Т/р | Тадбир номи | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар |
I. Қурилиш соҳасини такомиллаштириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий масалалар | ||||
1. | Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2018 йил | Қурилиш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. | Қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун шахсларнинг, жумладан мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини кучайтириш. | Қонун | 2018 йил | Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Бош прокуратура, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
3. | тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини бериш бўйича электрон савдоларни ташкил этиш юзасидан махсус портални ишлаб чиқиш, унинг ишлаши ва доимий янгиланиб боришини таъминлашни; ваколатли давлат органларида жисмоний ва юридик шахсларга ҳокимларнинг жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорларини улар қабул қилингандан кейин бир кун мобайнида махсус порталда мажбурий эълон қилишни; қурилиш соҳасидаги унинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган барча рухсат берувчи тартиб-таомилларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2018 йил | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари |
4. | Манфаатдор шахсларга Интернет тармоғи орқали ер ости муҳандислик-коммуникация тармоқлари тўғрисидаги ахборот | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2018 йил | Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
II. Қурилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштириш | ||||
5. | Қурилиш хавфсизлигига талабларни шакллантириш, шаҳарсозлик шартлари ва чекловларини эълон қилиш, шунингдек, қурилиш соҳаси иштирокчиларига малака талабларининг янги тартибини жорий этиш, жумладан қуйидагиларни назарда тутиш: муҳандислик-коммуникация тармоқларининг (газ, электр, иссиқлик, сув таъминоти ва канализация, телекоммуникация ва бошқалар) жорий ҳолати, техник тавсифлари, режалаштирилаётган тадбирлар тўғрисидаги ахборотлардан эркин фойдаланишни таъминлашни; туман (шаҳар)ларни режалаштиришнинг умумий макон схемалари/режаларини ишлаб чиқиш бўйича хизматларни марказлаштирилган тарзда сотиб олишни жорий этиш, шунингдек, Интернет тармоғида эълон қилиш орқали улардан эркин фойдаланишни таъминлашни; халқаро миқёсда тан олинган қурилиш хавфсизлиги норма Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигини шаҳарсозлик ҳужжатларининг ягона буюртмачиси ва эгаси этиб белгилашни. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2018 йил 1 августгача | Қурилиш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, манфаатдор идоралар |
6. | Аккредитация механизмини жорий этиш орқали, жумладан аккредитация органининг мустақиллигини таъминлаш, субъектларнинг малака талабларига мувофиқлигини баҳолаш тартибини белгилашни назарда тутган ҳолда, қурилиш соҳасида техник назоратга | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2018 йил | Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Қурилиш вазирлиги, манфаатдор идоралар |
7. | Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва қурилиш объектларини инспекция қилиш тартибини жорий этиш, жумладан қуйидагиларни назарда тутиш: аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектларининг қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ҳуқуқини; аккредитациядан ўтган жисмоний шахслар — экспертларнинг қурилиш объектларини инспекция қилиш ҳуқуқини; аккредитациядан ўтган субъектларнинг фаолияти устидан шикоят қилиш тартибини, шунингдек, уларнинг моддий (молиявий) жавобгарлигини. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2018 йил | Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Қурилиш вазирлиги, манфаатдор идоралар |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 02.04.2018 йилдаги ПФ-5392-сон
Кучга кириш санаси
02.04.2018
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 23.05.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Архитектура ва қурилиш соҳасини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш ҳудудларнинг замонавий қиёфасини шакллантириш, ҳаёт ва тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган шаҳарсозлик фаолиятини сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Шу билан бирга, таҳлиллар қурилиш соҳасида давлат бошқарувини ташкил этишда замонавий шаҳарсозлик услублари, нормалари ва қоидаларини кенг жорий қилишга, рақобатни ривожлантиришга, янги субъектларнинг инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар билан бозорга кириб келишига тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммоларни очиб берди. Хусусан:
биринчидан, шаҳарсозлик фаолияти, лойиҳа ва пудрат хизматлари бозори, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг ҳолати ҳамда ривожланиш тенденциялари комплекс таҳлил қилинмаган, оқибатда ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантиришнинг ўрта муддатли ва истиқболли йўналишлари белгиланмаган;
иккинчидан, архитектура ва қурилиш органларининг ташкилий-штат тузилмаси қурилиш ва реконструкция жараёнларини тўлиқ кузатиб боришни таъминлаш, шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари сифатини самарали назорат қилиш учун мавжуд ресурсларни сафарбар этишга имкон бермаяпти;
учинчидан, архитектура ва қурилиш органлари функцияларининг тарқоқлиги ҳамда улар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш даражасининг пастлиги шаҳарсозлик соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг максимал шаффофлиги ва самарадорлигини таъминламаяпти;
тўртинчидан, кўпчилик аҳоли пунктларининг бош режалари мавжуд эмаслиги ҳудудларни комплекс қуришга, ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектларини жойлаштиришга, тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда, шунингдек, қурилиш жараёнида пухта ўйланмаган қарорларни қабул қилишга сабаб бўлмоқда;
бешинчидан, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар анча эскирган ҳамда уларда архитектура-қурилиш ишларини олиб боришнинг инновацион услубларини, энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни кенг қўллаш эътиборга олинмаган, бу эса лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва объектларни қуриш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда;
олтинчидан, қурилиш ишларини ташкил этиш, инновацион ғоялар ва ишланмаларни жорий қилишда айрим ҳолларда тор идоравий манфаатнинг устунлик қилиши бюджет маблағларидан оқилона фойдаланмасликнинг сабабларидан бири ҳисобланади;
еттинчидан, қурилиш соҳаси ва қурилиш материаллари саноатида истиқболли инвестицион лойиҳаларни, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни илгари суриш ва амалга оширишда, шунингдек, инновацион маҳсулотларни жорий этиш учун инфратузилмани такомиллаштиришда давлат-хусусий шерикликдан фойдаланишга етарлича эътибор берилмаяпти;
саккизинчидан, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг амалдаги тизими архитектура-қурилиш соҳасини жадал ривожлантириш вазифаларини самарали рўёбга чиқаришга имкон бермаяпти, кадрларни моддий рағбатлантириш даражасининг пастлиги эса малакали мутахассисларнинг тизимдан кетиб қолишига олиб келмоқда.
Архитектура-қурилиш соҳасини бошқаришнинг шаҳарсозлик фаолиятига инновацион ғоялар, ишланмалар ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш имконини берувчи замонавий тизимни яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси базасида Вазирлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси Вазирлик ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаш республика маркази Қурилишда стандартлаштириш республика маркази этиб қайта ташкил қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қурилиш соҳасида тегишли фаолият турларини лицензиялаш функциясини Вазирликка ўтказган ҳолда Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Шаҳарсозлик фаолиятини ахборот билан таъминлаш маркази;
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази тугатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2018 й., 06/18/5445/1245-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
шаҳарсозлик ва қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсатни олиб бориш, меҳнат унумдорлигини ошириш, қурилиш-монтаж ишлари қийматини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган энергия самарадор ва энергия тежайдиган инновацион лойиҳа ва қарорларни қурилиш фаолиятига жорий этиш;
республика ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг бош схемасини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини режалаштириш схемаларини, аҳоли пунктларининг бош режаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил қилиш, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг юритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш, архитектура-қурилиш фаолиятини ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини ишлаб чиқиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини тайёрлашда иштирок этиш;
лойиҳа иши ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа-қидирув ташкилотларининг иш самарадорлигини ошириш ва ҳудудий тармоқларини кенгайтириш, якка тартибдаги, намунавий, такроран қўлланиладиган ва экспериментал лойиҳаларни ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш;
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ва янгилаш, идоравий қурилиш норма ва қоидаларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш, лойиҳалаш, қурилиш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш ишларини амалга ошириш;
архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув жараёнининг даражаси ва сифатини тубдан яхшилаш, қурилиш соҳасида, жумладан чет элдаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида лойиҳачилар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида архитектура ва қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш, рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, янги турдаги юқори сифатли қурилиш материалларига бўлган ички талабни қондириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш борасида «Ўзқурилишматериаллари» АЖ фаолиятини мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштирилади.
6. Қуйидагилар Вазирлик ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат бўйича инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларга қатъий мувофиқ равишда комплекс қурилиши, аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш, лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш, қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишда юридик ва жисмоний шахслар томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, шаҳарсозлик норма, қоида ва стандартларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
буюртмачи техник назорат ва лойиҳа ташкилотлари муаллифлик назорати олиб бориши устидан мониторинг ўтказиш.
Барча тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасидан молиялаштириладиган объектлар қурилиши доирасида товар (иш, хизмат)ларни харид қилиш бўйича танлов (тендер) савдоларида белгиланган тартибда иштирок этиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини лицензиялашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи соддалаштирилган механизмини тасдиқласин:
лицензия шартномасини имзолаш заруратини бекор қилган ҳолда, аниқ ва тўлиқ лицензия талаблари ва шартларини;
лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини текширишнинг самарали механизмини;
моддий жавобгарлик ҳамда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишни.
Вазирлик 2018 йилнинг охирига қадар 1-иловада назарда тутилган илгари берилган лицензияларнинг ушбу Фармон билан белгиланган лицензиялашнинг янги механизмини ҳисобга олган ҳолда қайта расмийлаштирилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги 2018 йил 1 июлга қадар муддатда аккредитация механизмини жорий этиш орқали, жумладан аккредитация органининг мустақиллигини таъминлаш, субъектларнинг малака талабларига мувофиқлигини баҳолаш тартибини белгилашни назарда тутган ҳолда, қурилиш соҳасида техник назоратга оид давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича таклиф киритсин.
10. Қурилиш фаолиятини такомиллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
11. Вазирлик Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2018 й., 06/18/5445/1245-сон)