14.02.2018 йилдаги 312-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаркати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й, 9-сон) 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонлн қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Ннзомига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,. 2003 й, 1-2-сон. 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2018 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси. 1993 й., 9-сон. 320-модда) асосан қарор қиламан:
3. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага* мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини 2018 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинииг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, туман ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режасига асосан амалга оширилиши назарда тутилсин.