LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ховос туман ҳокимининг 2019 йил 28 январдаги 177-сонли «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 6 декабрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг машина ва асбоб-ускуналарини техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инеспекцияси тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й, 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 й), (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й, 17-сон 229-модда) туманда 2018 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг, асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
1. Туманда мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, ташкилот, машина-трактор парки акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина трактор-парклари, устахоналари ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага*, техник кўрикдан ўтказиш буйича комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Сирдарё вилоят «Давтехназорат» инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича туман давлат-инспектори Т. Мирзакаримовга:
мулкчилик шаклидан қатьи назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик мелиоратив йўл-қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;
мулкчилик шаклидан қатьи назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик мелиоратив йўл-қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;
техник кўрикдан ўтган техникаларини далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.
3. Барча корхона, ташкилот, машина трактор парки акциядорлик жамиятлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига:
ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалига ва мелиоратив, йўл курилиш техникаларини, машина ва асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга тааллуқли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.
4. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарн И. Махмудовга тумандаги корхона, ташкилот, машина трактор парки акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив йўл-қурилиши техникаларини, машина асбоб-ускуналарини хисобга олиш ва уларнинг техник холатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги қонунларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.