ўрмондан фойдаланишда ва ўрмонларда ишларни бажаришда мазкур Қоидаларнинг умумий талабларига риоя қилишлари керак.
Ўрмонда ёнғин пайдо бўлиши билан дарҳол ишларни ташкил этишга ва уни ўчириш чораларини кўришга мажбурдирлар.
Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар ўрмон хўжалигига етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида ўрмон хўжалигига етказилган зарарни ундириш миқдорини ҳисоблаб чиқариш ва ёнғин пайдо бўлишининг турли сабаблари ва дарахтлар ҳамда бошқа ўсимликларнинг зарарланиш даражасига кўра, дарахтлар қуриши ёки ёғоч нобуд бўлишига оид даъво суммаларининг ҳисоб-китоби Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириладиган жарима миқдорларини ҳисоблаш таксаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1995 йил 27 июлдаги 293-сон қарорига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ҳар бир участка (ўрмон участкаси)да ёнғинни ўчиришнинг дастлабки воситаларини сақлаши, зарур бўлганда ўрмонлардаги айрим ёнғинларни бошланғич босқичда ўчиришни мустақил равишда ташкил этишлари керак.
ж) иш кийимлари ва махсус пойабзал, ичимлик суви учун сиғими 20 литргача бўлган бидонлар ёки канистралар, сув учун кружкалар;
Кўрсатиб ўтилган барча воситалар ёнғин хавфи мавсуми бошланишидан бир ой олдин ўрмонлардаги ёнғинларга қарши кураш ишларига тўлиқ тайёр ҳолга келтирилган бўлиши керак.
26. Участкалар (ўрмон хўжалиги участкалари)да ўт ўчириш анжомлари ва воситаларини сақлаш учун ўрмон участкаси бошлиқлари (ўрмончилар)га бириктирилган бинолар, шунингдек майда таъмирлаш учун асбоб-ускуналар ва анжомлар бўлиши керак.
27. Ўрмон хўжалиги корхоналарининг мансабдор шахслари ёнғин анжомларининг сақланиши ва уларнинг ўрмонлардаги ёнғинларни ўчиришда тўғри ишлатилиши учун тўлиқ жавоб беради.
Анжомлар ишдан чиққанлиги ёки улардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги, шунингдек ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги, ушбу сабабларга кўра ўрмонларда ёнғин чиққанлиги учун ўрмон хўжалиги корхоналарининг мансабдор шахслари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавоб берадилар, ёки ўрмон хўжалигига етказилган зарар учун мулкий жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Қоидалар «Ўрмон тўғрисида», «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва республиканинг бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. Ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш мустаҳкам ва юқори маҳсулли, хўжалик жиҳатидан қимматли дарахтлар ўстирилишига қаратилган муҳим ўрмон хўжалиги тадбири ҳисобланади.
— ўрмоннинг ҳимоя, сувни муҳофаза қилиш, санитария-гигиена ва бошқа фойдали хоссаларини сақлаб қолиш ва кучайтириш;
— ёғочдан фойдаланиш ҳажмини кўпайтириш ва техник жиҳатдан етилган ёғоч етиштириш муддатини қисқартириш.
5. Парвариш қилиш учун кесишда асосан ўрмон хўжалигида шаклланган, ўзида дарахтнинг қуйи ва юқори қисмини парвариш қилишни қўшиб олиб борувчи усул қўлланилади. Таснифлашга мувофиқ энг яхши ва ёрдамчи фойдали дарахтлар етиштириш учун қолдирилади, кесилиши керак бўлганлари олиб ташланади. Дарахтларнинг таркибига, ҳолатига ва дарахт турларининг биологик хусусиятларига қараб кўланка остидаги кесиладиган дарахтлар кесиб ташланади.
6. Дарахтларни сийраклаштириш ва ўтиш жойлари очиш учун кесишда дарахтларни танлаш участканинг бутун майдонида амалга оширилади, технология йўлаклари ва юклаш пунктлари бундан мустасно.
7. Ёш дарахтлар ўсаётган жойларда дарахтларни танлаш (сийраклаштириш ва тозалаш) ҳам бутун майдон бўйлаб, ҳам майда ер участкалари (йўлаклар) бўйлаб ҳамда тўп-тўп дарахтзорларда олиб борилади.
Ёнғоқ мевали дарахтларнинг энг яхшилари якка тартибда етиштириш ва қўриқлаш учун ажратиб олинади. Участкаларнинг кенглиги дарахтларнинг баландлиги ҳамда асосий навларнинг етарлича миқдорини қолдириш ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Бунда ўрмонни парвариш қилиш учун бир марта кесишда участка майдонининг камида 50 фоизига ишлов берилиши керак.
8. Парвариш қилиш учун кесиш энг аввало юқори бонитетли дарахтларга нисбатан белгиланади. Бонитети V классли дарахтларга нисбатан парвариш қилиш учун кесиш, қоидага кўра, белгиланмайди.
Соф дарахтзорларда парвариш қилиш учун кесишга танаси жуда чўзилиб кетган, шох-шаббалари ривожланмаган, ўсишдан кеч қолган, беўхшов шаклдаги поялари кўп бўлган ҳамда нуқсонлари бўлган дарахтлардан иборат, сунъий равишда барпо этилган қалин ўсган участкалар ажратилади.
9. Аралаш дарахтзорларда парвариш қилиш учун кесиш таркиби қониқарсиз бўлган ўрмон участкаларида белгиланади. Бунда номақбул навларни қисман ёки тўлиқ кесиш ҳисобига уларнинг асосий дарахтларга нохуш таъсири бартараф этилади ва асосий навлар устунлик қилган дарахтзор барпо этилади.
10. Кўланкаси зичлиги 0,7 дан паст бўлган соф дарахтзорларда, зичлиги 0,6 дан паст бўлган аралаш дарахтзорларда сийраклаштириш ва ўтиш жойлари очиш учун кесиш қоидага кўра белгиланмайди. Дарахтлар тўп-тўп бўлиб жойлашган соф ва аралаш дарахтлар мажмуида, башарти айрим тўп-тўп дарахтларда (дарахтлар гуруҳида) асосий навларнинг иккинчи даражали навлар томонидан бўғиб қўйилиши хавфи мавжуд бўлса, парвариш қилиш учун кесиш уларнинг умумий зичлиги ва тўлиқлигидан қатъи назар, белгиланади.
11. Янгилаш учун кесиш истиқболли ёш дарахтлар сони етарли бўлган етилган ва ортиқча туриб қолган дарахтзорларда ўтказилади. Ёш дарахтлар учун қулай шароитлар яратилади, қуриб қолаётган ўртача ёшли ёки етилаётган дарахтзорларда — вегетатив ёш дарахт олиш мақсадида тўнкага (ўрмонзордаги пакана қайрағоч учун) дарахт экиш йўли билан янгиланади.
12. Қайтадан барпо этиш учун кесиш бир ёшдаги дарахтларни ҳар хил ёшли дарахтларга айлантириш мақсадида ўтказилади.
а) номақбул навлар босиб кетган асосий навларнинг ёш дарахтлари (ёнғоқ, писта, арча, Қрим қарағайи ва бошқалар);
в) қиммат навли қалин ўсган соф ёш дарахтлар (ёнғоқ, арча, қарағай ва бошқалар), шунингдек уруғдан ва бачкидан ўсиб чиққан ёш дарахтлар;
г) асосий нави иккинчи даражали дарахтлар остида жойлашган аралаш дарахтзорлар кесиш учун белгиланади.
15. Майдонлар ажратиш, етиштиришга ва кесишга дарахтларни танлаш, уларни тамғалаш, қайта ҳисоблаш, синов майдонлари барпо қилиш барглар тўкилгунгача ёз даврида, игна баргли дарахтзорларда эса йилнинг бошқа мавсумларида ҳам амалга оширилади. Дарахт ажратиш ишлари кесишдан бир йил олдин ўтказилади.
16. Парвариш қилиш учун бир йилда кесиш участкаларини танлаш ўрмон тузиш материаллари бўйича амалга оширилади. Участкалар ўрмон участкаси мудири ёки унинг ёрдамчиси томонидан бевосита ўрмоннинг ўзида кўздан кечириб чиқилади.
Ўрмон тузиш маълумотлари участкаларнинг ҳақиқий ҳолатига мувофиқ бўлмаган тақдирда, бундай участкалар маълумотлар фарқ қилиши тўғрисида далолатнома тузилган ҳолда кесишдан чиқариб ташланади.
17. Ёш дарахтзорларда (сийраклаштириш, тозалаш) бутун участкада кесиш мўлжалланган дарахтларга белги қўйилмайди, балки бир хилдаги жойларда тўғри бурчак шаклида бир ёки бир неча ёхуд узун синов майдонлари барпо этилади, уларда бутун участкада парвариш қилиш учун кесишда намуна бўлиб хизмат қилувчи кесиш амалга оширилади. Синов майдонлари катталиги участка майдонининг 3-5 фоизини ташкил этиши керак. Бутун участкада кесилиши керак бўлган ёғоч захираси синов учун кесиладиган ёғоч миқдори бўйича аниқланади.
18. Сийраклаштириш, ўтиш жойлари очиш, шунингдек танлаб санитария кесишларида, янгилаш ва қайта барпо этиш билан боғлиқ кесишларда диаметри кўкрак баландлигида 8 сантиметр ва ундан юқори бўлган кесиш белгиланган дарахтларга узунасига чизиқ тортилади ва илдизи бўғзидан тамғаланади. Кесиладиган ёғоч захираси кесиш белгиланган дарахтларни ялпи қайта ҳисоблаш асосида аниқланади. Диаметри 8 сантиметрдан ортиқ бўлган кесилиши керак бўлган дарахтлар захираси махсус барпо этиладиган синов майдонларида жойлаштириш ўлчовлари билан аниқланади.
19. Қайир (тўқай)лардаги ўрмонларда парвариш қилиш учун кесиш дарахтларнинг ҳимоя ва қирғоқни мустаҳкамлаш хусусиятларини ошириш, дарахтлар мажмуини соғломлаштириш ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун амалга оширилади.
Кенглиги 150 метр бўлган дарё бўйидаги қирғоқни ҳимоя қилувчи дарахтзорлар сифатидаги алоҳида ҳимоя участкаларида ва каналлар бўйидаги, кўллар ҳамда кенглиги 250 метр бўлган бошқа сув ҳавзалари атрофидаги тўранғи, жийда, тол ва юлғиндан иборат табиий дарахтзорларда дарахтларнинг (шикастланган, қуриётган ва зараркунандалар уя қўйган дарахтлар) фақат танлаб санитария мақсадида кесилишига йўл қўйилади.
20. Табиий толзорлар, тўранғизорлар, жийдазорларда парвариш қилиш учун кесиш сийраклаштириш ва ўтиш жойлари очиш мақсадида кесилади. Ёш дарахтзорларда парвариш қилиш учун кесиш бир мартада 40 фоиздан ортиқ бўлмаган дарахт танасини танлаган ҳолда 4 — 5 ёшда, сийраклаштириш захира бўйича 25 фоизини танлаган ҳолда 10 — 12 ёшда, ўтиш жойлари очиш учун кесиш 21 ёшдан катта дарахтзорларда танлаш захира бўйича 10 — 15 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилади.
Табиий толзорлар, тўранғизорлар, жийдазорларда ҳимоя хоссаларини йўқотган, етилган ва узоқ туриб олган дарахтларни янгилаш учун кесиш ўрмоннинг янги авлодини барпо этиш мақсадида ўтказилади. Етилган узоқ туриб қолган дарахтлар қолган тўнкаларни жонлаштириш ва бачки кўчатларни тиклаш учун ҳамда кесишдан кейин участканинг камида 50 фоиз майдони ўрмон билан қопланадиган қилиб 30-50 м кенгликда ялпи тор полоса қилиб кесилади. Ўрмон участкасининг иккинчи ярми биринчи ярмида ишончли ёш дарахт олингандан ва улар сийраклаштирилгандан кейин кесилади.
Агар етилаётган, етилган ва узоқ туриб қолган дарахтлардан иборат табиий қайирлардаги ўрмонларда юқори қисми қуриган, қуриган дарахтлар 50 фоиздан ортиқ бўлса, ялпи санитария кесиши ўтказилади. Кесиш йўналиши технология йўлакларини ҳар 50 метрдан кейин дарё оқимига тик жойлаштирган ҳолда дарё оқимига қарши белгиланади.
21. Ёнғоқзорларни парвариш қилиш учун кесиш зичлиги (тўлиқлиги) 0,6 ва ундан юқори бўлганда ўтказилади, бунда дарахтлар асосан икки турга — мевали ва кейин кесиб ташланадиган номақбул дарахтларга ажратилади. Парвариш қилиш учун кесишнинг қуйидаги турлари амалга оширилади:
а) дарахтларни сийраклаштириш уларнинг 6 -7 ёшида бир марта ўтказилади. Бунда ўсишдан қолган, музлаган ва шикастланган дарахтлар олиб ташланади;
б) тозалаш мева тугиш палласига кирган дарахтларнинг 10 — 15 ёшида ўтказилади. Тозалашнинг асосий вазифаси хўжалик жиҳатидан қимматли мева берадиган дарахтларни танлаш, уларни майдон бўйлаб бир текис жойлаштиришдан иборатдир, шох-шаббалар зичлиги бунда 0,4 дан кам бўлмаслиги керак. IV-V бонитетли ёнғоқзорларда дарахтлар парвариш қилиш учун кесилмайди;
в) яганалаш мева берувчи дарахтларни якунловчи шакллантиришда белгиланади. Парвариш қилиш учун кесишда дарахтлар икки турга ажратилади. Булар: асосий дарахтлар, улар дарахтзорни шакллантириш тугаллангандан кейин мевали дарахтларни ташкил этиши керак ва номақбул дарахтларга айланувчи ёрдамчи дарахтлар, улар кейинчалик парвариш қилиш учун кесишда изчил равишда олиб ташланади.
Сўнгги кесишлар 1-гуруҳ баландликдаги ёнғоқзорларда 40 ёшгача, 2-гуруҳга кирувчи ёнғоқзорларда 50 ёшгача, 3-гуруҳга кирувчи ёнғоқзорларда 60 ёшгача, 4-гуруҳга кирувчи ёнғоқзорларда 70 ёшгача тугалланиши керак. Охирги кесишдан кейин дарахтларнинг зичлиги 0,4 дан паст бўлмаслиги керак. Ўсиш шароитларига қараб асосий дарахтлар 1 гектарда 30 тадан 70 тагача бўлиши керак. Бунда уларни бир текис жойлаштириш назарда тутилиши зарур.
22. Кўланкаси остида ёнғоқ ниҳоли ёки дарахти бўлган заранг, олма, олча ва бошқа дарахтлар кўп бўлган табиий дарахтзорларда қайта барпо этиш (таркиби бўйича) ҳар 5 йилда кесган ҳолда амалга оширилади. Биринчи навбатда заранг, олма, олча ҳамда бошқа ёш ниҳолларга соя солувчи дарахтлар кесилади. Табиий равишда ўсган турли ёшдаги ёнғоқ дарахтлари, шунингдек узоқ туриб қолган дарахтлар остида ёнғоқ дарахти экилган участкаларда парвариш қилиш учун комплекс кесиш ўтказилади. V класс ёшдаги ва ундан катта классдаги дарахтлар янгилаш учун кесилади. Бундай кесишнинг вазифасига ёнғоқнинг уруғдан кўкаришини ривожлантириш, улар билан дарахтзорнинг кекса авлодини аста-секин алмаштириш учун шарт-шароитлар яратиш киради. Ёруғлик тушадиган оралиқлар очилади, мева бермайдиган дарахтлар олиб ташланади. Дарахтларнинг (олма, олча ва бошқаларнинг) иккинчи поғонасини парвариш қилиш қалин ўсган гуруҳларни кесишдан, мевали дарахтларни қисилишдан халос қилиш ва уларни ёшартиришдан иборатдир. Санитария ҳолатига кўра, шамол, қор синдирган ҳамда синиб тушган дарахтларни олиб ташлаш парвариш қилиш учун кесиш комплексига киради.
Парвариш қилиш учун кесиш жадаллиги дарахтнинг зичлигига ва ёш гуруҳига, шунингдек тоғ ёнбағирларининг тиклигига боғлиқ равишда аниқланади. Қиялиги 25 градусдан ортиқ бўлган ёнбағирда эрозия билан ювиб кетиш хавфи ошади.
23. Табиий пистазорларда зичлик паст бўлади (0,3 — 0,4), шу сабабли улар парвариш қилиш учун кесилмайди. Қуриган, юқори қисми қуриб қолган, касал ва касалликка чалинган писта дарахтлари танлаб санитария мақсадларида кесиб ташланади.
Сунъий равишда барпо этилган қалин пистазорларда парвариш қилиш учун кесиш биринчи класс ёш дарахтларда уларнинг зичлиги 0,7 га ва ундан юқорига етганда ёки уларнинг яхшироқ мева бериши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 1 гектарда 500 — 600 тупдан ортиқ дарахтлар бўлган тақдирда белгиланади.
Парвариш қилиш учун кесишдан кейин пистазорларда 1 гектарда камида 150—200 дарахт қолиши керак. Имкони борича плантацияларда эркак ва аёл дарахтлар сони 1 : 5 ёки 1 : 7 нисбатга мувофиқ бўлиши керак.
Тўнкадан кўкарган новдаларни йўқотиш мақсадида амалдаги тавсияларга мувофиқ кимёвий усул қўлланилади.
24. Меваси ширин ва аччиқ бўлган қалинлашган бодомзорларда парвариш қилиш учун кесиш II-III класс ёшда (10 — 15 ёш) уларнинг зичлиги 0,7-0,8 га ёки ундан юқорига етганда ёки 1 гектардаги дарахтлар тупи 600 — 700 дан ортиқ бўлганда белгиланади.
Қаторлар оралиғи 3-4 метр бўлган бодомзорларда алоҳида қаторларни кесилмайдиган қаторлар билан навбатлаштирган ҳолда кесиш зарур.
15 ёшда озиқлантириш майдони 22 — 28 квадрат метрни ёки дарахтлар сони 1 гектарда қарийб 400 тани ташкил этиши керак.
Оддий бодом дарахтларини кесиш мевалар етилганда ва таъмига қараб уларнинг ширин ёки аччиқлигини аниқлаш мумкин бўлган ёз пайтида (июнь — август ойларида) белгиланади.
25. Турли ёшдаги олма ва олча дарахтларига нисбатан парвариш қилиш учун кесиш шох-шаббанинг зичлиги 0,7 дан паст бўлмаганда белгиланади. Ёввойи ҳолда ўсувчи олма ва олча дарахтларининг бундай участкаларида қалинлик 0,5 гача етказилган ҳолда ўтиш жойи барпо қилиш учун кесилади. Мева бераётган дарахтлардан энг аввало шох-шаббасини тиклашга қодир бўлмаган қуриётган, касал ва касалликка дучор бўлаётган дарахтлар кесилади.
Қиялиги 20 градусдан ортиқ бўлган участкаларда мўлжалланган дарахтлар кесилгандан кейин I ва II поғонадаги дарахтларнинг зичлиги 0,5 дан паст бўлмаслиги керак.
26. Ушбу ўрмонларда, шу жумладан тик тоғ ёнбағирларидаги участкалардаги ўрмонларда парвариш қилиш учун кесиш табиий жараёнлар давомида ўрмонларнинг қиймати ёмонлашган тақдирдагина амалга оширилади. Зарафшон арчаси, нимюмалоқ ва Туркистон арчасидан иборат эрозияга қарши ўрмонлар жуда сийраклиги туфайли уларни парвариш қилиш учун кесиш белгиланмайди. Фақат танлаб санитария кесишлари ўтказилади.
27. Танлаб санитария кесишлар дарахтзорларни қониқарли санитария ҳолатида сақлаш учун амалга оширилади. Мустақил тадбир сифатида улар парвариш қилиш учун кесишнинг асосий турлари ўтказилиш билан бир вақтда амалга оширилиши мумкин бўлмаган пайтларда ўтказилади.
Санитария кесишларида қуриган, қуриётган, шамолга эгилувчи, қордан синувчи, механик ёки биологик шикастланган, замбуруғлар туфайли юзага келадиган касалликларига чалинган дарахтлар олиб ташланади. Қониқарсиз санитария ҳолатига эга бўлган ва шикастланган дарахтларнинг барчаси, агар уларни олиб ташлаш зичликни 0,5 дан камайтирмаса, кесиб ташланади.
28. Ўсиб чиқиш жойи шароитларига ва кесилган қолдиқларни сотиш имкониятларига қараб кесилган жойларни тозалаш қуйидагича ўтказилади:
д) ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлаган ҳолда узун йўл, сайҳон ва ялангликларга ташиш ва тўплаб ёқиш.
29. Ўрмонни парвариш қилиш учун кесишга қарамоғида давлат ўрмон фонди бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан рухсат берилади.
Ўрмонларнинг хусусиятларига ва уларнинг мақсадли вазифасига, ёғоч-тахта ва биологик массанинг муайян турини тайёрлашнинг хўжалик жиҳатидан мақсадга мувофиқлигига боғлиқ равишда тузиладиган санаш ведомости ҳамда ўрмон хўжалиги юритувчи корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган парвариш қилиш учун кесиш технологияси юзасидан қабул қилинган қоидалар баён қилинадиган иш ҳужжатлари дарахтларни кесишга рухсат бериш учун асосий ҳужжат ҳисобланади.
Ўрмон хўжалиги корхоналари парвариш қилиш учун кесиш ўтказилишига рухсат берилгандан кейин участка ёки ўрмон участкаси раҳбарларига кесиш жойи, кесиладиган майдон ва ёғоч массаси миқдори, ёғочни ташиб чиқариш ва жойлаштириш, кесиш жойларини текшириш, кесилган қолдиқлардан тозалаш тартиби кўрсатилган белгиланган намунадаги ўрмон чиптасини ёзиб беради.
Участка ёки ўрмон участкаси раҳбарлари ўрмонни парвариш қилиш учун кесишда ўрмонларда ёнғин хавфсизлигининг, хавфсизлик техникасининг, санитария нормаларининг барча талабларига риоя қилишлари шарт ҳамда дарахтларни кесиш қоидалари аниқ бузилганлиги ва барча талабларга риоя этилмаганлиги учун кесишни бевосита амалга оширувчи шахсларни ишдан четлатиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Кесиш тартиби бузилишига ва ўрмон чиптасида қайд этилган бошқа талаблар барбод этилишига йўл қўйган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Тақиқланган ўрмонларда, дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари қирғоқларидаги ўрмонларда парвариш қилиш учун кесиш дарахтлар ва буталар навларини танлаган ҳолда соғлом ва мустаҳкам дарахтлар етиштиришга қаратилгандир. Ҳар бир кесишда дарахтлар зичлиги 0,7-0,8 тўлиқликдан паст бўлмаслиги керак. Ушбу жойларда парвариш қилиш учун кесиш юза оқимни тупроққа ўтказиш ва тупроқ эрозиясининг олдини олиш учун юқори қисми зич дарахтзор барпо этишга қаратилган.
Темир йўллар ва автомобиль йўллари бўйлаб экилган ҳимоя дарахтларини парвариш қилиш учун кесиш дарахтларнинг қорни сингдириш, шамолнинг тезлигини пасайтириш ва тупроқни мустаҳкамлаш хоссаларини оширишга қаратилгандир. Кесиш жадаллиги чекланган ва тўлиқлиги 0,7 дан кам бўлмаслиги керак.
Шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва саноат марказлари атрофидаги яшил зоналарда юқори рекреацияли зўриқишга дучор бўлган ҳамда муҳим ҳимоя аҳамиятига эга бўлган шаҳар ўрмонзорларида, ўрмон-боғларда парвариш қилиш учун кесиш муайян мақсадли йўналишга — ўрмонлар ва дарахтлар сифат таркибини яхшилаш мақсадига эга бўлган турли хил ландшафтли дарахтзорлар барпо этиш учун якка тартибдаги лойиҳалар бўйича олиб борилади.
Сув таъминоти манбаларининг санитария муҳофазаси, курортларнинг санитария муҳофазаси зоналаридаги, 0,5 — 1 км радиусдаги ўрмон участкаларидаги ўрмонларда парвариш қилиш учун кесиш зичлиги 0,5 — 0,7 бўлган кўп йиллик ва мустаҳкам, юқори маҳсулли дарахтлар етиштиришга қаратилган. Парвариш қилиш учун кесиш жадаллиги ҳудуд жойлашган жой ҳисобга олинган ҳолда дарахтларнинг зичлигига боғлиқ равишда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Ўрмонларда, давлат қўриқхоналарида, ўрмон қўриқхона участкаларида, илмий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонларда ва табиий ёдгорликларда парвариш қилиш учун кесиш амалга оширилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Давлат миллий табиий боғлари ўрмонларида парвариш қилиш учун кесиш якка тартибдаги лойиҳалар бўйича бажарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Давлат ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш ва мол боқиш жисмоний ва юридик шахслар томонидан ушбу мақсадлар учун махсус мўлжалланган майдонларда ушбу Қоидалар билан белгиланадиган тартибда ва белгиланган таксалар бўйича амалга оширилади.
2. Ушбу Қоидалар барча ўрмонларда қўлланади, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бириктирилган (идораларга қарашли) ўрмонлар бундан мустасно.
3. Ушбу Қоидалар ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун мажбурий ҳисобланади. Ушбу Қоидалар ўрмонларда пичан ўрувчи ва мол боқувчи ўрмонлардан фойдаланувчиларнинг барча тоифаларига татбиқ этилади.
4. Ўрмонларда ва дарахтзорлар билан қопланмаган давлат ўрмон фонди ерларида пичан ўриш учун яроқли бўлган майдонлар, энг аввало давлат ўрмон фонди ерлари таркибига кирувчи қишлоқ хўжалиги ерлари аниқланади.
Кўрсатиб ўтилган майдонларни аниқлаш ўрмон тузиш ва ер тузишга оид режа-картография материаллари, шунингдек бошқа режа-картография материаллари асосида амалга оширилади.
5. Пичан ўриш учун шунингдек, ўрмоннинг дарахтлари кесиб олинган дарахт экилмаган участкаларидан, ялангликлардан ҳамда ўрмонларнинг табиий равишда тикланиши кутилмаётган, дарахтзорлар билан қопланмаган бошқа майдонлардан, уларга ўрмон дарахтлари ўтқазилгунгача фойдаланиш мумкин.
Зарур ҳолларда пичан ўриш учун кам қимматли дарахтзорларнинг ушбу мақсад учун яроқли, реконструкция қилишга мўлжалланмаган участкаларидан фойдаланиш мумкин.
Кўрсатиб ўтилган майдонлар ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан туманлар ҳокимликлари вакиллари иштирокида, дарахтзорлар барпо этиш режа–картография материаллари, шунингдек хатлов, аэротаксация ва ўрмонларни бошқа текшириш материаллари асосида белгиланади ва ҳар йили аниқлаштириб борилади.
6. Мол боқишга барча ўрмонларда ва дарахтзорлар билан қопланмаган давлат ўрмон фонди ерларида рухсат этилади. Алоҳида қимматга эга бўлган ўрмон массивлари, ёнғоқ етиштириладиган зона ўрмонлари, курортларнинг санитария муҳофазаси округлари, эрозияга қарши ўрмонлар бундан мустасно.
а) ўрмон дарахтларининг бўйи уларнинг юқори қисмини моллар шикастлай олмайдиган баландликка етмаган майдонларда, уруғлик дарахтли, тол, терак ва ёнғоқмевали дарахтзорларда, шунингдек табиий равишда ўрмонлар тикланишига кўмаклашиш тадбирлари амалга оширилаётган участкаларда;
б) ёш дарахтларнинг юқори қисмини мол шикастлай олмайдиган баландликка етгунигача жадал ўсаётган табиий ёш дарахтзорларда;
в) дарахтлари кесилган ҳамда игна баргли ва қаттиқ баргли дарахтзорлар табиий равишда тикланиши мўлжалланган, дарахтзорлар билан қопланмаган бошқа майдонларда;
8. Ўрмонларнинг алоҳида муҳофаза қилинадиган участкаларида чўпонсиз мол боқиш ҳар бир муайян ҳолатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорига кўра тақиқланиши ёки чекланиши мумкин.
Молларни чўпонсиз боқишга атрофи ўралган участкаларда ёки мол боғлаб қўйилган ҳолатда рухсат этилади.
10. Эчкиларни ўрмонларда боқиш тақиқланади. Ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар мол эгалари томонидан атрофи олдиндан ўраб қўйилган алоҳида ажратилган участкаларда эчкилар боқишга истисно тариқасида рухсат беришлари мумкин.
11. Мол эгалари зарур ҳолларда ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кўрсатмасига биноан ўрмон ўсимликларини, кўчатзорларини ва ўрмоннинг бошқа қимматли участкаларини муҳофаза қилиш мақсадида моллар ҳайдаб ўтиладиган майдонлар ва яйловлар атрофини ўрашга мажбурдирлар.
Майдонлар атрофини ўраш учун ёғоч яйловлардан фойдаланувчиларга ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан белгиланган такса бўйича сотилади.
12. Молларни ўтлатиш муддатлари ва нормалари тегишли ўрмон хўжалиги давлат органларининг тақдимномаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
13. Ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар белгиланган тартибда ўрмонлардаги ва давлат ўрмон фонди ерларидаги пичан ўришга ва мол боқишга яроқли майдонлардан:
ўрмон муҳофазаси ходимларига ва ер участкаси олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа тоифадаги ходимларга пичан ўриш учун хизмат билан боғлиқ ер участкалари, шунингдек моли бор мазкур ходимларга мол боқиш учун участкалар;
ўрмон хўжалигининг моли бор бўлган, лекин хизмат билан боғлиқ ер участкаси олиш ҳуқуқидан фойдаланмаётган ходимларига пичан ўриш ва мол боқиш учун участкалар;
ўрмон хўжалиги корхоналарининг жамоа чорвачилигини ем-хашак билан таъминлаш учун, шунингдек пичан харид қилиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш учун участкалар ажратадилар.
14. Пичан ўриш ва мол боқиш учун яроқли бўлган қолган майдонлар тўғрисидаги маълумотлар ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан бу майдонларни фойдаланувчилар ўртасида тақсимлаш учун (вақтинчалик узоқ муддат фойдаланиш учун ажратилган участкаларни чегирган ҳолда) пичан ўриш ёки мол боқиш бошланишидан кечи билан икки ой олдин туманлар ҳокимликларига тақдим этилади.
Ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари кўрсатилган маълумотларнинг ўз вақтида топширилиши, тўлиқлиги ва аниқлиги учун шахсан жавоб берадилар.
15. Туманлар ҳокимликлари пичан ўриш ёки мол боқиш бошланишидан кечи билан бир ой олдин фуқароларга, ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга пичан ўриладиган участкалар ва яйловларнинг тақсимланиши ҳақида хабар қиладилар.
Ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар туманлар ҳокимликлари қарорлари асосида ўрмон чипталари берилишини таъминлайдилар ва участкаларни пичан ўриш ва мол боқиш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлов асосида натура ҳолида берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Пичан ўриш ва мол боқиш учун участкалардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи белгиланган намунадаги ўрмон чипталари ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан барча фойдаланувчиларга, шу жумладан пичан ўриш учун хизмат билан боғлиқ ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзасидан ҳам берилади. Ўрмон чиптасида фойдаланиш муддати, майдони ва жойи (ўрмон участкаси, дала ҳовли, мавзе, табиий чегара), шунингдек фойдаланувчининг мажбуриятлари кўрсатилади.
17. Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар ўртасидаги пичан ўриш ва мол боқиш учун участкалардан фойдаланишга доир низолар ариза берилган кундан бошлаб 10 кун муддатда туманлар ҳокимликлари томонидан ёки суд тартибида ҳал қилинади.
Туманлар ҳокимликларининг пичан ўриш ва мол боқиш учун участкаларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича қарорлари юзасидан суд тартибида шикоят берилиши мумкин.
18. Ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар томонидан уларга берилган участкалардан оқилона фойдаланилиши ҳамда белгиланган қоидаларга риоя қилиниши устидан мунтазам назоратни амалга оширишга мажбурдирлар.
19. Берилган участкаларда пичан ўриш ва мол боқиш ўрмон чипталарида кўрсатилган муддатларда амалга оширилиши керак. Ўрмон чипталарида кўрсатилган муддатларда фойдаланилмаган участкалар ушбу Қоидаларда назарда тутилган тартибда бошқа фойдаланувчиларга берилади.
20. Пичан ўриш ва мол боқиш учун участкалар (ушбу Қоидаларнинг 13-бандида кўрсатилганлардан ташқари) корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга вақтинчалик қисқа муддат фойдаланишга 3 йилгача муддатга, вақтинчалик узоқ муддат фойдаланиш имконияти мавжуд бўлганда эса 3 йилдан 10 йилгача муддатга берилади.
Кўрсатиб ўтилган участкалар вақтинчалик узоқ муддат фойдаланишга берилганда фойдаланувчилар зиммасига пичанзорлар ва яйловлар сифатини яхшилашга доир тадбирларни амалга ошириш мажбурияти юкланиши мумкин.
21. Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар томонидан ушбу Қоидалар бир неча марта бузилган тақдирда уларга пичан ўриш ва мол боқиш учун берилган участкалардан фойдаланиш ҳуқуқи туман ҳокимлиги қарорига биноан тўхтатилиши мумкин.
22. Ўзбошимчалик билан пичан ўрганлик ёки мол боққанлик, пичанзорлар ва яйловларни пайхон қилганлик, дарахтлар, буталар ва ўсимликларни нобуд қилганлик ёки уларга зарар етказганлик учун, шунингдек ўрмон қоидаларини бошқача бузишлар учун корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.