LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 декабрдаги 244-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1999 йил 20 августдаги Қонуни XX бўлимининг 1-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган кичик корхоналарга солиқ солиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори билан тасдиқланган Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартиби (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 1998 й., 4-сон, 15-модда) II-бўлимининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган кичик корхоналар акциз солиғини Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўлаганлари тақдирда соддалаштирилган солиқ солиш тизимига ўтишлари мумкин.»