Гулистон шаҳар ҳокимининг
Қарори
Гулистон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий истиқболли кўрсаткичлари тўғрисида
Гулистон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий истиқболли кўрсаткичларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24, 25-моддаларига биноан Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Гулистон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий истиқболли кўрсаткичлари тасдиқлансин.
2. Шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари У. Камолов, шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (Н. Шайдуллаев) ҳамда шаҳар молия бўлими (Б. Хатамов)ларга ҳудудларни комплекс ривожлантириш, жумладан саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоғини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш орқали маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базани ошириш юзасидан аниқ, манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
3. Шаҳар ҳокимлиги асосий эътиборни, биринчи даражали харажатлар иш ҳақи, ижтимоий нафақа ва стипендияларни тўлиқ молиялаштирилишига ва ўз вақтида тўланишига қаратиб, ушбу масалаларга шаҳар Кенгаши депутатлари, жамоатчиликни кенг жалб этишни таъминласинлар.
4. 2018 йил бюджетида ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари етакчи ўринни эгаллаб, ушбу соҳаларга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш чоралари кўрилсин.
5. Шаҳар молия бўлими (Б. Хатамов), шаҳар ғазначилик бўлими (Т. Умматқулов) бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни кучайтирсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси У. Тошбоевга юклатилсин.
7. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаши раиси Ш. ИСМАТУЛЛАЕВ
Гулистон ш.,
2017 йил 31 декабрь,
20/2-сон