Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини (Остона, 2017 йил 9 июнь) ратификация қилиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 15 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенцияси (Остона, 2017 йил 9 июнь) қуйидаги билдириш ва шарт билан ратификация қилинсин:
1) Конвенциянинг 6-моддаси 2-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси Конвенцияни бажариш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланган»;
2) Конвенция қоидаларининг Ўзбекистон Республикасида жиноий жазо сифатида юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилишни қўллаш мумкинлигига тааллуқли қисми миллий қонунчиликка мос келмаганлиги учун қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 3 апрель,
ЎРҚ-469-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 03/18/469/1006-сон)