17.11.2017 йилдаги ПҚ-3391-сон
Ҳужжат 25.05.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.

Арипов А.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси

Султонов Х.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

Нарбаева Т.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Сайфуллаев Б.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири

Саидова Г.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири

Хаджаев Б.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири

Давлетов Р.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири

Мажидов И.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Иноятов У.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири

Комилов А.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири

Абдуҳалимов Б.

Ўзбекистон Фанлар Академияси вице-президенти

Болтабаев М.

Ўзбекистон Фан ва технологиялар агентлиги бош директори

Усманов Р.

Тошкент шаҳар ҳокими

Рўзиев 3.

Қашқадарё вилояти ҳокими

Хаджаев А.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.в.б.

Кўчимов А.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Тангриев Л.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори

Абдуллаев Р.

Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси

Ахмедов М.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

Қодиров А.

Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Закиров Б.

«Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси

ИсмоиловА.

Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли бадиий раҳбари

Иброҳимов О.

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти етакчи илмий ходими

Бегматов С.

Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори

Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Ижро

муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Уставини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш.

2017 йил

ноябрь

Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги

2.

Ўзбек миллий мақом санъати марказининг штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш, бунда концерт ва илмий-тадқиқот муассасалар ташкилотлари ходимлари меқнатига ҳақ тўлаш тартибини қўллашни назарда тутган ҳолда жорий этиш.

2017 йил
декабрь

Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ўзбек миллий мақом санъати маркази

3.

Ўзбек миллий мақом санъати маркази ходимларининг фаолият йўналишлари ва функцияларини белгилаш бўйича лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш.

2017 йил
ноябрь

Ўзбек миллий мақом санъати маркази

4.

Ўзбек миллий мақом санъати марказида фаолият олиб борадиган устозлар ва илмий ходимлар таркибини шакллантириш;

мақом санъатининг кенг миқёсдаги тарғиботини амалга ошириш мақсадида шарқ халқлари мусиқа санъати намуналари ва етук намояндаларининг концертлари ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этиш.

2017 йил
октябрь

мунтазам

Маданият вазирлиги,
Ўзбек миллий мақом санъати маркази

5.

Вилоятларда Ўзбек миллий мақом санъати марказининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш бўйича Республика комиссиясига таклиф тайёрлаш.

2019 йил

ноябрь

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

6.

Ўзбек миллий мақом санъати маркази жойлашган бинонинг марказга ажратилгаи қисмини таъмирлаш ва зарур мебель, инвентарлар ҳамда ускуналар билан жиҳозлаш.

2017 йил
ноябрь

Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Ўзбек миллий мақом санъати маркази

7.

Миллий мусиқа чолғуларида парда тизимини мувофиқлаштириш ва садоларини асл ҳолига келтириш, марказда чолғуларнинг акустик хусусиятларини ўрганиш ва ривожлаятириш мақсадида хорижий давлатлардан махсус анжомларни келтириш.

2017 йил
декабрь

Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Ўзбек миллий мақом санъати маркази

8.

Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси таркибида фаолият юритаётган Ю. Ражабий номидаги «Мақом» ансамблини Ўзбек миллий мақом санъати маркази таркибига ўтказиш.

2017 йил
ноябрь

Маданият вазирлиги,
Адлия вазирлиги

9.

Юнус Ражабий номидаги Ёш мақом ижрочиларининг Республика кўрик-танловини тиклаш ҳамда уни ўтказиш.

2018 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта

Маданият вазирлиги,
Ўзбек миллий мақом санъати маркази

10.

Ўзбек миллий мақом санъати марказининг «Интернет»даги веб-сайтини яратиш, уни ўзбек мақоми тарихи, йўналишлари, мақом асосларига оид маълумотлар билан тўлдириб янгилаб бориш.

2017 йил ноябрдан
бошлаб
мунтазам

Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази

11.

Республика ҳудудларида таниқли мақом ижрочиларининг концертларини ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.

«Арт-туризм» дастури доирасида хорижий меҳмонлар учун нуфузли концерт-лекцияларни ташкил этиш.

2017 йил ноябрдан
бошлаб
мунтазам

Маданият вазирлиги, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ўзбек миллий мақом санъати маркази

12.

Ёш мақом ижрочиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар билан таъминлаш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 йил
декабрь

Маданият вазирлиги,
Ўзбек миллий мақом санъати маркази

13.

Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистони давлат санъат ва маданият институти, маданият ва санъат коллежлари, ихтисослаштирлган мусиқа академик лицейлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий мақомлар (Бухоро шашмақоми, Хоразм олти ярим мақоми ва Дутор мақомлари, Фарғона — Тошкент мақом йўллари, Ўзбек «Шашмақоми» ҳамда янги йўналишлар) тизимли равишда ўқув дастурларига киритиш.

2018-2019
ўқув йилидан бошлаб

Маданият вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,
Ўзбек миллий мақом санъати маркази

14.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида мақом ижрочиларининг кўрик-танловларини ўтказиш, миллий мақом санъатини ноёб мерос сифатида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш.

2017 йил ноябрдан
бошлаб мунтазам

Маданият вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Ўзбек миллий мақом санъати маркази

15.

Бастакорлар ўртасида «Мақом йўлларида яратилган энг яхши асар» номинацияси бўйича танловлар ўтказиб бориш.

2018 йилдан бошлаб
мунтазам

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази

16.

Композиторлар ўртасида миллий мақомлар асосида яратилган замонавий йўналишда энг яхши саҳна асарлар (симфония, концерт, камер-чолғу, йирик йўналишдаги саҳна асарлари ва бошқа) танловларни ташкил этиш ва ўгказиш.

2019 йилдан бошлаб
ҳар икки йилда бир марта

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази

17.

Мусиқашунослар орасида республикамиз ва хорижий мамлакатлариинг йирик олимларини жалб этган ҳолда доимий равиишда танлов ва ўқув семинарларини ташкил этиш.

2019 йилдан бошлаб
ҳар икки йилда бир марта

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб- қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

18.

Кўп асрлик мақом ижодкорлиги анъаналарини ўзлаштирган, ўзининг истеъдоди ва салоҳияти билдн уларни замон руҳи билан бойитиб, «устоз-шогирд» таълимига мувофиқ ёш авлодга сингдириб келаётган таниқли бастакор ва мусиқашуносларни Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан моддий рағбатлантириш.

2018 йилдан бошлаб
мунтазам

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази

19.

Мақом йўлида ижод қилган устоз санъаткорлар ҳаёти ва ижодига доир оммабоп ва махсус илмий китоблар, нота тўпламлари ва аннотацияли нота альбомларни нашр этиш, республикамиздаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият ва саньат коллежлари ва олий ўқув юртларида фойдаланишлари учун тарқатиш, шу борада турли конференция ва семинарлар ўтказиш;

2018 йилдан бошлаб
мунтазам

Ўзбекистои Рсспубликаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Фан ва технологиялар агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази

Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган мусиқага оид қўлёзмалар устида тадқиқот ишларини олиб бориш ва уларнинг натижаларини монография, китоб ва тўпламлар тарзида нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

2018 йилдан бошлаб режа асосида

Абу Наср Форобий, Муҳаммад Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Фахриддин Розий, Сафиуддин Урмавий, Абдулқодир Мароғий, Абдураҳмон Жомий, Нажмиддин Кавкабий, Дарвиш Али Чангий, Абдурауф Фитрат, Бекжон Раҳмон, Матюсуф Ҳарратов, Ғулом Зафарий ва бошқа алломаларнинг мусиқага оид рисолаларини, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар ақадемияси Санъатшунослик илмий тадқиқот институти архивида сақланётган С. Урмавийнинг «Китаб алъ-адвар», Дарвиш Али Чангийнинг «Рисолаи мусиқий» қўлёзмаларини нашрга тайёрлаб чоп этиш;

2018 — 2020

йиллар

И. Ражабовнинг «Шарқ мусиқаси атамаларининт қисқача изоҳли луғати», «Мақом асослари» қўлёзмаларини нашрга тайёрлаб китоб ҳолида чоп этиш;

2019 йил

ноябрь

О. Матёқубовнинг «Ўзбек мусиқаси» фундаментал тадқиқотини нашр этиш;

2018 йили

икки жилдлик «Мақом» энциклопедиясини тузиш ва нашр этиш;

Бухоро Шашмақоми, Хоразм олти ярим Дутор мақомлари, Фарғона — Тошкент мақом йўли мавзуларида йирик (фундаментал) тадқиқотларни олиб бориш учун тадқиқотчи олимларга яқиндан амалий кўмак бериш.

2018 йилдан бошлаб мунтазам

20.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси орқали мақом санъатини тарғиб қилувчи махсус илмий-оммабоп кўрсатув намойишини ташкил этиш;

ёш иқтидорли ижрочилар ва мусиқашунос олимларни миллий мақом санъатини тарғиб этишда хорижий мамлакатлар билан ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш ҳамда уларга халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда қатнашиш имконини яратиш.

2017 йил декабрдан
бошлаб
мунтазам

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистои электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси