Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 24-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларининг инновацион технологияларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришдаги иштирокини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналари раҳбарларига ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий низомга мувофиқ Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
1. Мазкур Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 24-сон қарорига мувофиқ хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
5. Мазкур Намунавий низомнинг 4-бандида кўрсатилган Жамғарма маблағлари хўжалик юритувчи субъект томонидан унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидан бирида очиладиган махсус ҳисоб рақамида жамланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази