Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 12 январдаги 2/2 ва 3-сон «Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1655, 2007 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 31-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.