LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 186-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 19 июндаги ПҚ-3068-сон ва ««Ҳунарманд» уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3393-сон қарорлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 июлдаги ПФ-3453-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг самарали фаолиятини ташкил этишни таъминлаш, унинг фаолиятига республика тадбиркорларини кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Савдо-саноат палатасининг уч йилда камида бир марта чақириладиган қурултойи Палатанинг юқори бошқарув органи ҳисобланиши;
қурултой делегатлари томонидан сайланадиган Савдо-саноат палатаси Марказий кенгаши қурултойлар ўртасидаги даврда Палатанинг раҳбар органи ҳисобланиши;
ўз фаолиятида Савдо-саноат палатаси Марказий кенгашига бевосита ҳисобот берадиган Савдо-саноат палатасининг Ижро этувчи қўмитаси Палатанинг ижро этувчи органи ҳисобланиши тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Таъсис конференцияси томонидан қабул қилинган Палатанинг бошқарув органлари тузилмаси, ташкилий тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган сони 42 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Савдо-саноат палатаси Ижро этувчи қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Савдо-саноат палатаси Марказий кенгаши томонидан лавозимга тайинланадилар;
Савдо-саноат палатаси Ижро этувчи қўмитасини молиялаштириш манбалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Марказий кенгаши томонидан тасдиқланади.
3. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ижро этувчи қўмитаси, республика тадбиркорлик тузилмалари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларининг:
қайта ташкил этилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари негизида Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг юридик шахс мақомига эга бўлган ҳудудий бошқармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Зарурат бўлганда Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари шаҳарлар ва туманларда қайта ташкил этилаётган туман (шаҳар) товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари негизида ўз филиалларини ташкил этишлари мумкин;
қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари аъзоларини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолари сифатида эътироф этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Палатага кириш бадаллари ва аъзолик бадаллари, уларнинг миқдорлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Уставида белгиланади;
давлат мулки объектларини хусусийлаштиришдан минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилаётган маблағларнинг беш фоизи, улар фақат бозор инфратузилмасини ривожлантиришга ва тадбиркорларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга мақсадли йўналтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олинган даромаддан фақат уставда қайд этилган фаолиятни бажариш учун фойдаланилади ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолари ўртасида тақсимланмайди.
иқтисодиётни, тадбиркорликни ва ташқи савдони ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида ўз раиси иштироки билан қатнашиш;
қонунлар ҳамда Палата ва унинг аъзолари фаолияти масалаларига тааллуқли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилишда қатнашиш;
назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилаётган ҳар қандай текширишларда қатнашиш ва ўз аъзоларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси лавозимига кўра Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши, Бож-тариф кенгаши, Жамиятнинг барча соҳаларини эркинлаштириш ва ислоҳ қилишга оид қонунчилик базасини такомиллаштириш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш комиссияси, Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши таркибига;
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси материаллари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек республикада кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистика маълумотлари мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда чет элларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ваколатхоналарини очиш тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. Уларга республика тадбиркорларига хорижий шериклар ва инвесторлар билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтиришда, Ўзбекистон тадбиркорларининг экспорт маҳсулотлари ташқи бозорларга кириб боришида ҳамда республикага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишда кўмаклашиш вазифалари юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг буюртманомаларига кўра халқаро бизнес-форумлар, савдо-саноат кўргазмалари ва маҳсулотлар ярмаркаларини ўтказишда хорижий тадбиркорлар вакилларига кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Ижро этувчи қўмитаси билан биргаликда Палата доимий жойлашадиган жой масаласини ҳал этишни тезлаштирсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаларини жойлаштиришда кўмаклашсинлар ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратувчи зарур чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар.
10. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги илгари Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасида ўрнатилган барча алоқа турларини Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида сақлаб қолсин.
11. Ўзбекистон Телерадио компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш бўйича унинг фаолиятини телевидение ва матбуотда кенг ёритсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.