Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 31.03.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. 62-банддан «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш республика маркази харажатлари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 73 ва 74-бандлардаги «Миллий хавфсизлик» деган сўзлар «Давлат хавфсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 79-банддаги «Тошкент шаҳридаги Ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини» деган сўзлар «Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 87-банддаги «Давлат патент идораси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5. 108-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси» деган сўзлар «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 112-банддаги «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» деган сўзлар «Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 120-банд «Халқ таълими вазирлиги марказий аппаратини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари,» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази