Халқ депутатлари Сардоба тумани кенгашининг
Қарори
Сардоба тумани маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий истиқболли кўрсаткичлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-3454-сонли қарорларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24, 25-моддаларига биноан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Сардоба тумани маҳаллий бюджетининг 2018 йилга асосий истиқболли кўрсаткичлари тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари А. Эргашев, туман Давлат солиқ инспекцияси (А. Усмонов), туман молия бўлими (У. Йўлдошев) ҳудудни комплекс ривожлантириш, жумладан саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоғини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш орқали маҳаллий бюджетнинг даромадлар базани ошириш ва субвенция улушини камайтириш юзасидан аниқ, манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
3. Туман ҳокимлиги асосий эътиборни, биринчи даражали харажатлар — иш ҳақи, ижтимоий нафақа ва стипендияларни тўлиқ молиялаштирилишига ва ўз вақтида тўланишига қаратиб, ушбу масалаларга туман Кенгаши депутатлари, кенг жамоатчиликни жалб этишни таъминласинлар.
4. 2018 йил бюджетида ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари етакчи ўринни эгаллаб, ушбу соҳаларга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш чоралари кўрилсин.
5. Туман молия бўлими (У. Йўлдошев), туман бўйича ғазначилик бўлинмаси (А. Тошмуратов) бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни кучайтирсин.
6. Ушбу қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари А. Эргашев зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А. Қўшманов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Ш. ТУРСУНОВ
Пахтаобод ш.,
2017 йил 31 декабрь,
73/34-34-сон