Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида Халқаро фуқаро авиациясининг 60 ва 65 ёшга тўлган учувчилар таркибига ёшга оид чегараларни ўзгартириш билан боғлиқ бўлган стандартлари ва тавсия этилган амаллар (Чикаго Конвенциясининг 1-иловасига киритилган 172-тузатиш) талабларини Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 28 декабрдаги 1099, 3692 ва 1669-сон «Фуқаро ва экспериментал авиацияда учувчилар таркиби учун ёшга оид чегараларни киритиш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 1762, 2008 йил 25 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 й., 3-4-сон, 17-модда) 1-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«65 ёшга тўлган учувчилар таркиби Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвозларни бажаришда ўз вазифаларини бажаришга;
экипаж таркиби фақат битта учувчидан иборат бўлган ҳаво кемаларида халқаро тижорат ҳаво тушувларини бажарувчи 60 ёшга тўлган ҳаво кемаларининг командирлари (учувчилари) Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвозларни бажаришда ўз вазифаларини бажаришга қўйилмайдилар.».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан келишилган.