Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуктаси ҳудуди тўғрисидаги Шартномани (Самарқанд, 2017 йил 10 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 5 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган
Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги Шартнома (Самарқанд, 2017 йил 10 ноябрь) ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 2 апрель,
ЎРҚ-465-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 03/18/465/0984-сон)